19.08.2022 йилдаги 460-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигини ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 15 июлдаги ПҚ-5185-сон қарорини ижро этиш, шунингдек, Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигини ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 15 июлдаги ПҚ-5185-сон қарорида экин майдони тупроғи таркибидаги заҳарли кимёвий моддалар (пестицид) таҳлили натижасига кўра экспортбоп маҳсулотларни етиштиришда биологик ёки алмашлаб экиш усулини қўллашни рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(231-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 331-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2023 й., 09/23/331/0560-сон)

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

I. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар (Қувасой шаҳар)да қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш манзилли рўйхатини шакллантириш тартиби

1-босқич

Талабгорлар

(Жисмоний ва юридик шахслар)

Келгуси йил ҳосили учун биологик ҳимоя усулини қўллаш бўйича туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳининг ишчи органига ёзма ёки электрон шаклда ариза билан мурожаат қилади.

Ҳар йили 25 майга қадар

2-босқич

Туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи

1. Талабгорнинг мурожаатини жойига чиқиб ўрганади ва куйидаги хулосаларни тайёрлайди:

а) талабгорни манзилли рўйхатга киритади;

б) талабгорни манзилли рўйхатга киритишни рад этади.

3 иш кунида

2. Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда биологик ҳимоя усулини кўллаш туман манзилли рўйхатини шакллантиради.

Ҳар йили:

5 июнга қадар

3. Туман манзилли рўйхатини тасдиқлайди.

15 июнга қадар

4. Тасдиқланган туман манзилли рўйхатини ҳудудий ишчи гуруҳининг ишчи органи — Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасига тақдим қилади.

20 июнга қадар

Туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳининг ишчи органи

1. Талабгор манзилли рўйхатга киритилганлиги ёки киритиш рад этилганлиги тўғрисида бир иш кунида хабардор қилади;

2. Белгиланган тартибда маълумотларни «efito.uz» электрон базасига киритади.

1 иш кунида

3-босқич

Ҳудудий ишчи гуруҳи

1. Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашнинг ҳудудий манзилли рўйхатини шакллантиради ва тасдиқлайди.

Ҳар йили:

1 июлга қадар

2. Тасдиқланган ҳудудий манзилли рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим қилади.

5 июлга қадар

4-босқич

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

1. Тақдим қилинган ҳудудий манзилли рўйхатларни таҳлил қилади ва умумий манзилли рўйхатни Молия вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишади.

Ҳар йили:

15 июлга қадар

2. Келишилган умумий манзилли рўйхатни Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилади.

20 июлга қадар

5-босқич

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашнинг умумий манзилли рўйхатини тасдиқлайди.

Ҳар йили 25 июлда

II. Биологик ҳимоя усулини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби

1-босқич

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқлангандан сўнг биологик ҳимоя усулини қўллаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун белгиланган тартибда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига маблағ ажратади.

Ҳар йили 1 февралга қадар

2-босқич

Туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳининг ишчи органи

1. Манзилли рўйхатга киритилган талабгор томонидан белгиланган экин турларининг экилиши, парваришланиши ва маҳсулот етиштиришгача бўлган даврда биологик усулдаги тадбирларнинг қўлланилиши бўйича мониторинг юритади.

2. Талабгор томонидан ўсимликларни биологик усулда ҳимоя қилиш тизимини бузиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, талабгорни манзилли рўйхатдан чиқариш бўйича туман ишчи гуруҳига хулоса киритади.

Мавсум давомида

Туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи

Ишчи орган томонидан аниқланган камчиликлар тўғрисидаги маълумот асосида талабгорни унинг иштирокида манзилли рўйхатдан чиқариш масаласини кўриб чиқади ва тегишли хулоса қабул қилади.

Заруратга кўра

3-босқич

Талабгорлар

(Жисмоний ва юридик шахслар)

Субсидия олиш учун туман ишчи гуруҳига қуйидагиларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади:

биологик ҳимоя усули қўлланилган майдонлар;

биологик ҳимоя воситаларини харид қилишга сарфланган маблағлар миқдори;

агрокимёвий лаборатория таҳлили натижалари;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

талабгорнинг тижорат банкларидаги асосий ҳисобварағи.

Ҳар йили 1 ноябрга кадар

4-босқич

Туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи

1. Талабгорнинг жорий йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларини таҳлил қилади.

2. Талабгорга тегишли ер участкасидан олинган лаборатория таҳлил натижаларини ўрганади.

3. Талабгор томонидан биологик ҳимоя воситаларни харид қилишга сарфланган маблағларни далолатнома асосида расмийлаштиради.

4. Субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосаларни умумлаштиради ва уларнинг рўйхатини ҳудудий ишчи гуруҳига тақдим қилади.

3 иш кунида

5-босқич

Ҳудудий ишчи гуруҳи

1. Субсидия ажратишга тавсия қилинган талабгорлар рўйхатини таҳлил қилади ва умумлаштиради.

2. Умумлаштирилган рўйхатни Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим қилади.

5 иш кунида

6-босқич

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

1. Тақдим этилган рўйхатларни Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда кўриб чиқади ва тасдиқлайди.

10 иш кунида

2. Талабгорларнинг биологик ҳимоя усулини қўллаш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида уларнинг тижорат банкларидаги асосий ҳисобварақларига субсидияни ўтказиб беради.

