Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки мақомини ошириш, чет эл кредитлари ва инвестицияларига хизмат кўрсатиш бўйича Ҳукумат ва Марказий банкнинг вакили сифатида миллий банк зиммасига юклатилган вазифаларнинг имкони борича тўла-тўкис бажарилиши учун шарт-шароитлар яратиш, хорижий шериклар учун ишончли кафолатлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Уставининг янги таҳрири Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кучга киритиш тартиби ҳақидаги қарорига мувофиқ тасдиқлансин (илова қилинади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Миллий банк устав жамғармаси умумий ҳажмининг камида 60 фоизининг асосий эгаси этиб белгилансин ва бу мақсадлар учун республика бюджетидан 2 миллиард сўм ва 200 миллион АҚШ доллари ажратилсин.
Молия вазирлиги бир ҳафта муддат ичида Миллий банк устав жамғармасига республика Ҳукумати тўлаган улуш сифатида кўрсатиб ўтилган маблағларни ажратсин.
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Бошқаруви банк устав жамғармасини шакллантириш учун хорижий муассисларни ва Ўзбекистон Республикаси резидентларини жалб этиш масаласини ишлаб чиқсин ва бу хусусда таклифлар киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 июлдаги 265-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
4. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Бошқарувига бериладиган кредитлар бўйича фоиз ставкаларининг миқдорини мустақил белгилаш ҳуқуқи берилсин.
5. Республиканинг Ташқи иқтисодий фаолият субъектларига хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, жойларда валюта инвестицияларидан фойдаланишни назорат қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки тармоғини ривожлантириш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида Миллий банк филиалларини ташкил этишга кўмаклашсин;
Андижон, Жиззах, Навоий, Сурхондарё, Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг филиалларини очиш учун вилоятларнинг марказларида тегишли бинолар ажратилишини таъминласинлар;
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда Москва, Санкт-Петербург, Одесса, Чоп, Брест шаҳарларида Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки филиалларини очиш чора-тадбирларини кўрсин;
Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Москва филиалини очиш учун Элчихона меҳмонхонаси янги биносининг 1-қаватида жой ажратсин.
6. Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда 10 кун муддат ичида Миллий банкнинг солиқ солиш базасини ривожланиш учун сарфланадиган маблағлар миқдорида камайтиришга доир таклифни кўриб чиқсин ва республика Ҳукуматига киритсин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ў.Т. Султонов ва Б.С. Ҳамидов ўртоқлар зиммасига юклатилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (кейинги ўринларда Банк деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991 йил 7 сентябрдаги ПФ-244-сон Фармони билан ташкил этилган.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 январдаги 15-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 46-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Банкнинг муассиси ҳисобланади. Банк хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган унитар корхона шаклида ташкил этилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 январдаги 15-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 46-модда)
3. Банк фаолиятининг асосий йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг халқаро иқтисодий муносабатлар соҳасидаги сиёсатини рўёбга чиқариш, бошқа мамлакатлар билан иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга, республиканинг экспорт имкониятини кенгайтиришга, товарлар ҳамда кўрсатиладиган хизматлар экспорти ва импорти таркибини яхшилашга кўмаклашиш, ташқи иқтисодий фаолиятга хизмат кўрсатиш, валюта маблағлари тўплаш ҳамда валюта манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Банк Ҳукумат ва Марказий банкнинг топшириғига биноан бошқа давлатларнинг банклари, халқаро молия институтлари ва бошқа молия-кредит ташкилотлари билан муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ифодалайди.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 январдаги 15-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 46-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Банк ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, шунингдек ушбу Уставга амал қилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 январдаги 15-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 46-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Банк юридик шахс ҳисобланади, ўзининг алоҳида мулки ва мустақил балансига эга бўлади, ўз номидан ҳуқуқ ва мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ҳамда жавобгар бўлиши мумкин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 январдаги 15-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 46-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банк унга хўжалик юритиш ҳуқуқи билан тегишли бўлган мол-мулкка, шунингдек банк фаолиятини амалга ошириш давомида сотиб олинадиган (олинадиган) ва Банкнинг ўз мулки бўлган бошқа мол-мулкдан қонун ҳужжатларида ва ушбу Уставда белгиланган тартибда эгалик қилади, фойдаланади ва тасарруф этади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 январдаги 15-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 46-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Банк унинг филиаллари ва ваколатхоналар Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган доира шаклидаги муҳрга, ўз номи ўзбек, инглиз ва рус тилларида ёзилган штамплар ҳамда иш қоғозларига эга бўлади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 январдаги 15-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 46-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Тошкент шаҳар, Истиқбол кўчаси, 23-уйда жойлашган.