31.03.2022 йилдаги ПҚ-185-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида юртимизда миллий ва диний қадриятларимизга бўлган эътибор ва эҳтиром янада ортиб бормоқда. Жонажон диёримизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик, хонадонларимиздаги файз ва қут-баракани халқимиз, аввало, Яратганнинг чексиз марҳамати сифатида шукроналик ва миннатдорлик билан қабул қилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айниқса, аҳиллик, ўзаро бирдамлик ва маънавий поклик фазилатлари улуғланадиган қутлуғ Рамазон ойини эл-юртимиз доимо катта хурсандчилик ва кўтаринки кайфиятда кутиб олмоқда. Ушбу муборак кунларда инсон қадрини улуғлашга, оила ҳамда маҳаллага меҳр ва эътиборда бўлиш, ижтимоий кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд кишиларга ёрдам ва саховат кўрсатишга қаратилган савобли амаллар янада ёрқин намоён бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқимиз учун эзгулик ва мурувват, меҳр-оқибат рамзи ҳисобланган муборак Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ва юқори савияда ўтказиш, муқаддас ислом динининг инсонпарварлик тамойилларини ҳамда маданий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2022 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 2 апрель кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда жамоат ташкилотлари билан биргаликда Рамазон ойини миллий анъана ва қадриятларга мос ва муносиб тарзда ўтказишга доир чора-тадбирларни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур тадбирларни ўтказишда ушбу муборак ойнинг мазмун-моҳиятида мужассам бўлган инсонийлик, шукроналик, сабр-қаноат каби фазилатларни эъзозлаш, мамлакатдаги тинч ва фаровон ҳаётни қадрлаш, оилалар ҳамда маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга хизмат қиладиган маърифий тадбирлар ва тарғибот ишларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ойини ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси М.М. Камилов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 31 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-185-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 07/22/185/0252-сон)