LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 февралдаги 57-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг тузилмасини мақбуллаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 31 декабрдаги ПҚ-2463-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Импортни тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш, давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат товарлари импорти бўйича операциялар самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат товарлари импортига тендерлар (танловлар) ўтказиш тартиби 2-иловага мувофиқ;
Давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат товарларини импорт қилиш юзасидан контрактларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказиш тартиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 1 октябрдаги 342-сон қарори билан тасдиқланган Импорт контрактларини Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида рўйхатдан ўтказиш тартибининг давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат товарлари импорти бўйича контрактларни рўйхатдан ўтказишга оид қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаментига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбектендерконсалтинг» тендерлар ўтказувчи агентлик кейинги ўринларда «Агентлик» деб аталади, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига қарашли ташкилот ва Давлат эҳтиёжлари учун асосий озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш бўйича тендерлар ўтказишни мувофиқлаштирувчи республика комиссияси агенти ҳисобланади.
2. Агентлик озиқ-овқат товарларининг асосий турларини давлат эҳтиёжлари учун харид қилиш самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат асосий турларини харид қилиш бўйича савдолар, танловлар ўтказишга доир услубий ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
давлат эҳтиёжлари учун бевосита маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва товар етказиб берувчиларни танлов олдидан саралаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
маҳсулот етказиб берувчиларни олдиндан танлаш, тушаётган таклифларни эксперт баҳолаш, реклама ишларини ташкил этиш.
1. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга, банк муассасаларидан бирида счётларга эга бўлади, ўз номидан шартномалар тузишга, мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни сотиб олишга ҳамда ўз зиммасига мажбуриятлар олишга, судларда даъвогар ва жавобгар бўлишга ҳақлидир.
3. Агентлик ўз фаолиятини тендерларни ўтказишга тайёргарлик кўришнинг холислиги принципларига мувофиқ қуради, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Давлат эҳтиёжлари учун асосий озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш бўйича тендерлар ўтказишни мувофиқлаштирувчи республика комиссияси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирининг буйруқларига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Агентликнинг молиявий-хўжалик фаолият бўйича бошқа шериклар билан ўзаро муносабатлари шартнома асосида амалга оширилади.
6. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи ўзбек ва инглиз тилларида ёзилган муҳрга, расмий иш қоғозларига ва ташқи идентификациялашнинг бошқа воситаларига эга бўлади.
Агентлик кўрсатиб ўтилган вазифаларни таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
давлат эҳтиёжлари учун импорт маҳсулот етказиб берувчиларни танлаш шартларини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Давлат эҳтиёжлари учун асосий озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш бўйича тендерлар ўтказишни мувофиқлаштирувчи республика комиссиясига тақдим этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида ва чет элда тендерлар ўтказиш шартлари ва тартибига доир ахборот фаолиятини амалга оширади;
тендерлар ўтказиш бўйича чет эл иш тажрибасини ва тендерлар ўтказиш соҳасидаги хизматларнинг бошқа турларини ўрганади;
давлат истеъмолчилари учун давлат эҳтиёжлари учун харид қилишга оид норматив ҳужжатларни қабул қилиш ва уларнинг амал қилиши бўйича консалтинг хизматлари кўрсатади.
айирбошлаш шартларида ёки тижорат асосида тендерлар ўтказиш бўйича ахборот бериш (сотиб олиш) тўғрисида тендерлар ўтказиш бўйича бошқа хорижий агентликлар билан битимлар тузиш;
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатларнинг юридик шахсларидан ўз вазифаларини амалга ошириш учун Агентликка зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда олиш;
ўз ахборот хабарномалари ва бошқа ахборот маҳсулотини нашр этиш ва Ўзбекистон Республикасида ва чет элда тарқатиш;
тендерлар ўтказилиши ҳақидаги ахборотни чет эл ва мамлакатимиз ташкилотларига шартнома асосида бериш;
кредитлар олиш, ўз номидан шартномалар тузиш, мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни сотиб олиш, судда, хўжалик судида ва холис ҳакамлар судида даъвогар ва жавобгар бўлиш;
тендерлар ўтказиш бўйича ахборотни тарқатиш учун Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг розилиги билан минтақавий бўлимлар ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ хўжалик фаолиятини, шу жумладан мазкур Низом билан белгиланган Агентлик мақсадлари ва вазифаларига зид бўлмаган ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш.
