Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сонли «Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан солиқлар ва йиғимларни ундиришни тартибга солиш тўғрисида» 1997 йил 23 октябрдаги 483-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 29 декабрь,
575-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 29 декабрдаги 575-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 мартдаги 114-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 9-банди қуйидаги мазмундаги «н» кичик банд билан тўлдирилсин:
«н) айрим ҳолларда ва белгиланган тартибда тегишли солиқ тўловлари учун маблағларни бевосита аҳолидан йиғиш»;
«н» — «с» кичик бандлар тегишлича «о» — «т» кичик бандлар деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли билан ҳисоб-китоблар қилишда назорат-касса машиналарини мажбурий тартибда қўллаш тўғрисида» 1994 йил 26 декабрдаги 621-сон қарорининг 1-банди қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Белгилансинки, турғун савдо тармоқлари орқали савдо қилувчи жисмоний шахслар назорат-касса аппаратларидан фойдаланишга мажбурдир».