Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларини демократиялаштириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий сиёсий жамғармаси тўғрисида» 1996 йил 8 ноябрдаги 394-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.