Ҳар йили 1 декабрга қадар

T/р

Ф.И.О.

Лавозими

1.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари ва Тошкент шаҳар қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи, ҳудудий ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи, ҳудудий ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи

4.

Лавозими бўйича

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий бошқармаси бошлиғи

5.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаси бошлиғи

6.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

7.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси мутахассиси, ишчи гуруҳ котиби

Т/р

Ф.И.О.

Лавозими

1.

Лавозими бўйича

туман (Қувасой шаҳар) ҳокими, ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Лавозими бўйича

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман (Қувасой шаҳар) бўлими бошлиги, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари

3.

Лавозими бўйича

туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

4.

Лавозими бўйича

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туманлар (Қувасой шаҳар) бўлими бошлиғи

5.

Лавозими бўйича

туман (Қувасой шаҳар) молия бўлими бошлиги

6.

Лавозими бўйича

туман (Қувасой шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

7.

Лавозими бўйича

хизмат кўрсатувчи тижорат банки туман (Қувасой шаҳар) филиали раҳбари

8.

Лавозими бўйича

туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи

9.

Лавозими бўйича

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман (Қувасой шаҳар), бўлими мутахассиси, ишчи гуруҳ котиби

Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш бўйича манзилли рўйхатга кириш учун туманлар ишчи гуруҳига
АРИЗА

_________________________________________________________________________________ томонидан

(қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчи жисмоний ёки юридик шахс раҳбари Ф.И.О.)

___________________________ туманидаги _____________________________ ҳудудда фаолият кўрсатаётган _____________________________________ нинг жами экин ер майдони ____________________ гектар,

(юридик шахс номи)

шундан __________________ гектари боғ, ________________ гектари токзор ва _________________ гектарига бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экилади.
20 ____ йилда экин майдонларининг жами _____________________ гектарига, шундан ғўза майдонларининг ___________________ гектарига, донли экинлар майдонининг ________________ гектарига, сабзавот экинлари майдонининг _______________ гектарига, картошка экилган майдоннинг ______________ гектарига, полиз ва бошқа экинлар экилган майдоннинг ______________ гектарига, боғ ва токзорлар майдонининг ______________ гектарига биологик усул жорий этилади.
__________________________________________________ ни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда

(юридик шахс номи)

биологик усулни қўллашнинг манзилли рўйхатига киритишингизни сўрайман.

______________________________ раҳбари _________ ___________________

(юридик шахс номи)

(имзо)

(Ф.И.О.)

Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш бўйича манзилли рўйхатига киритиш юзасидан

ХУЛОСА __________________________________________________________________________томонидан

(қишлоқ; хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчи жисмоний шахс ёки юридик шахс раҳбари Ф.И. О.)

____________________ тумандаги ________________ ҳудудида фаолият кўрсатаётган ___________________________________________ нинг 20 _____ йилда экиладиган экинларининг жами

(юридик шахс номи)

______________ гектарига, шундан пахта ____________ гектар, донли экинлар ___________ гектар, сабзавот __________ гектар, картошка ___________ гектар. полиз __________ гектар ва бошқа экинлар ____________ гектар ва ___________ гектар боғ ва токзорларга биологик усул қўлланилади.

____________________________________________________ ни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари

(юридик шахс номи)

етиштиришда биологик усулни қўллашнинг манзилли рўйхатига киритиш мақсадга мувофиқ (мувофиқ эмас).

Ишчи гуруҳ аъзолари

Т/р

Ф.И.О

Лавозими

1.

Лавозими бўйича

туман (Қувасой шаҳар) ҳокими, ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Лавозими бўйича

туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари

3.

Лавозими бўйича

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман (Қувасой шаҳар) бўлими бошлиғи

4.

Лавозими бўйича

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туман (Қувасой шаҳар) бўлими бошлиғи

5.

Лавозими бўйича

туман (Қувасой шаҳар) молия бўлими бошлиғи

6.

Лавозими бўйича

туман (Қувасой шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

7.

Лавозими бўйича

хизмат кўрсатувчи тижорат банки туман (Қувасой шаҳар) филиали раҳбари

8.

Лавозими бўйича

туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи

9.

Лавозими бўйича

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман (Қувасой шаҳар), бўлими инспектори, ишчи гуруҳ котиби

Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя воситаларини харид қилишга сарфланган маблағларни қоплаб бериш (субсидия) учун
АРИЗА

___________________________________ туманидаги ____________________________________ ҳудудида фаолият кўрсатаётган ___________________________________ — ______________ томонидан 20 ____ йилда

(юридик шахс номи)

жами ______________ гектарда, жумладан, ______________ рақамли контурдаги __________________ гектар, _________________ рақамли контурдаги _______________ гектар, _________________ рақамли контурдаги ________________ гектар, ____________ рақамли контурдаги _________________ гектар майдонда биологик усулни қўллаган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилди. Ушбу маҳсулотларни етиштиришда биологик ҳимоя воситаларини харид қилишга __________________ сўм харажат қилинди.
__________________________________________________________ томонидан 20 _____ йилда экспортбоп

(юридик шахс номи)

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя воситаларини харид қилишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини қоплаб бериш (субсидия)да амалий ёрдам беришингизни сўрайман.

_____________________________ раҳбари ________ _________________

(юридик ва жисмоний шахс номи)

(имзо)

(Ф.И.О.)