Тўғридан-тўғри давлат кафолатисиз хорижий инвестициялар ҳисобидан «Навоийазот» АЖ негизида ташкил этиладиган кимё-технологик кластери учун муқобил энергия таъминоти тизимини яратиш ва кимё тармоғи корхоналарини ишончли электр ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Навоийазот» АЖ негизида ташкил этиладиган кимё-технологик кластери учун иссиқлик ва қуёш электр станцияларини қуриш лойиҳасини (кейинги ўринларда — лойиҳа) амалга ошириш доирасида:
2021 йил ноябрь ойида «Ўзкимёсаноат» АЖ, «Electricite de France S.A.» (Франция), «Stone city InSolar B.V» (Нидерландия) ва «Siemens energy global GmbH&Co.KG» (Германия) компаниялари (кейинги ўринларда — хусусий шерик) ўртасида лойиҳа учун техник ечимларни ишлаб чиқиш ва таҳлил ўтказиш бўйича асосий шартлар тўғрисида битим имзоланганлиги;
хусусий шерик томонидан лойиҳани амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасида махсус лойиҳа компанияси ташкил этилиши (кейинги ўринларда — лойиҳа компанияси) маълумот учун қабул қилинсин.
лойиҳа хусусий шерик билан давлат-хусусий шериклик асосида тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали амалга оширилади;
лойиҳа компанияси ва давлат шериги ўртасида давлат-хусусий шериклик битими ҳамда Молия вазирлиги ўртасида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида битим имзоланади;
«Ўзкимёсаноат» АЖ, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ва Молия вазирлиги лойиҳани амалга оширишда давлат шериги манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида икки ҳафта муддатда энг яхши таклифларни танлаш орқали юридик консультантни жалб қилади.
20 майга қадар лойиҳанинг якуний параметрларига аниқлик киритиш орқали техник-технологик ва молиявий-иқтисодий жиҳатдан энг мақбул ечимлар ишлаб чиқилиши;
5 июнга қадар хусусий шерик томонидан лойиҳа концепцияси ва лойиҳани баҳолаш ҳужжати ишлаб чиқилиши;
5 июлга қадар лойиҳа концепцияси ва лойиҳани баҳолаш ҳужжатларининг халқаро консультантлар ва Агентлик билан келишилиши;
1 августга қадар халқаро консультантлар, Агентлик, Энергетика вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда давлат-хусусий шериклик битими ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида битим лойиҳалари тайёрланиши;
20 августга қадар хусусий шерик билан давлат-хусусий шериклик битими ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида битим лойиҳалари келишилиши;
1 сентябрга қадар лойиҳа доирасида ишлаб чиқарилган электр ва иссиқлик энергиясининг харид қилинишини инобатга олинган ҳолда давлат-хусусий шериклик битими имзоланишини таъминласин.
4. Молия вазирлиги «Ўзкимёсаноат» АЖ билан биргаликда 2022 йил 1 сентябрга қадар лойиҳа доирасида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида битим имзоланишини таъминласин.
5. «Ўзкимёсаноат» АЖ Молия вазирлиги ва Энергетика вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 октябрга қадар лойиҳани амалга ошириш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириши масалалари бўйича маслаҳатчиси — Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.