2. Агентлик мазкур Низомда белгиланган вазифаларни ҳал этиш учун фаолиятнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа турларини амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.
1. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига ва Давлат эҳтиёжлари учун асосий озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш бўйича тендерлар ўтказишни мувофиқлаштирувчи республика комиссиясига ҳисоб беради.
2. Агентликка оператив раҳбарликни Давлат эҳтиёжлари учун асосий озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш бўйича тендерлар ўтказишни мувофиқлаштирувчи республика комиссияси билан келишган ҳолда Ташқи иқтисодий алоқалар вазири томонидан тайинланадиган Директор амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Агентлик тузилмаси ва штатлари, шунингдек мансабдор шахсларга ҳақ тўлаш тизими Агентлик Директори томонидан тасдиқланади.
4. Агентлик Директори мазкур Низом билан унга берилган ваколатларга мувофиқ Агентлик фаолиятига раҳбарлик қилади ва Агентликка юкланган вазифалар бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
5. Агентлик Директори Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига, мазкур Низомга ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг норматив ҳужжатларига мувофиқ:
юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузади;
Агентликнинг барча хизматлари ва бўлинмалари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар, йўриқномалар чиқаради;
Агентлик номидан ишончномасиз иш кўради, барча республика органлари, республика корхоналари ва ташкилотларида, шунингдек бошқа давлатларда ўз ваколати доирасида тендер фаолиятини ўтказиш масалалари бўйича Агентлик номидан вакиллик қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Агентликнинг таркибий бирликларини, бўлимларини ва унга қарашли бошқа корхоналар ва ташкилотларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш;
Агентлик тузилмаси ва штатларини такомиллаштириш, унинг таркибий бирликлари, бўлимлари ва унга қарашли бошқа корхоналар ва ташкилотларнинг ходимлари сонини ва иш ҳақини белгилаш;
хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва улар билан контрактлар имзолаш асосида ишга қабул қилиш бўйича таклифлар киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Агентлик амалга оширилаётган фаолият бўйича Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисоб ва ҳисоботни амалга оширади.
2. Агентликнинг операция йили 1 январдан бошланади ва 31 декабрда тамом бўлади. Ҳар бир йил тамом бўлгандан кейин тасдиқлаш учун Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига тақдим этиладиган баланс ҳамда фойда ва зарарлар счёти тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Агентлик фаолиятини ҳужжатлар орқали тафтиш қилиш ва текширишни мустақил аудиторлик ташкилотлари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай текширишларни амалга оширишга вакил қилинган назорат қилувчи бошқа органлар амалга оширади.
Агентликнинг тўлиқ хўжалик тасарруфида бўлган асосий фондлар ва айланма маблағлар, шу жумладан унга қарашли таркибий бўлинмаларга фойдаланиш учун берилган асосий фондлар ва айланма маблағлар;
тендерлар ўтказиш бўйича ахборот хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатишдан, Агентлик маҳсулотларини мамлакатимиз ва чет эл корхоналари, ташкилотларига ҳамда хусусий шахсларга сотишдан олинган даромадлар;
акциялар ва қимматли қоғозларга дивидендлар, ўзига қарашли корхоналар ва қўшма корхоналар устав сармояларига улушлар;
Агентлик мол-мулки, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалардан ҳам шаклланиши мумкин.
Агентлик фаолияти Давлат эҳтиёжлари учун асосий озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш бўйича тендерлар ўтказишни мувофиқлаштирувчи республика комиссиясининг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан тўхтатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1.1. Мазкур тартиб давлат таъминоти муассасалари, махсус истеъмолчилар ва давлат захираси учун озиқ-овқат товарлари импортига тендерларни ташкил этиш принципларини ва уни ўтказиш механизмини, тендер қатнашчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва Тендерлар ўтказишни мувофиқлаштирувчи республика комиссияси томонидан қарорлар қабул қилиш тартибини белгилайди.
1.2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат эҳтиёжлари учун асосий озиқ-овқат турларини харид қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 1997 йил 14 августдаги 397-сон қарори билан тасдиқланган Тендерлар ўтказишни мувофиқлаштирувчи республика комиссияси (кейинги ўринларда «Комиссия» деб аталади) тендер ташкилотчиси ҳисобланади.
1.3. Бюджет ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат харид қилиш тендерлар ўтказишнинг мақсади ҳисобланади.
