30.12.1997 йилдаги 576-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 01.07.2003
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим-тарбия ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, баркамол авлодни вояга етказиш тўғрисида»ги Фармонини ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини ҳаётга татбиқ этиш, таълим муассасалари, биринчи навбатда олий таълим муассасалари профессор-педагог ходимлари сафидан етук ўқитувчилар тайёрлаш, уларнинг ривожланган, демократик хорижий мамлакатлар таълимидаги ижобий тажрибаларни ўрганиши, ўқитишнинг янги педагогик технологиялари билан танишиши ва чет элларда тажриба орттиришини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
3. «Устоз» республика жамғармасининг бошқарув таркиби 2-иловага*, Жамғарманинг Низоми ва унинг тузилмаси 3 — 4-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.
1. «Устоз» республика жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим-тарбия ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, баркамол авлодни вояга етказиш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, таълим муассасалари, биринчи навбатда, олий таълим муассасалари профессор-педагог ходимлари сафидан етук ўқитувчи кадрлар тайёрлаш, уларнинг ривожланган хорижий мамлакатлар таълимидаги ижобий тажрибаларни ўрганиши, ўқитишнинг янги педагогик технологиялари билан танишиши ва чет элларда тажриба орттиришини таъминлаш мақсадини кўзда тутган нотижорат хайрия жамғармаси ҳисобланади.
2. Жамғарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, мазкур Низомга мувофиқ амалга оширади.