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 январдаги 15-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 46-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 26 мартдаги 70-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 12-сон, 140-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат тилида: тўлиқ номи — «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки», қисқартирилган номи «Ўзмиллийбанк»;
рус тилида: тўлиқ номи — «Национальный банк внешней экономической деятельности Республики Узбекистан», қисқартирилган номи «Узнацбанк»;
инглиз тилида: тўлиқ номи — «National Bank for Foreign Economic Activity of the Republic of Uzbekistan», қисқартирилган номи — NBU».
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 январдаги 15-сонли қарорига асосан учинчи — олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 46-модда)
9. Банк Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди, Ўзбекистон Республикаси Банк мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди, Ўзбекистон Республикаси ўз зиммасига бундай мажбурият олган ҳоллари бундан мустасно.
экспорт, импорт аъмоллари ва савдо-сотиққа тааллуқли бўлмаган аъмоллар бўйича республиканинг халқаро ҳисоб-китобларини, шунингдек, бошқа халқаро ҳисоб-китобларни ташкил этади ва амалга оширади;
Ўзбекистон Республикасининг топшириғига биноан Ўзбекистон Республикаси номидан қарз олувчи, кафил ва кредитор сифатида иш кўриш ҳуқуқига эга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларига ва халқаро банк амалиётига мувофиқ кредитлар, депозитлар, омонатлар шаклида, шунингдек бошқа шаклларда хорижий валютадаги маблағларни жалб этиши мумкин;
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 январдаги 15-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 46-модда)
хорижий давлатлар билан валюта-молия ва кредит-ҳисоб-китоб муносабатларини такомиллаштиради, бу муносабатларнинг самарадорлигини оширади, ҳисоб-китоб қилиш ва кредитлар беришнинг энг тежамли ва илғор шаклларини қўллайди;
чет эл банклари, концернлари, фирмалари ва бошқа шериклар томонидан шартномаларни бажариш чоғида уларнинг айби билан тўлиқ олинмайди қолган маблағларни ундиришга кўмаклашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
экспорт ва импортнинг ўрнини босадиган ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва уларни ривожлантириш учун чет эл валютасида кредитлар беришни амалга оширади;
(10-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 январдаги 15-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 46-модда)
янги иш жойларини очишга, республика маҳсулотларининг жаҳон бозорига чиқишига кўмаклашувчи қишлоқ хўжалик хом ашёсини қайта ишлаш, ҳозирги замон асбоб-ускуналарини асосида саноат корхоналарини такомиллаштириб, уларда янги техникалар ўрнатиш, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш юзасидан иш жараёни такомилига етказилган илғор технологияларни республикага жалб этишга доир лойиҳа ва дастурларга кредит беради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 январдаги 15-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 46-модда)
валюта маблағларини республика учун мақбул бўлган шартларда ички, халқаро молия бозорларида жойлаштиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 январдаги 15-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 46-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тадбиркорлик фаолиятини субъектлари фаолиятида сармоя билан, шу жумладан хўжалик жамиятларида иштирокчи ёки акциядор сифатида, мол-мулкнинг бир қисмини белгиланган тартибда хўжалик юритишига берган ҳолда унитар корхоналар (шуъба корхоналар) ташкил этиш ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклларда қатнашади;
(10-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 январдаги 15-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 46-модда)
иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш давлат режаларини, пул-кредит сиёсати бош йўналишларини, жамланма валюта режасини, валюта тушуми ҳажмлари ва банк аъмоллари бўйича тўловларга доир таклифларни ишлаб чиқишда қатнашади;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида валюта бошқаруви ва банк фаолияти бўйича қонунчилик ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатлари доирасида, шунингдек халқаро банк амалиётига мувофиқ бошқа банк операцияларини амалга оширади.
