31.03.2022 йилдаги 147-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озиқ-овқат хавфсизлиги ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дунё бозорларида юзага келган кескин тебранишларнинг ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга салбий таъсирини камайтириш, ички бозорни буғдой, ун ва ўсимлик ёғи маҳсулотлари билан узлуксиз ва кафолатли таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси (кейинги ўринларда — «Ўздавзахира» қўмитаси) «Ўздонмаҳсулот» АК ва хусусий корхоналар билан биргаликда 2022 йил апрель — июль ойларида Қозоғистон Республикасидан 100 минг тонна 3-синф буғдойини (бир қисми ун) мақбул нархларда импорт қилиш бўйича таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қозоғистон Республикаси Ҳукумати, Қозоғистон Республикасининг «Продовольственная контрактная корпорация» миллий компанияси акциядорлик жамияти ва буғдой (ун) экспорт қилувчи бошқа корхоналари билан Ўзбекистон Республикасига 100 минг тонна буғдойни (бир қисми ун) мақбул нархларда импорт қилиш бўйича келишувга эришишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, «Ўздавзахира» қўмитаси томонидан Қозоғистон Республикасининг «Продовольственная контрактная корпорация» миллий компанияси акциядорлик жамияти ва буғдойни экспорт қилувчи бошқа корхоналаридан 2022 йил апрель — июль ойларида 100 минг тонна 3-синф буғдойни (бир қисми ун) етказиб бериш бўйича импорт шартномалари имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги импорт қилинган буғдой (ун)ни сақлаш харажатларини қоплашга амалдаги меъёрлар доирасида маблағ ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ички ва ташқи бозорлардаги вазиятдан келиб чиқиб, мазкур қарор доирасида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан яна 500 минг тонна буғдойни импорт қилиш зарурати юзасидан асослантирилган таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шундан тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ мазкур қарор доирасида ажратиладиган маблағлар «Ўздавзахира» қўмитасига тўғридан-тўғри фоизсиз ссуда шаклида, буғдой (ун) ва ўсимлик ёғи импорт қилувчи хусусий тадбиркорлик субъектларига Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 7 октябрдаги 627-сон қарорида белгиланган шартларда ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўздавзахира» қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздонмаҳсулот» АК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда импорт қилинган буғдой (ун) ҳамда ўсимлик ёғини омборхоналарда сифатли сақланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт қилинган буғдой (ун) ва ўсимлик ёғини сотишдан тушган маблағлар ўз вақтида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Импорт қилинган буғдой (ун) ва ўсимлик ёғи ҳажмлари Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг таклифлари асосида биржа савдолари орқали сотилиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 7 октябрдаги 627-сон қарори доирасида ажратилган имтиёзли кредитларни қайтариш муддатини 2022 йил 31 декабрига қадар узайтириш бўйича таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси «Ўздавзахира» қўмитасини 2022 йил 1 апрелдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатга олсин ва ўрнатилган тартибда қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномасини расмийлаштириб берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 1 апрелдан бошлаб йил якунига қадар «Ўздавзахира» қўмитаси томонидан импорт қилинадиган буғдой (ун) ва ўсимлик ёғини темир йўллар орқали ташишда 50 фоизли имтиёзли тарифлар қўлланилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкларни вагонлардан тушириб олиш муддати бўйича қўлланиладиган тарифлар (простой) миқдорини барча турдаги буғдой импортёрларига дастлабки уч кун учун 40 фоизга пасайтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси буғдой ва ўсимлик ёғи импорти бўйича тегишли рухсатномаларнинг қисқа муддатда расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 31 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
147-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 09/22/147/0255-сон)