Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАРШАВА ШАҲРИДА (ПОЛЬША РЕСПУБЛИКАСИ) ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БОШ КОНСУЛХОНАСИНИ ОЧИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Польша Республикасидаги Ўзбекистон Республикасининг бош консулхонасини Польша Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси элчихонаси этиб қайта ташкил этиш тўғрисида»ги 2004 йил 29 июндаги 300-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси билан Польша Республикаси ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, ҳарбий-техник ва маданий-инсонпарварлик соҳаларидаги икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Польша Республикасида, Варшава шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхонаси очилсин.
2. Ўзбекистон Республикасининг Варшава шаҳридаги Бош консулхонаси штат жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Бош консулхона ходимлари сони дипломатик таркиб бўйича 3 нафар ва маъмурий-техник ходимлар бўйича 1 нафар этиб белгилансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
2003 йилдан бошлаб Бош консулхонанинг жорий харажатларини бюджетда навбатдаги молиявий йилга тасдиқланган хорижий муассасаларни маблағ билан таъминлаш миқдорларидан келиб чиқиб маблағ билан таъминласин;
Бош консулхонага иккита автомобиль таъминотига лимит ажратсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг Варшава шаҳридаги Бош консулхонасини бутлаш учун номзодлар юзасидан таклиф киритсин.
5. Мазкур топшириқнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири А.Ҳ. Комилов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 5 декабрь,
429-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 декабрдаги 429-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг Варшава шаҳридаги Бош консулхонаси
ШТАТ ЖАДВАЛИ
ШТАТ ЖАДВАЛИ
|
№ |
Лавозими |
Сони |
Элчининг маошига (2200 долл.) нисбатан ходимларнинг маоши, фоизларда |
Ойлик маоши |
Бир йилга иш ҳақи фонди | ||||||||
|
Дипломатик таркиб | |||||||||||||
| 1. | Бош консул | 1 | 85 | 1870 | 22440 | ||||||||
| 2. | Биринчи котиб | 1 | 75 | 1650 | 19800 | ||||||||
| 3. | Иккинчи котиб | 1 | 70 | 1540 | 18480 | ||||||||
| | Итого: | 3 | | 5060 | 60720 | ||||||||
|
Маъмурий-техник таркиб | |||||||||||||
| 1. | Катта бухгалтер | 1 | 65 | 1430 | 17160 | ||||||||
| 2. | Жойнинг ўзида ёки ходимларнинг оилалари орасидан ёлланадиган ходимлар (фаррош, хизматкор ва бошқалар) | | | 1200 | 14400 | ||||||||
| | Жами: | 1 | | 2630 | 31560 | ||||||||
| | Ҳаммаси: | 4 | | 7690 | 92280 | ||||||||