1.4. Тендерлар қатнашчилари учун тенг рақобат шарт-шароитларини ва ошкораликни, баҳолашнинг холислигини ҳамда талаблар бирлигини яратиш тендерлар ўтказишни ташкил этишнинг асосий принциплари ҳисобланади.
2.1. Комиссия мажлислари озиқ-овқат товарларини импорт қилувчиларни аниқлаш учун заруратга кўра вақти-вақти билан, бироқ бир ойда камида бир марта ўтказилади.
2.2. Комиссия озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш ва уларни етказиб беришга ихтисослаштирилган хорижий компаниялар бўйича умумлаштирилган ахборотларни кўриб чиқади.
2.3. Тендер таклифларини кўриб чиқиш ва уларни баҳолаш тўғрисидаги ахборот баҳолаш тартиботига расмий алоқаси бўлмаган шахсларга маълум қилинмайди. Комиссия аъзолари мазкур ахборот ошкор қилинганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавоб берадилар.
2.4. Тендер савдоларини ўтказишни амалда ташкил этувчи асосий агентлик бўлиб (маҳсулот етказиб берувчиларни танлаш, тушган таклифларни эксперт баҳолаш, бинолар ва ёрдамчи ходимлар бериш, реклама ишларини ташкил этиш, тендер комиссиясининг ҳужжатларини расмийлаштириш ва бошқалар) Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбектендерконсалтинг» тендерлар ўтказувчи агентлик ҳисобланади.
2.5. «Ўзбектендерконсалтинг» ўз ёзишмаларини ўзи олиб боради, тендер таклифларини жўнатади, йиғади ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ҳамда мазкур Тартиб асосида иш кўради.
3.1. Ўтказилиш шаклларига кўра тендерлар очиқ ёки ёпиқ (қатнашчилар сони чекланган) бўлиши мумкин. Тендерларни ўтказиш шакли тўғрисидаги қарорни Комиссия қабул қилади.
Махсус истеъмолчилар, давлат таъминоти муассасалари ва давлат захираси учун харид қилинадиган маҳсулотларга энг қулай нархларни шакллантириш мақсадида уларни импорт бўйича харид қилиш фақат Комиссия томонидан эълон қилинадиган ёпиқ тендер асосида амалга оширилади.
3.2. Очиқ тендерларда тендерда қатнашиш учун талаб этиладиган шартларни бажарган хўжалик юритувчи субъектлар қатнашиши мумкин.
Комиссия қарорига кўра, очиқ тендерлар тендерда қатнашиш тўғрисида ариза юборган талабгорларни олдиндан танлаган ҳолда ўтказилиши мумкин.
3.3. Ёпиқ тендерларда мазкур Тартибнинг 3.2-бандида кўрсатиб ўтилган, Комиссиядан расмий таклиф олган хўжалик юритувчи субъектлар қатнашиши мумкин.
тендерларнинг эҳтимол тутилган қатнашчиларини белгилаш ва тендерда қатнашиш учун уларга таклифномалар юбориш;
тендер ҳужжатларини (ихтисослаштирилган техник ва тижорат консультантларини жалб қилган ҳолда) тайёрлаш;
Хўжалик юритувчи субъектларга давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат импорт қилиш ҳуқуқини бериш тендернинг мавзуси ҳисобланади.
6.1. «Ўзбектендерконсалтинг» агентлиги тендер ўтказиш бошлангунга қадар камида 30 кун олдин тендер тўғрисидаги ахборотни талабгорларга етказади. Ахборот талабгорларга:
оммавий ахборот воситаларида эълонлар бериш орқали етказилади. Эълон «Ўзбектендерконсалтинг» агентлиги томонидан берилади;
аниқ талабгорларга расмий таклифномалар почта, телефакс орқали ёки бошқа шаклда юборилади. Бунда талабгор таклифноманинг асл нусхасини олиши керак.
тендер ҳужжатларини олиш мумкин бўлган «Ўзбектендерконсалтинг» агентлигининг манзили, телефони ва телефакси;
тендер комиссияси томонидан таклифларни қабул қилишнинг охирги муддати (куни ва соати кўрсатилган ҳолда).
