Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 январдаги «Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-91-сон қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 9 июлдаги «Бартер асосида амалга ошириладиган экспорт-импорт операциялари бўйича тартиб бузилишлари ва суиистеъмолликларга чек қўйиш тўғрисида»ги ПФ-616-сон Фармони 1-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Белгилаб қўйилсинки, бартер асосида экспорт-импорт операциялари Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига кўра ҳукуматлараро битимлар доирасида амалга оширилиши мумкин».
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.