LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги ПФ-5438-сон «Прокуратура органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2022 йил 15 июндаги ПҚ-279-сон «Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.

Босқичлар

Масъуллар

Ўтказиладиган тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Бош прокуратура Академияси,

Академия қабул комиссияси

Бош прокуратура Академияси магистратурасига ўқишга қабул қилиш муддатлари, мутахассислик номлари ва қабул квоталари тўғрисида Бош прокуратура ва Академия расмий веб-сайтлари ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон бериш

ҳар йили 10 майдан

бошлаб 20 июнга қадар

2-босқич

Бош прокуратура Академияси, Академия қабул комиссияси аъзоси — прокуратура органларининг кадрлар тармоқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари, прокуратура органлари аттестация комиссиялари, номзодлар

Ички номзодлар томонидан ариза ва тегишли ҳужжатлар Академия қабул комиссияси аъзоси-прокуратура органларининг кадрлар тармоқларига топшириш.

Ички номзодлар билан суҳбат ўтказиш ва уларнинг кириш имтиҳонида иштирок этишига оид аттестация комиссияси қарорини қабул қилиш.

Кириш имтиҳонида иштирок этадиган номзодларнинг аризалари ва уларга илова қилинган ҳужжатларни Академиянинг махсус электрон платформаси орқали тақдим этиш.

10 июнь — 10 август

3-босқич

Академия қабул комиссияси

Танловни ўтказиш:

Номзодларнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат учун берилган баллни ҳисоблаш.

бир ҳафта ичида

4-босқич

Номзодлар

1. Танлов натижалари бўйича шикоят қилиш;

Танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида

Апелляция комиссияси

2. Шикоятларни кўриб чиқиш.

2 иш кунида

5-босқич

Бош прокуратура Академияси, Академия қабул комиссияси

Танловдан муваффақиятли ўтган номзодларни магистратурага ўқишга қабул қилишга тавсия этиш

Танлов натижалари эълон қилингандан эътиборан 10 кун ичида

6-босқич

Бош прокуратура Академияси бошлиғи

Қабул қилишни расмийлаштириш:

1. Номзодларни давлат грантлари асосида магистратурага қабул қилиш ва тўлов-контракт асосида номзодларни дарсга қўйиш ҳақида буйруқ чиқариш;

Қабул комиссияси ўз ишини якунлагандан сўнг 3 кун ичида

2. Номзодларни тўлов-контракт асосида магистратурага қабул қилиш ҳақида буйруқ чиқариш.

тўлов-контракт суммасининг тегишли қисми тўлангандан сўнг 3 кун ичида