тендерлар ўтказилишига оид тушунтиришлар олиш мумкин бўлган «Ўзбектендерконсалтинг» вакили билан боғланиш учун манзил;
қатнашчи томонидан Комиссияга тендер таклифи тақдим этилгандан сўнг унга ўзгартиришлар киритиш ва уларни расмийлаштириш тартиби;
келишилган давр мобайнида тендерлар қатнашчиси таклифининг қайтариб олинмаслигини кафолатловчи пул депозитининг миқдори, уни тўлаш ва қайтариш тартиби;
тендер ҳужжатлари талабларига асосланган таклиф билан бир қаторда тендер қатнашчилари томонидан муқобил таклифлар тақдим этиш мумкинлиги тўғрисида ахборотнома;
тендер қатнашчисининг асосланган илтимоси бўлганда тендерларни ёпишни бошқа кунга кўчириш мумкинлигига кўрсатма;
таклифлар бўлган конвертларни очиш тартиби, тавсифи ва комиссия томонидан тендерлар ғолибини аниқлаш муддати.
8.1. Тендерларда қатнашиш учун талабгорларни олдиндан танлаш тўғрисидаги Низом Комиссия томонидан тасдиқланади.
8.2. Талабгорларни олдиндан танлаш мазкур Тартибнинг 8.1-бандида кўрсатилган қоидага мувофиқ «Ўзбектендерконсалтинг» агентлиги томонидан ўтказилади ва Комиссия томонидан тасдиқланади.
8.3. Олдиндан танлашда қатнашиш учун телефакс орқали буюртманомалар қабул қилишга йўл қўйилади, кейинчалик олдиндан танлаш ўтказиладиган кундан камида 3 кун олдин буюртманоманинг асл нусхаси тақдим этилади. Олдиндан танлаш қатнашчилари учун йўриқнома, зарур бўлганда, буюртмачига «Ўзбектендерконсалтинг» агентлиги томонидан почта ёки телефакс орқали юборилади.
олдиндан танлашдан ўтиш учун зарур ҳужжатларни, жумладан молиявий мажбуриятларни бажариш бўйича банк кафолатларини белгиланган муддатда тақдим этмаган;
молиявий, ишлаб чиқариш ёки тижорат кўрсаткичлари бўйича Комиссия талабларига жавоб бермайдиган талабгорлар тендерларга қўйилмайдилар.
9.1. Тендер таклифлари тўлдирилган тендер ҳужжатидан ташқари тендер қатнашчиси тўғрисидаги ахборот билан бирга қуйидаги ҳужжатларни ўз ичига олиши керак:
тендер қатнашчиси номидан иш кўришга вакил қилинган ва юридик ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг фамилиялари.
9.2. Тендер таклифига банк кафолати ёки тендер қатнашчиси томонидан суммаси Комиссия томонидан белгиланадиган муқаррар ва қайтариб олинмайдиган пул депозити тўлаганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат илова қилинади.
9.3. Тендер қатнашчиларининг ҳуқуқларини камситувчи ҳар қандай ҳуқуқни бузишлар (тендерда қатнашиш учун берилган буюртманомаларни яшириш, якун чиқаришда уларни ҳисобга олмаслик ва бошқалар) Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида назарда тутилган жавобгарликка олиб келади. Бундай ҳолларда тендер натижалари ҳақиқий эмас деб эътироф этилади.
10.1. Комиссия эълони оммавий ахборот воситаларида расман эълон қилинган сана ёки тендер қатнашчиси почта (сана почта штемпели бўйича аниқланади), телефакс орқали ёки бошқа хил шаклда расман хабардор қилинган (таклиф этилган) сана тендерлар иш бошлаган сана ҳисобланади.
10.2. Ўтказиладиган тендерлар доирасида тендер таклифларини тайёрлаш муддати Комиссия томонидан белгиланади ва тендер очилганлиги тўғрисидаги эълонда кўрсатилади.
Комиссия тендернинг барча қатнашчиларига тарқатиладиган тендер таклифларини тақдим этиш муддатини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
10.3. Комиссия ўз иш тартибини мустақил ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Мазкур масала бўйича қарор Комиссия аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган ҳолларда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
10.4. Ҳар бир аниқ ҳолда Комиссия тендерда қатнашиш учун талабгор томонидан депозит тўлаш тартибини, унинг миқдори ва шаклини белгилайди.
10.5. Тендер таклифлари фақат муҳрланган икки қават конвертда қабул қилинади. Ташкилотчининг номи ва манзили кўрсатилган устки конвертда тендер қатнашчиси томонидан депозит киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлади. Ички конвертда тендер таклифи, савдоси эълон қилинган товарнинг номи ва таклифларни қабул қилиш учун белгиланган сана кўрсатилади.
10.6. Конвертларни очиш тартиби, уларни кўриб чиқиш ва махфийлик чораларига риоя қилган ҳолда сақлаш тартиби Комиссия томонидан қабул қилинади.
10.7. Тендер таклифлари буюртма хат билан Комиссияга юборилади ёки тилхат билан «Ўзбектендерконсалтинг» агентлигига топширилади. Устки конверт олиш санаси ва вақти кўрсатилган ҳолда рўйхатдан ўтказилади.
10.8. Комиссия тендерни ёпиш санасини, конвертларни очиш соати ва жойини белгилайди. Конвертлар Комиссия мажлисида очилади. Тендер ёпилгандан сўнг олинган тендер таклифлари кўриб чиқилмайди ва конвертлар очилмасдан тендер қатнашчиларига қайтарилади. Тендер қатнашчиси тендер ёпилгандан сўнг унга ўзгартириш киритса ёки ўзининг тендер таклифини қайтариб олса гаров депозити тендер қатнашчисига қайтарилмайди. Тендер қатнашчиси ўз тендер таклифини тендер ёпилишидан кечи билан 5 кун олдин қайтариб олишга ҳақлидир.
10.9. Тендер таклифларини кўриб чиқиш муддати конвертлар очилган пайтдан бошлаб Комиссия томонидан белгиланади. Таклифларни кўриб чиқишда уларнинг тендер ҳужжатлари талабларига тўғри келиши аниқланади, зарур ҳужжатларнинг мавжудлиги ва уларнинг тўғри расмийлаштирилганлиги текширилади.
10.10. Тендер якунларини чиқаришда тендер қатнашчилари ёки уларнинг ишончли шахслари қатнашишлари мумкин.
Баҳолаш натижасида Комиссия тендер таклифлари тендер ҳужжатлари мезонларига мувофиқ бўлган талабгорларни даражаларга ажратади ва тендер таклифи энг устун бўлган тендер ғолибини аниқлайди.
10.11. Тендер ғолиби тендер тугагандан сўнг Комиссия белгилаган муддат мобайнида ўтказилган тендер натижалари тўғрисидаги баённомани имзолаши керак.
Агар тендер ғолиби белгиланган муддатда баённомани имзоламаса ёки қабул қилиб бўлмайдиган шартлар қўйса, у тўлаган депозит қайтариб берилмайди ва унинг ҳуқуқлари тендер комиссиясининг қўшимча қарори билан аниқланадиган қатнашчига берилади. Агар бу қатнашчи ҳам баённомани имзолашдан бош тортса, тендер натижалари бекор қилинади.
10.12. Тендер ўтказилгандан кейин тендер ташкилотчиси қатнашчиларга (ғолибдан ташқари) уларнинг депозитларини қайтариб беради. Депозит тендер ғолиби эълон қилинган пайтдан бошлаб белгиланган муддатда, харажатларни чегириб қолган ҳолда, 11 банк кунидан кечиктирмай қайтарилади. Тендер ғолибининг депозити тендер ғолиби томонидан битим (контракт) шартлари зарур даражада бажарилишининг кафолати сифатида бундай битим шартлари бажарилиши тамом бўлгунча тендер ташкилотчиси ихтиёрида қолиши мумкин.
10.13. Тендерни ташкил этиш ва ўтказиш чиқимлари, шунингдек эксперт ташкилотларнинг хизматларига ҳақ; тендер қатнашчилари тендер ҳужжатлари сотиб олиш учун тўлаган маблағлардан тўланади.
10.14. Тендерда қатнашиш, тендер якунлари бўйича мажбуриятларни бажариш юзасидан ҳуқуқларнинг бошқа юридик шахсларга берилишига йўл қўйилмайди.
тақдим этилган тендер ҳужжатлари товарларни импорт қилиш бўйича барча талабларга жавоб бермаса Комиссия тендерлар ўтказилмади деб эълон қилиши мумкин.
10.16. Агар тақдим этилган барча тендер таклифлари тендер ҳужжатларига мувофиқ келмаса, тендер бўлиб ўтган, лекин салбий натижага эга бўлган ҳисобланади.
11.1. Тендер таклифлари Комиссия томонидан белгиланган муддатда баҳоланади. Тендер қатнашчилари ёки уларнинг вакиллари тендер таклифларини баҳолаш пайтида қатнашиш ҳуқуқига эга эмаслар. Баҳолаш даврида Комиссия талабгорларни тушунтиришлар бериш учун чақириш, улардан қўшимча маълумотлар ва тасдиқномалар сўраб олиш ҳуқуқига эга.
11.2. Комиссия тендер таклифларини баҳолаш учун эксперт ва маслаҳат ташкилотларининг вакилларини жалб қилиши мумкин.
11.3. Тендер қатнашчиларининг тақдим этилган таклифлари билан танишгандан сўнг Комиссиянинг ҳар бир аъзоси асосланган ёзма хулоса ёзади.
11.4. Тендер ғолиби тўғрисидаги расмий қарор Комиссия томонидан қабул қилинади. Ушбу масала бўйича қарор Комиссия аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
11.5. Тендер таклифлари кўриб чиқилганлиги ва баҳолаш тўғрисидаги ахборот баҳолаш тартибига расман алоқаси бўлмаган шахсларга маълум қилинмайди. Комиссия аъзолари ва жалб қилинган экспертлар ушбу ахборот ошкор қилинганлиги учун жавоб берадилар.
11.6. Арифметик ёхуд бошқа хато мавжуд бўлганда Комиссия тендер таклифларини рад этишга ёки тендер таклифларини тендерда кейин кўриб чиқиш шартларини белгилашга ҳақлидир, бу ҳақда тендер қатнашчиси хабардор қилинади.
11.7. Тендер таклифларини баҳолаш ва тендер ғолибини аниқлаш тендер ҳужжатларида кўрсатилган мезонлар асосида амалга оширилади. Тақдим этилган тендер таклифларининг қўшимча техник ташкилий ва тижорат афзалликлари, шунингдек тендер қатнашчисининг ном чиқарганлиги ҳам эътиборга олиниши мумкин.
11.9. Тендер ўтказилмаган деб ҳисобланса ёки салбий натижага эга бўлса, Комиссия тендерни такрор ўтказиши мумкин.
11.10. Тендерни ўтказиш билан боғлиқ низолар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Тартиб республиканинг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан танловдан ўтган хорижий компаниялар билан давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат товарларини импорт қилиш юзасидан тузиладиган контрактлар, шартномалар (кейинги ўринларда контрактлар деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида рўйхатдан ўтказиш механизмини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
I. Контрактлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига тақдим этиладиган қуйидаги ҳужжатлар асосида рўйхатдан ўтказилади:
Давлат эҳтиёжлари учун асосий озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш бўйича тендерлар ўтказишни мувофиқлаштирувчи республика комиссиясининг ижобий хулосаси;
жўнатишга тайёрланган товарнинг келиб чиқиш сертификати ёки товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги кафолат хати — 1 нусхада;
тақдим этилган контракт бўйича контракт умумий қийматини қоплайдиган маблағ билан таъминлаш манбаининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
контрактнинг халқаро савдо ҳуқуқининг умумий қабул қилинган меъёрларига ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқлиги;
контрактнинг Ўзбекистон Республикаси томонидан бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлар олдида қабул қилинган мажбуриятларга мувофиқлиги.
Контракт батартиб тахт қилинган, контракт матни ва томонларнинг муҳрлари ўқиладиган, саҳифаларда тартиб рақами қўйилган бўлиши керак;
1. Контрактнинг кириш қисми (муқаддимаси), у контракт матнидан олдин берилади ва контракт рақами, контракт тузиш жойи ва санаси, битишувни амалга оширувчи томонларнинг аталишидан иборат бўлади.
2. Контрактнинг мавзуси, унда товарнинг номи, унинг тавсифи ҳамда миқдори ва сифати бўйича ассортименти кўрсатилади.
Товарнинг миқдори миқдорни белгилаш тартиби, Ўзбекистон Республикасида ёки халқаро савдода қабул қилинган ўлчов ва оғирлик тизимларига мувофиқ ўлчов бирликларида белгиланади.
Товарнинг сифат жиҳатдан тавсифи товарнинг ундан муайян мақсадда фойдаланиш учун яроқлилигини акс эттирувчи хусусиятлари жамини белгилайди.
3. Етказиб беришнинг базис шартлари, ушбу шартлар билан контракт тузувчиларнинг товарларни беришга оид ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан товарни топшириш жойи ва пайтига, таваккалчиликнинг ўтишига (ИНКОТЕРМС—1990 халқаро қоидаларига мувофиқ) ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланади.
4. Контрактга олдиндан розилик билдириш. Контрактнинг ҳар бир саҳифаси, шунингдек матндаги ҳар бир тузатиш ёки қўшимча контракт тузаётган мансабдор шахслар ёки уларнинг бунга вакил қилинган шахслари томонидан имзоланиши керак
6. Нарх. Контрактда товар нархини белгилашда ўлчов бирлиги, нарх валютаси (эркин муомаладаги валютада кўрсатилади) нарх базиси ва нарх даражаси кўрсатилади.
7. Тўловлар. Тўлов шартларини белгилашда контрактда тўлов валютаси, тўлов муддати, тўлов шакли кўрсатилади.
8. Ўраш-жойлаш. Товарни ўраш-жойлаш зарур бўлган ҳолларда контрактда ўраш-жойлашнинг тури ва хусусияти, унинг сифати, ўлчамлари кўрсатилади.
9. Жўнатиш тартиби. Сотувчига товар жўнатишга тайёр эканлиги ва жўнатишнинг амалга оширилганлиги тўғрисида харидорни хабардор қилиш вазифаси юкланади, шунингдек бу вазифани бажариш тартиби белгиланади.
10. Топшириш-қабул қилиш тартиби. Томонларнинг мазкур мажбуриятни амалга ошириш жойи ва тартиби, шунингдек товар сотувчи томонидан топширилди ва харидор томонидан қабул қилиб олинди деб ҳисобланадиган пайт белгиланади.
11. Рекламация. Етказиб берилган товарнинг сифат ва миқдор жиҳатдан контракт шартларига мувофиқ эмаслиги муносабати билан харидор томонидан сотувчига билдириладиган эътирозлар. Контракт тузувчи томонлар рекламация билдирилиши мумкин бўлган муддатларни, уларни бартараф этиш бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайдилар.
12. Кафолатлар. Сотувчи етказиб бериладиган товарнинг сифати учун жавобгарликни ўз зиммасига олади. Етказиб берилаётган товар умумий яроқлилик муддатининг камида 80 фоизига эга бўлиши керак, бу контрактда назарда тутилади. Товар сифатининг контракт шартларига мувофиқ эмаслиги аниқланган ҳолда сотувчининг мажбуриятлари (алмаштириш муддати ҳамда ушбу мажбурият ким ҳисобига амалга оширилиши) белгилаб қўйилади.
13. Жазо жарималари. Контрактда шартнома бажарилишини таъминловчи шарт-шароитлар ҳамда бирига нисбатан шартнома шартларидаги ўз мажбуриятларини бажармаган томон тўлайдиган пенялар, неустойкалар, жарималар кўринишидаги турли хил жазолар белгилашни ўз ичига олувчи жазо жарималари кўрсатилади.
14. «Форс-мажор» ҳолатлар. Контрактда контрактни тўлиқ ёки қисман бажариш имкони бўлмаган ҳолатлар юзага келганда томонларнинг мажбуриятлари, бундай ҳолат юзага келганлигидан ва унинг оқибатларидан хабардор қилиш тартиби кўрсатилади.
15. Ҳакамлик Томонлар ўртасида пайдо бўлиши мумкин бўлган ва икки томонлама асосда ҳал этиш мумкин бўлмаган низоларни ҳал этиш тартиби белгиланади. Бунда контракт бўйича низоларни кўриб чиқиш жойи ҳамда кўриб чиқувчи орган аниқлаштирилади.
16. Контрактнинг кучга кириш шартлари. Контракт тендерлар ўтказишни мувофиқлаштирувчи республика комиссиясининг ижобий хулосаси асосида томонлар имзолагандан, шунингдек Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида ва ваколатли банкларда рўйхатдан ўтказилгандан кейин кучга киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Контракт Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига мурожаат қилувчидан ҳужжатлар келиб тушган вақтдан бошлаб 3 иш куни мобайнида рўйхатдан ўтказилади.
Ижобий қарор қабул қилинганда контракт белгиланган шаклдаги дафтарда рўйхатдан ўтказилади. Контрактнинг ҳар бир саҳифасига бунга вакил қилинган шахснинг имзоси чекилган тегишли штамп қўйилади ҳамда муҳр ва идентификация штампи қўйилган рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги сертификат билан мурожаат этувчига қайтариб берилади.
Контракт қўйилган талабларга мувофиқ келмаганда бир кун муддатда мурожаат этувчига ёзма шаклдаги нуқсонларни бартараф этиш ҳақидаги тавсиялар билан пухта ишлаш учун қайтариб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.