(10-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 январдаги 15-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 46-модда)
11. Банк республика Ҳукумати ва Марказий банкининг топшириғига биноан бошқа хизматларни ҳам бажаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(III бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 январдаги 15-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 46-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Банкка хўжалик юритиш ҳуқуқи билан тегишли бўлган мол-мулк пул маблағлари ва унга тегишли бўлган бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, транспорт ва бошқа бойликлардан иборатдир.
Банкнинг кўчмас мол-мулки, мажбуриятларни (Банк олдидаги қарзларни) қайтариш ҳисобига Банкка ўтган кўчмас мол-мулкдан ташқари, сотилиши, ижарага берилиши ва гаровга қўйилиши, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондига улуш сифатида киритилиши ёки Банк Кенгашининг қарорига кўра бошқача усулда ўзгага берилиши мумкин.
Банкнинг қолган мол-мулки, шу жумладан мажбуриятларни (Банк олдидаги қарзларни) қайтариш ҳисобига Банкка ўтган мол-мулк сотилиши, ижарага берилиши ва гаровга қўйилиши, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондига улуш сифатида киритилиши ёки Банк Кенгаши томонидан белгиланган тартибда бошқача усулда ўзгага берилиши мумкин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 январдаги 15-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 46-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Банкнинг устав фонди 4.000.000.000.00 (тўрт миллиард) сўм ва устав фондини кўпайтириш учун маблағларни ўтказиш кунида Марказий банкнинг курси бўйича 400.000.000.00 (тўрт юз миллион) АҚШ долларига тенг бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тўланган маблағлар ва Банк фойдасини капиталлаштириш ҳисобидан ташкил бўлади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 январдаги 15-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 46-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Устав фонди мақсадли тушумлар, республика бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига ҳосил бўлади. Устав фонди миқдори ушбу Уставда белгиланган тартибда ўзгартирилиши мумкин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 январдаги 15-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 46-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Банкда захира жамғармаси ташкил этилади ва ушбу жамғарма банк операцияси бўйича эҳтимолий зарарларни қоплаш учун мўлжалланади ҳамда устав фондининг 15 фоизига етгунга қадар соф фойдадан йиллик ажратмалар (камида 5 фоиз) ҳисобига шакллантирилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 январдаги 15-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 46-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Банкнинг мол-мулкини реализация қилиш (сотиш) ва ижарага беришдан тушган маблағлар унинг тасарруфида қолади ва Банк томонидан устав фаолиятига мувофиқ мустақил фойдаланилиши мумкин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 январдаги 15-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 46-модда)
имзоланган битим ва шартномаларга мувофиқ жалб этиладиган бошқа давлатлар корхоналари, фирмалари ва банкларининг маблағлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 28 октябрдаги 285-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 44-сон, 469-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банднинг ўн тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 январдаги 15-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 46-модда)
18. Банк кредит, молия, ҳисоб-китоб-касса хизматларини ва банкка тааллуқли бошқа хизматларнинг бутун мажмуини бажаради. Шу жумладан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
бошқа давлатларнинг банклари, кредит ва бошқа ташкилотлари (шу жумладан, халқаро) билан гумаштачилик муносабатлари ўрнатиш, экспорт, импорт аъмоллари, савдо-сотиққа тааллуқли бўлмаган ва бошқа аъмоллар бўйича халқаро ҳисоб-китобларини амалга ошириш шартлари ва тартиби тўғрисида, кредитлар бериш ва олиш ҳақида, ушбу Уставда назарда тутилган бошқа аъмолларни бажариш хусусида шартномалар (битимлар) тузади;
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 январдаги 15-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 46-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
чет эл банклари ва халқаро банклар ҳамда бошқа ташкилотлардан халқаро банк амалиётида қўлланадиган шаклларда кредит ва қарзлар олади, шунингдек векселлар, облигациялар тарзида олинган кредит ва қарзларни ҳамда Банкнинг бошқа мажбуриятларини таъминлайди;
(18-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 28 октябрдаги 285-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 44-сон, 469-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банкнинг ташқи иқтисодий фаолияти билан боғлиқ бўлган мижозларига экспорт қилинадиган ва импортнинг ўрнини босадиган моллар ишлаб чиқаришни, барпо этиш ва уларни ривожлантириш учун бундай мижозларнинг кундалик фаолиятини таъминлаш учун сўмларда, шунингдек, чет эл валютасида қарзлар беради;
(18-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 январдаги 15-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 46-модда)
Банк аъмолларини бажариш ва пул маблағларини сақлаш учун банкларда, шу жумладан, чет эл банкларида гумаштачилик ҳисоблари очади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
банклардан, шу жумладан, чет эл банклари, халқаро банклар ва бошқа ташкилотлардан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, хорижий давлатларнинг фуқароларидан ҳисобларига ҳамда омонатга қўйиш учун сўм ва чет эл валюталарида маблағлар қабул қилади, чет эл халқаро банкларидаги ва бошқа кредит муассасаларидаги ҳисоблар ва омонатларга, қимматли қоғозларга ва бошқа молиявий воситаларга маблағлар жойлаштиради;
(18-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 январдаги 15-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 46-модда)
шартнома асосида Ўзбекистон Республикаси банклари, чет эл банклари ҳамда халқаро банклар, бошқа молия муассасаларининг гумаштачилик ҳисобларидаги маблағларни тасарруф этиш тартибини, бундай ҳисобларни очиш ва юритиш тартибини ҳамда Банкдаги омонатга сўм ва чет эл валютасида маблағ жойлаштириш шартларини белгилайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 январдаги 15-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 46-модда)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида чет эл валютаси (банкнот, казначей билетлари, тангалар), чет эл валютасида тўлов ҳужжатлари (чеклар, векселлар, аккредитивлар ва шу кабилар) ҳамда бошқа валюта бойликлари сотиб олади ва сотади, шунингдек, валюта бойликлари билан боғлиқ бўлган бошқа битимлар тузади ҳамда аъмолларни бажаради;
Халқаро банк амалиётига мувофиқ равишда хорижий мамлакатларда чет эл валютаси (дилинг) сотиб олиш ва сотиш ҳамда бошқа валюта аъмолларини бажаради;
учинчи шахслар номидан ижроси пул шаклида амалга оширилиши назарда тутилган кафиллик кафолатлар ва бошқа мажбуриятларни ўз зиммасига олади;
товарлар етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш шартларидан келиб чиқадиган талаблар қўйиш ҳуқуқини олади, бундай талабларни ва уларга тааллуқли инкассациялар (факторинг) ижросини таваккал қилиб ўз зиммасига олади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
асбоб-ускуна, ҳисоб-китоб терминаллари, банкоматлар, транспорт воситалари ва бошқа мол-мулкни сотиб олади ҳамда ижара ва лизинг шартларида беради;
(18-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 январдаги 15-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 46-модда)
инвестицияларнинг эгаси ёки тасарруф этувчисининг топшириғига биноан капитал маблағларни пул билан таъминлашни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банднинг ўн бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 28 октябрдаги 285-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 44-сон, 469-модда)
давлат тўлов ҳужжатларини ва бошқа қийматли қоғозларни сотиб олади, сотади, сақлайди ҳамда улар билан боғлиқ бошқа аъмолларни бажаради;
ҳозирги замон техникаси ва технологияларини (кредит ва электрон варақаларни жорий этиш, Банкни жаҳон банклараро телекоммуникация тармоғига қўшиш ва ҳ. қ) орқали мижозларга хизмат кўрсатиш шаклларини такомиллаштиради;
қимматбаҳо металларни ҳисоблар ва омонатларга жалб этади ҳамда жойлаштиради, ҳам ички бозорда, ҳам халқаро бозорда қимматбаҳо металларни, табиий қимматбаҳо металларни сотиб олади, сотади ҳамда улар билан боғлиқ бошқа аъмолларни бажаради;
мижозларнинг топшириғига биноан маблағларни жалб этиш ва жойлаштириш, қийматли қоғозларни бошқариш ҳамда бошқа аъмоллардан иборат ишонч аъмолларини бажаради;
мижозлар билан тузилган шартномалар асосида чет эл валютасини, қимматбаҳо металларни, валюта ва бошқа бойликларни сақлашга, комиссияга қабул қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозларнинг уюшган савдоларида қимматли қоғозларга доир битимлар натижалари бўйича пул маблағларининг ҳисоб-китобларини амалга оширади;
қимматли қоғозларга доир нархлар, талаб ва таклиф даражасини сақлаб туриш (қимматли қоғозлар бозори ликвидлилиги) учун маркет-мейкер хизматлари кўрсатади;
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 23 сентябрдаги 274-сонли қарорига асосан йигирма иккинчи ва йигирма учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 39-сон, 507-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 январдаги 15-сонли қарорига асосан йигирма иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 46-модда)
ўз маблағлари билан, шу жумладан, улушбай асосда корхоналар, ташкилотлар ва бошқа тижорат тузилмаларини ташкил этишда ва уларнинг хўжалик фаолиятида, шу жумладан, холдинг асосида иштирок этиши;
корхоналар ва ташкилотларнинг берган ишончномаси бўйича молия ва хўжалик идораларида уларнинг номидан вакиллик қилиши мумкин.
кредит берилган корхоналар ва ташкилотлардан уларнинг тўлов қобилиятини, шунингдек, берилган кредитлар қайтарилишининг таъминланганлигини тасдиқловчи ҳисоботлар, баланслар ва ҳужжатлар олишга;
банкнинг ўз маблағлари ёки кредитлар билан иштирокида амалга оширилиши мўлжалланаётган объектларнинг қурилиши, уларни техника билан қуроллантириш ва бошқа хўжалик фаолияти бўйича лойиҳа ечимларини экспертизадан ўтказишни талаб қилишга;
кредит шартномаларида назарда тутилган мажбуриятлар бузилганда, ҳисоботларнинг нотўғрилиги ёки бухгалтерия ҳисобининг чалкашлиги аниқланган ҳолларда кредит беришини тўхтатиб қўйишга, берилган кредит суммасини муддатидан олдин ундиришга;
шартномалар асосида актив ва пассив аъмоллар ўтказиш учун фоиз ставкалари, шунингдек, кўрсатилган хизматлар учун комиссион тарзда тақдирлаш миқдорларини белгилашга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 январдаги 15-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 46-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 январдаги 15-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 46-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 январдаги 15-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 46-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банк Кенгаши Банк бошқарувининг юқори коллегиал органи ҳисобланади ва етти нафар аъзодан, жумладан Банк Кенгашига бошчилик қиладиган Раисдан иборат. Банк Кенгашининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади.
(23-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 26 мартдаги 70-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 12-сон, 140-модда)
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 январдаги 15-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 46-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Банк Кенгаши Мажлиси ҳар йили камида икки марта чақирилади. Зарурат бўлганда Банк Кенгашининг Навбатдан ташқари мажлислари:
Банк Кенгаши мажлисида қарорлар қатнашчиларнинг 3/4 овози билан қабул қилинади. Кенгаш мажлисида Кенгашнинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади.
Банк Кенгаши Мажлиси унда Банк Кенгаши аъзолари рўйхатдаги таркибининг камида 75 фоизи қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Бунда мажлисларда Кенгаш Раисининг қатнашиши мажбурий ҳисобланади.
Банк Кенгаши ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ва ушбу Уставга амал қилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 июлдаги 265-сон қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банк фаолиятини, кредитлаш ва маблағларни инвестициялашнинг тўғрилигини назорат қилади (омонатчилар, кредиторлар ва муассисларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида);
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Банк Устави, унга ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳаларини тасдиқлаш учун киритади;
Банк Устав фондини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этади;
Банк Бошқарувининг тақдимномаси бўйича фойдани тақсимлаш, шунингдек зарарларни қоплаш тартибини тасдиқлайди;
Банк Бошқаруви аъзолари таркибини тасдиқлайди, Банк Раиси ва Банк Раисининг ўринбосарлари бундан мустасно;
Кредитлаш, активлар ва пассивларни бошқариш, инвестицияларни амалга ошириш ва Банк мижозларига хизматларнинг янги турларини кўрсатиш соҳасида Банк сиёсатининг асосий йўналишларини белгилайди;
қиймати бундай битимни тузиш тўғрисида қарор қабул қилинган кунда Банк активлари баланс қийматининг йигирма беш фоизидан ортиқни ташкил этадиган битимлар ёки бир неча ўзаро боғлиқ битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилади;
Банкнинг кўчмас мол-мулкини (мажбуриятлар ва қарзларни қоплаш ҳисобига Банкка ўтган кўчмас мол-мулк бундан мустасно) реализация қилиш, ижарага бериш ва гаровга қўйиш, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондига улуш сифатида киритиш ёки бошқа усулда ўзгага бериш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
мажбуриятлар ва қарзларни қоплаш ҳисобига Банкнинг мулкига ўтган мол-мулкни Банк томонидан реализация қилиш тартибини белгилайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Банкнинг филиаллари, ваколатхоналари, хўжалик жамиятлари ва унитар корхоналарини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда уларнинг низомларини ва уставларини тасдиқлайди.
(25-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 44-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 104-модда)
қонун ҳужжатларига ва ушбу Уставга мувофиқ Банк Кенгашининг ваколатларига тегишли бўлган бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 январдаги 15-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 46-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Банкнинг ижро этувчи органи 15 нафар аъзодан, жумладан Бошқарувни бошқарадиган Раисдан иборат бўлган Бошқарув ҳисобланади.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 26 мартдаги 70-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 12-сон, 140-модда)
Банк Бошқаруви Раиси ва унинг ўринбосарлари лавозимга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадилар.
Банк Бошқаруви Раиси Банкнинг юқори мансабдор шахси ҳисобланади, у Банк Устави билан ўзига берилган ваколатларга мувофиқ Банк фаолиятига раҳбарлик қилади ва Банкка юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Бошқарув Раиси ва унинг ўринбосарлари билан бир қаторда, Бошқарув таркибига, Банк Кенгаши қарорига биноан, Банкнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари лавозимига кўра кирадилар.
Банк фаолиятини ташкил қилади ва унга тезкор раҳбарликни амалга оширади, Уставдаги вазифаларнинг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг ҳамда Банк Кенгаши қарорларининг бажарилишини таъминлайди;
ушбу Уставга кўра Банк Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқилиши керак бўлган барча масалаларни олдиндан кўриб чиқади, улар бўйича тегишли материаллар, таклифларни ва қарорлар лойиҳаларини тайёрлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Банк Бошқаруви Ҳукуматнинг валюта-молия муносабатлари соҳасидаги сиёсатини, Банкни ривожлантириш ва жорий фаолиятини Банк томонидан амалга ошириш билан боғлиқ барча масалаларни бамаслаҳат ва Бошқарув аъзолари фикр-мулоҳазаларини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бошқарув қарорлари уларни қабул қилиш учун Бошқарув аъзолари рўйхатдаги таркибининг камида тўртдан уч қисми овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади.
(26-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 январдаги 15-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 46-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 январдаги 15-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 46-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банк фаолиятига доир барча масалаларни ҳал этади, ушбу Уставда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Банк Кенгаши ва Бошқарувининг ваколатига киритилган масалалар бундан мустаснодир;
(27-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 январдаги 15-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 46-модда)
ишончномасиз Банк номидан иш кўради, республика органлари, корхоналари ва ташкилотларида, шунингдек бошқа давлатларда Банк фаолиятига доир барча масалалар бўйича Банк номидан вакиллик қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банк Кенгаши томонидан белгиланадиган тартибда банк мол-мулкини тасарруф этади, кўчмас мулк бундан мустасно;
(27-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 январдаги 15-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 46-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
маблағларни, шу жумладан, хайрия эҳсонлари учун тасарруф этиш ҳуқуқидан фойдаланади, хизмат сафарига, вакиллик қилишга ва бошқа мақсадларга сарфланадиган харажатларнинг энг юқори миқдорини белгилайди;
(27-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 январдаги 15-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 46-модда)
Банк ходимларининг меҳнатига тўланадиган ҳақ, шунингдек бошқа даромадлари шакли ва миқдорини мустақил белгилайди;
ходимларни мукофотлаш тўғрисидаги, тузилма бўлинмалари ҳақидаги, Банк ходимлари лавозим йўриқномаларини тасдиқлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида келишишни ва тасдиқлашни талаб қилмайдиган Банкнинг услубий кўрсатмаларини, йўриқномаларини тасдиқлайди.
(27-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 январдаги 15-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 46-модда)
28. Банкнинг меҳнат жамоаси — меҳнат шартномаси (контракти, битими) асосида, шунингдек, Банк билан ходим ўртасидаги меҳнат муносабатларини тартибга солишнинг бошқа шакллари асосида Банк фаолиятида ўз меҳнати билан иштирок этадиган барча ходимлардан ташкил топади.
29. Банкнинг барча ходимлари Миллий банк ходимлари Кодексига риоя этишлари, Банкнинг аъмоллари, ҳисоблари ва омонатларига, мижозлари ва гумашталарига доир сирларни ошкор этмасликлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Банк ҳар бир ходимининг меҳнат даромадлари Банк ишининг пировард натижалари ҳисобга олган ҳолда, шахсан қўшган меҳнат ҳиссасига қараб белгиланади ва улардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тўланади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 январдаги 15-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 46-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин соф фойда банкнинг тасарруфида қолади ва ундан Банк Кенгаши томонидан белгиланадиган тартибда фойдаланилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 январдаги 15-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 46-модда)
32. Банкда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг ягона қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. Банк Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгиланган ҳажм ва муддатларда унга бухгалтерия баланси, ҳисоботлар ва бошқа материалларни тақдим этади.
33. Тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилигини аудиторлик ташкилоти тасдиқлаб бергандан кейин Банк Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилаган шаклда ва муддатларда йиллик балансни, фойда ва зарарга доир ҳисоб-китобни эълон қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Банкнинг молия-хўжалик фаолияти устидан назорат қилиш ва Банк фаолиятини текшириш (аудит) Банкнинг Ички аудит хизмати, мустақил аудиторлик ташкилотлари, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай текширишларни амалга ошириш ваколати берилган назорат органлари томонидан амалга оширилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 январдаги 15-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 46-модда)
36. Банк фаолияти Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорига биноан тўхтатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.