Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 06.01.1993 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 сентябрдаги 443-сон қарорида назарда тутилган маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш корхоналари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чора-тадбирларини амалда рўёбга чиқаришни таъминлаш, қайта ташкил этилаётган жамоалар манфаатларини янада тўлароқ ҳисобга олиш, шунингдек, мулкчилик шаклларини ўзгартириш механизмини тартибга солувчи зарур меъёрий базани шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Маҳаллий саноат» давлат корпорацияси иштирокида, тажриба тариқасида, маҳаллий саноат корхоналари 2-иловага мувофиқ давлат тасарруфидан чиқарилиб, бу объектларни сотиб олиш суммасини сўнгги 3 йилдаги йиллик ўртача ҳисоб балансига қараб, 1992 йил 1 декабргача бўлган қийматини икки баравар кўпайтирилган нархларда белгилашга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 сентябрдаги 443-сон қарорига қуйидаги қисман ўзгартиришлар киритилсин:
9-банд — биринчи хатбошидаги «…уч йилгача» ибораси «…беш йилгача» деб алмаштирилсин, давоми матн бўйича;
12-банд — «Ўзмаишийхизмат», «Ўзбексавдо» уюшмаларига ва «Маҳаллий саноат» давлат корпорациясига давлат мулкини сотиб олиш, сотишдан бюджетга тушадиган маблағларнинг 20 фоизига қадар ажратмалар ҳисобига махсус жамғармалар ташкил этишга, улардан янги ишчи ўринлари барпо этиш, бўшаётган ходимларни қайта тайёрлаш учун фойдаланишга рухсат берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Қонуннинг 30-моддасига мувофиқ меҳнат жамоасига корхона томонидан соф фойда, шунингдек, шу фойда ҳисобидан қопланган заём маблағлари ҳисобига сотиб олинган қурилган давлат мулкининг бир қисми ҳақ олмасдан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази