LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 июндаги 275-сонли «Ноширлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасида Ноширлик фаолияти билан шуғулланувчиларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга лицензия бериш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг жисмоний шахслари ҳам Вазирлар Маҳкамасидан белгиланган тартибда лицензия олганларидан сўнг ноширлик фаолияти билан шуғулланишга ҳақлидирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 августдаги 305-сон қарори тахририда)
давлат рўйхатидан ўтган ва лицензия олган нашриётларни (ноширларни) ягона давлат реестрига киритишни амалга оширсин;
бир ой муддатда тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасида матбаа корхоналари очиш ва ишга тушириш тартибини белгилаш ҳақида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
1. Ноширлик фаолияти деганда нашриётларни ташкил этиш, босма маҳсулотини тайёрлаш, нашр этиш ва уни тарқатишга оид фаолият тушунилади.
Босма маҳсулот деганда, нусхаси ва тайёрлаш усулидан қатъи назар, китоблар, газета ва журналлар, рисолалар, альбомлар, плакатлар, буклетлар, откриткалар тушунилади.
Ношир деганда босма маҳсулотни тайёрлаш ва нашр этишни амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахс тушунилади.
2. Ўзбекистон Республикасида юридик ва жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасида давлат рўйхатига олингандан, уларга белгиланган тартибда лицензия берилганидан кейин ноширлик фаолияти билан шуғулланишлари мумкин.
давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари, суд, прокуратура ва хўжалик судлари органлари расмий материалларни, меъёрий ва бошқа ҳужжатлар тўпламларини нашр этишда;
корхоналар, ташкилотлар, ўқув юртлари ва илмий муассасалар ўз фаолиятлари учун зарур бўлган оммавий тарқатиш ёки қўлёзма ҳуқуқида кўпайтиришга мўлжалланмаган материалларни нашр этишда.
4. Муассис нашриёт уставини ишлаб чиқади. Нашриёт уставида унинг дастури, фаолияти йўналишлари ва вазифалари, ташкилий-ҳуқуқий шакли, номи, манзили, бошқариш ва назорат органлари, фойданинг тақсимоти ва фондларни ҳосил қилиш тартиби, ҳаммуассисларни қабул қилиш ва чиқариш, нашриётни қайта тузиш ва тугатиш тартиблари белгиланади.
5. Ноширлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат тилида ёзилган ҳужжатлар тақдим этилади.
Аризага устав, шунингдек рўйхатдан ўтиш йиғимларини тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжат қўшиб тақдим этилади.
6. Давлат рўйхатидан ўтиб, ташкилий масалалар ҳал этилгандан сўнг лицензия бериш ҳақидаги ариза у берилган кундан бошлаб бир ой муддатда кўриб чиқилиши керак.
7. Лицензия 5 йил муддатга берилади. Аризачининг асосланган илтимоси бўйича лицензия муддати тегишли тўловдан сўнг яна шунча муддатга узайтирилиши мумкин. Лицензия муддатининг узайтирилганлиги ёзма шаклда тасдиқланади.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси ноширлик фаолияти бўйича ягона давлат рўйхатини (реестрини) юритади (1-илова), рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани (2-илова) беради ва уларга лицензия бериш учун — Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасида ноширнинг (нашриётнинг) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ва тегишли йиғимларнинг тўланганлиги ҳақидаги ҳужжатларнинг аризага илова қилиб топширилиши лицензия бериш учун асос бўлади.
9. Ноширлик фаолияти билан шуғулланувчилар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун улардан қуйидаги миқдорларда йиғим ундирилади:
қайта рўйхатдан ўтказилганлиги учун — рўйхатдан ўтказилганлик учун белгиланган йиғимнинг 20 фоизи миқдорида.
лицензия дубликати берилганлиги учун — лицензия берилганлиги учун белгиланган давлат пошлинасининг 50 фоизи миқдорида.
Ноширлик фаолияти болалар адабиёти, норматив маълумотномалар, фан ва техникага оид адабиётлар, маълумотнома-қомусий китоблар, шунингдек ногиронларга мўлжалланган маҳсулотларни чоп этишга ихтисослашган нашриётлар тўловларни белгиланганидан 50 фоиз кам миқдорда тўлайдилар.
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун тўловлар — давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия беришга доир ҳужжатлар тайёрлашга кетган сарф-харажатларни қоплаш учун Давлат матбуот қўмитасига;
11. Давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш учун зарур бўлган ҳужжатлар тегишли равишда тайёрланмаган бўлса, шунингдек улар амалдаги қонун талабларига ва мазкур тартибларга мос бўлмаса ариза рад этилиши ёки кўриб чиқиш муддати ҳужжатлар тўлиқ ҳолда тақдим этилмагунча кечиктирилиши мумкин.
худди шу номдаги нашриёт аввал давлат рўйхатидан ўтказилган ва лицензия олган ва уни амал қилиш муддати тугамаган бўлса;
мазкур юридик ва жисмоний шахсга берилган лицензия бекор қилинган кундан бошлаб икки йил ўтмасдан олдин ариза берилган бўлса;
12. Давлат рўйхатидан ўтказмаслик ва лицензия бермаслик ҳақидаги қарор ҳар томонлама асосланган бўлиши ва сўровчига ёзма шаклда юборилиши керак.
13. Давлат рўйхатидан ўтган ва лицензия олган нашриётлар Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасига, шунингдек Давлат матбуот қўмитаси тасдиқлайдиган рўйхат бўйича ташкилотлар ва муассасаларга ўз маҳсулотларининг бепул назорат нусхаларини юборишга мажбурдирлар.
б) агар таъсисчи ва нашриёт лицензия олгандан кейин олти ой мобайнида ноширлик маҳсулоти чиқаришни таъминлай олмаса;
Ҳисоб рақами ва реестрга киритилган сана | Берилган лицензия рақами ва сана | Нашриётларнинг номи | Юридик манзили | Тугатилганлик тўғрисида маълумот |
Ноширлик фаолияти билан шуғулланувчиларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида | |
ГУВОҲНОМА | |
Мазкур гувоҳнома_______________________________________________________ | |
(нашриёт номи) | |
рўйхатдан ўтказилган______________________________________________га берилди. | |
(нашриётнинг номи) | |
Рўйхатдан ўтказилган сана 199__йил «___»_________________ | |
Реестр №__________________________ | |
М.Ў. | Имзо_________________(Ф. И. О.) |
(«Ўздавматбуотқўм» раиси) |