Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА ДАВЛАТ МОНОПОЛИЯСИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ФАРМОНИНИ БАЖАРИШГА ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР ҲАҚИДА

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида корхоналарга, шу жумладан, хорижий сармоя жалб қилинган корхоналарга алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисида НИЗОМ

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш учун лицензия олиш мақсадида аризага илова қилинадиган ҳужжатлар РЎЙХАТИ

3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси -сон ЛИЦЕНЗИЯ

3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида озиқ-овқат спирти, ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини олиш учун хўжалик юритувчи субъектларга қўйиладиган талаблар рўйхати

Ҳужжат кучини йўқотган 15.01.2004
Ҳужжат 14.08.1997 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Холдинг компанияси, уюшма, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликлар тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқадилар ҳамда алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг мазкур қарорга 3-иловада кўрсатиб ўтилган талабларга мувофиқлигини текширадилар ва ўзларининг хулосалари билан бирга ариза берилган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда барча ҳужжатлар пакетини Вазирлар Маҳкамасига киритадилар.

Т/р

Зарур ҳужжатларнинг номи

Ҳужжатни рўйхатдан
ўтказган ёки берган орган

1.

Корхона давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома

Корхоналар (ташкилотлар)ни давлат рўйхатидан ўтказиш органлари

2.

Ишлаб чиқаришнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги «Ўздавстандарт» марказининг хулосаси

«Ўздавстандарт» маркази, вилоят ҳудудий органлари

3.

Ишлаб чиқариладиган маҳсулотга «Ўздавстандарт» марказининг аккредитация қилинган органлари томонидан берилган сифат сертификати мавжудлиги

«Ўздавстандарт» маркази, вилоят ҳудудий органлари

4.

Товар ишлаб чиварувчиларнинг фикрма дўконлари мавжуд бўлганда давлат ҳокимияти ва бошқаруви ҳудудий органлари (ҳокимликлар)нинг чакана савдога рухсатномаси

Корхона жойлашган ердаги ҳокимликлар

5.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция

Банклар

6.

Ишлаб чиқарилаётган алкоголли маҳсулотнинг экспертиза ва синов натижалари бўйича, шу жумладан, органолептика кўрсатгичлари бўйича сифатга мувофиқлигига «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси Марказий дегустация комиссиясининг хулосаси

Марказий дегустация хулосаси

Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Қўйиладиган талаблар

Тасдиқловчи ҳужжатлар

1.

Хўжалик юритувчи субъектлар «Корхоналар тўғрисида» қонунга мувофиқ корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномага эга бшлишлари керак.

Корхоналар (ташкилотлар)ни давлат рўйхатидан ўтказиш органлари

2.

Корхоналарнинг фаолияти тўғрисида ишончли статистика ахбороти билан таъминлаш мақсадида улар иқтисодиёт ва статистика давлат органларида рўйхатдан ўтган бўлиши керак.

Корхоналар жойлашган ердаги статистика органлари

3.

Юқори сифатли алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминловчи ишлаб чиқариш қувватлари (линиялир, технология асбоб-ускуналари)га эга бўлишлари керак.

Корхона раҳбарининг маълумотномаси

4.

Корхоналарда норматив-техник хужжатлар, технология йўриқномалари, техник шартлар ва бошқа хужжатларга эга бўлиш керак.

«Ўздавстандарт» марказининг ҳудудий органлари

5.

«Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси Марказий дегустация комиссиясининг корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган алкоголли маҳсулотларнинг сифатга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосасига эга бўлиши керак.

«Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компаниясининг Марказий дегустация комиссияси

6.

«Стандартлаштириш тўғрисида», «Метрология тўғрисида», «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификациялаш тўғрисида», «Истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларга мувофиқ корхоналар «Ўздавстандарт» маркази органлари томонидан берилган ишлаб чиқариш шароитлари ва ишлаб чиқарилаётган алкоголли маҳсулотларнинг сифати тўғрисидаги хулосасига ва сифат сертификатига эга бўлиши керак.

«Ўздавстандарт» марказий ҳудудий органлари

7.

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни доимо назорат қилиб бориш учун корхоналар зарур асбоб-ускуналар, приборлар, кимёвий реакторлар ва «Ўздавстандарт» маркази органлари томонидан аттестациядан ўтказилган синов усуллари учун норматив-техник ҳужжатлар билан жиҳозланган ишлаб чиқариш лабораториясига эга бўлиши керак.

«Ўздавстандарт» марказий ҳудудий органлари

8.

Корхоналар Давлат санитария назорати ҳудудий органларининг ишлаб чиқаришнинг белгиланган санитария-гигиена талаблирига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосасига эга бўлиши керак.

Давлат санитария назоратининг ҳудудий органлари

9.

Корхоналар меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникасининг белгиланган талабларига мувофиқ бўлиши керак;

Меҳнат вазирлиги ҳудудий органларинанг маълумотнома (хулоса)си

10.

Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар тасдиқлаган ёнғин хавфсизлиги қоидаларига жавоб беришлари ва тегишли норматив-техник хужжатларга, асбоб-ускуналарга ва жиҳозларга эга бўлишлари керак.

ИИВ ҳудудий органларининг маълумотнома (хулоса)си

11.

Корхоналар товар ишлаб чиқарувчиларнинг фирма дўконлари мавжуд бўлганда чакана савдо учун давлат ҳокимияти ҳудудий органлари (ҳокимликлар)нинг рухсатномасига эга бўлишлари керак.

Корхона жойлашган ердаги ҳокимликлар

Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази