17.06.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1481
Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг буйруғи, 17.06.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1481
Кучга кириш санаси
27.06.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 01.06.2022
Ҳужжат 20.11.2017 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ушбу Ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисига бўлган ҳуқуқни ўтказиш тўғрисидаги шартномани ва улардан фойдаланиш учун лицензия шартномаларини, интеграл микросхемалар топологияларига бўлган ҳуқуқни тўлиқ ёки қисман ўтказиш, ҳамма мулкий ҳуқуқларни тўлиқ ёки қисман бериш ва электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурга, маълумотлар базасига мулкий ҳуқуқларни ўтказиш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш қоидалари (бундан буён матн бўйича — Қоидалар) Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий муҳофазаси тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг «Интеграл микросхемалар топологияларининг ҳуқуқий муҳофазаси тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда қуйидаги шартномаларни Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигида (бундан буён матн бўйича — Агентлик) рўйхатга олиш тартибини белгилайди:
1. «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддаси, «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 38-моддаси, «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 30-моддаси, «Интеграл микросхемалар топологияларининг ҳуқуқий муҳофазаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддаси, «Электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий муҳофазаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига мувофиқ қуйидаги шартномалар Агентликда рўйхатга олинади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ариза ушбу Қоидаларга 1-иловада келтирилган шаклда ўзбек ёки рус тилида бир нусхада топширилади. Хорижий исмлар ва корхоналарнинг номлари ўзбекча ёки русча транслитерацияда келтирилади.

Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги

Ўзбекистон 100000, Тошкент ш., Мустақиллик шоҳ кўчаси, 59

_________________________________

(Ф.И.Ш. ёки юридик шахснинг номи)

Манзил ____________________________
Телефон ___________________________


АРИЗА

__________________________________________________________________ ва
(Ф.И.О. ёки юридик шахснинг номи ва унинг манзили)

_____________________________________________________ҳуқуқи берилаётган
(топширилаётган ҳуқуқ ҳажми)

_____________________________________________________________ўртасида
(Ф.И.О. ёки юридик шахснинг номи ва унинг манзили)

__________________________________________________________________ни
(шартнома тури ва номи)

________________________________________________________________ учун
(шартнома предмети)

рўйхатга олишингизни сўрайман

Илова қилинаётган ҳужжатлар (кераги белгилансин [Х])

____— шартнома ___ варақда, илова № ______варақда ___ нусхада;
____— патентнинг асли; гувоҳноманинг асли;
____— шартномани рўйхатга олиш учун белгиланган миқдордаги патент божи ёки ҳақ тўланганини тасдиқлайдиган ҳужжат ёки патент божи ёки ҳақ тўлашдан озод қилиш учун асосларни тасдиқлайдиган ҳужжат;
____— меросхўрлик ёки ворислик ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси;
____— иш юритишга ишончнома;
____— лицензия шартномаси (сублицензия шартномасини рўйхатга олиш
Ҳуқуқ__________________________________________________________
эгаси

_____ (лавозими, Ф.И.О. имзоси)

Сана _____________

М.Ў.

Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги

Ўзбекистон 100000, Тошкент ш., Мустақиллик шоҳ кўчаси, 59

_________________________________

(Ф.И.Ш. ёки юридик шахснинг номи)

Манзил ____________________________
Телефон ___________________________


АРИЗА

___________________________________________________________________

(шартноманинг тури ва номи)

лицензия шартномасига киритилган ўзгартиришларни рўйхатга олишингизни сўрайман.

Илова қилинаётган ҳужжатлар (кераги белгилансин [Х])

____— томонларнинг тегишли ўзгартиришларни киритиш тўғрисидаги битимини тасдиқлайдиган ҳужжат
____— ўзгартиришларни киритиш учун патент божи ёки ҳақ тўланганини тасдиқлайдиган ҳужжат ёки патент божи ёки ҳақ тўлашдан озод қилиш учун асосларни тасдиқлайдиган ҳужжат
____— иш юритишга ишончнома
(кераги белгилансин [Х])
____— лицензиар
____— лицензиат________________________________________________

(лавозими, Ф.И.О., имзоси)

Сана _____________

М.Ў.