23.05.2005 йилдаги ЎРҚ-2-сон
Ҳужжат 01.01.2008 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 112-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2002 йил, № 4-5, 74-модда):
1) 32-моддасининг тўртинчи қисми «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» деган сўзлардан олдин «Молия вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
2) 37-моддаси биринчи қисми «а» бандининг биринчи ва учинчи хатбошилари, «г» банди ҳамда 40-моддасининг биринчи қисми «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» деган сўзлардан олдин «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
3) 43-моддасининг тўққизинчи қисми «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» деган сўзлардан олдин «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
4) 66-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмлари «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси», «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини», «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» деган сўзлардан олдин «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 232-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда, № 9-10, 182-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда) 4-моддасининг иккинчи хатбошисидаги, 5-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 8-бандларидаги, 6-моддаси биринчи қисмининг 1-бандидаги «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» деган сўзлар «Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия ва Республика йўл жамғармаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 88-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 5, 89-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда):
1) 14-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошиси «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» деган сўзлардан олдин «Молия вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
иккинчи ва учинчи қисмлари «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» деган сўзлардан олдин «Молия вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
тўртинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман бўлимида» деган сўзлар «туман ижтимоий таъминот бўлимида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
иккинчи хатбошиси «Республика» деган сўздан олдин «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
бешинчи хатбошиси «Ўзбекистон Республикаси» деган сўзлардан кейин «Молия вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи