24.12.2021 йилдаги 771-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Трансчегаравий пул ўтказмаларини таъминлаш бўйича тўлов тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пул ўтказмалари тизимининг самарадорлиги ва амалиётларнинг шаффофлиги даражасини ошириш, транзакцион (операцион) хатарларни минималлаштириш ва барқарорлигини таъминлаш, республикада хавфсиз пул ўтказмалари учун молия-банк тизимида зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда хориждаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларини мунтазам ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖнинг (кейинги ўринларда — Ўзмиллийбанк) хорижий давлатлар ҳудудидан Ўзбекистон Республикасига трансчегаравий пул ўтказмаларини амалга ошириш мақсадида «Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари» тўлов тизимини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари» тўлов тизими унинг оператори сифатида иштирок этувчи Ўзмиллийбанк процессинг маркази негизида ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслар ўртасидаги трансчегаравий ўтказмалар хорижий давлатлар ҳудудидан Ўзбекистон Республикасига ўзаро манфаатли тарифлар бўйича Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларнинг хоҳишига кўра ихтиёрий танлаш асосида бошқа тўлов тизимлари билан бир қаторда «Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари» тўлов тизими орқали амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари» тўлов тизими бир қатор аппарат ва дастурий-техник воситаларни ўзида мужассам қилган тизимли платформа бўлиб, тўлов тизими иштирокчилари (кредит ташкилотлари) учун вакиллик ҳисобварақлари орқали трансчегаравий ўтказмалар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари» тўлов тизими орқали амалга оширилган трансчегаравий ўтказмалар бўйича Ўзмиллийбанк ҳисоб-китоб банки функциясини бажаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Азия — Инвест Банк» АЖ (Москва шаҳри) «Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари» тўлов тизими орқали амалга оширилган трансчегаравий ўтказмалар бўйича Россия Федерацияси ҳудудидаги ҳисоб-китоб банкларидан бири ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзмиллийбанк уч ой муддатда «Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари» тўлов тизими барча иштирокчилари учун трансчегаравий пул ўтказмалари ягона тариф сиёсати ва ўзаро ҳамкорлик қоидаларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзмиллийбанк «Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари» тўлов тизими фаолиятини ташкил этиш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Азия — Инвест Банк» АЖ (Москва шаҳри) билан биргаликда олти ой муддатда «Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари» тўлов тизимини яратиш бўйича барча зарур техник ва ташкилий ишларни ҳамда барча иштирокчиларга, шу жумладан, хорижий тўлов тизимларига технологик интеграция қилиш учун Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси қонунчилик талабларига мувофиқ очиқ кириш имкониятини таъминлаш ишларини якунласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари билан олти ой муддатда «Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари» тўлов тизими билан технологик интеграция ишларини якунласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Азия — Инвест Банк» АЖ (Москва шаҳри) билан биргаликда уч ой муддатда манфаатдор чет эл банклари ва хорижий тўлов тизимлари билан «Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари» тўлов тизими хизматидан фойдаланиш бўйича фаолиятни ташкил этиш масаласи юзасидан, шунингдек ўтказмалар учун тарификация ва воситачилик ҳақини камайтириш юзасидан музокаралар олиб борсин ва меморандумларни имзоласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Азия — Инвест Банк» АЖ (Москва шаҳри) билан биргаликда олти ой муддатда «Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари» тўлов тизими томонидан шакллантирилган маълумотлар асосида скоринг таҳлилини амалга оширган ҳолда Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ишга жойлашиш бўйича харажатларини қоплаш мақсадида кредитлар ажратиш лойиҳасини ишлаб чиқсин ва амалиётга татбиқ этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларига трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича банк хизматларини кўрсатишда бошқа тўлов тизимлари билан бир қаторда «Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари» тўлов тизимидан фойдаланиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.К. Мирсоатов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 24 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
771-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2021 й., 09/21/771/1193-сон)