Мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилаш, хусусийлаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилиш, республиканинг ортиқча ишчи кучи мавжуд бўлган минтақаларида янги иш жойларини яратиш дастурларини амалга оширишга тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, шунингдек хорижий инвесторлар учун ишончли ҳуқуқий ҳимоя ва кафолатларни таъминлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган ва иловага мувофиқ рўйхат бўйича иқтисодиёт тармоқларида маҳсулотларни ишлаб чиқаришга (хизматлар кўрсатишга) ихтисослаштирилган корхоналар юридик шахсларнинг фойдасидан олинадиган солиқ, мулк солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ободонлаштириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўлашдан, шунингдек Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинсин.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 майдаги ПФ-5033-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 332-модда)
Белгилансинки, тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар ҳажми қуйидагича бўлганда мазкур солиқ имтиёзлари берилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Фармоннинг 1-бандида кўрсатилган солиқ имтиёзлари қуйидаги шартлар асосида қўлланилиши белгилаб қўйилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
мазкур корхоналарни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятини истисно қилган ҳолда, республиканинг барча шаҳарлари ва қишлоқ аҳоли пунктларида жойлаштириш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги ПФ-4434-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 167-модда)
хорижий инвесторлар томонидан тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни Ўзбекистон Республикасининг кафолати берилмаган ҳолда амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
корхонанинг устав капиталида хорижий иштирокчиларнинг улуши камида 33 фоизни, акциядорлик жамиятлари учун эса — камида 15 фоизни ташкил этиши лозим;
(2-банднинг тўртинчи ҳатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПФ-4993-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 198-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги ПФ-4434-сонли Фармонига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 167-модда)
хорижий инвестицияларни эркин алмаштириладиган валюта ёки янги замонавий технологик ускуна тарзида қўйиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мазкур имтиёзларни қўлланиш муддати давомида имтиёзлардан олинган даромаднинг камида 50 фоизини корхонани янада ривожлантириш мақсадида қайта инвестициялашга йўналтириш.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги ПФ-4434-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 167-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги зиммасига тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар жалб этиладиган корхоналарнинг ушбу Фармон иловасида кўрсатилган иқтисодиёт тармоқларига тааллуқли эканини аниқлаш вазифаси юклатилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 сентябрдаги ПФ-3661-сон Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 282-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 февралдаги ПФ-3850-сонли Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 4-6-сон, 37-модда)
кейинги қонун ҳужжатларида инвестициялаш шарт-шароитлари ёмонлашган тақдирда мазкур Фармоннинг 1-бандидаги имтиёзлар қанча муддатга берилган бўлса, ана шу муддат мобайнида амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ушбу Фармоннинг 1-бандига мувофиқ имтиёз олган корхоналар шундай имтиёз берилган муддат тугашидан кейин бир йил барвақтроқ фаолиятини тўхтатган тақдирда фойдани ўз мамлакатига ўтказиш ва хорижий инвесторнинг капиталини чет элга олиб чиқиб кетиш фақат берилган имтиёзлар суммасини бюджетга қайтаргандан кейин амалга оширилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда бир ой муддатда ушбу Фармонда белгиланган тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикасининг «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Қонуни 3-моддасининг тўртинчи қисмида хорижий инвесторлар учун белгиланган кафолатлар қуйидаги ҳолларда қўлланилиши маълумот учун қабул қилинсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
хорижий инвесторларга тўланадиган, дивиденд тарзида олинадиган даромадлар бўйича фойда солиғи (ставкалари) кўпайиши;
(7-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 27 февралдаги ПФ-4087-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 105-модда)
хорижий инвесторнинг чет элга ўтказиладиган даромадлари (фойдаси)ни ўз мамлакатига қайтариш тартиботини мураккаблаштирувчи ёки уларнинг миқдорини камайтирувчи қўшимча талаблар жорий этилиши, бунда давлат хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонанинг тўловга қобилиятсизлиги ва банкротлиги ёки кредит берувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, хорижий инвестор — жисмоний шахс содир этган жиноий қилмиш ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолларида ёхуд суд ёки ҳакамликнинг қарорига мувофиқ даромад (фойда)ни ўз мамлакатига қайтаришни тўхтатиб туришнинг бошқа зарурати бўлганда хорижий инвестор маблағларини қонун ҳужжатларини камситмайдиган тарзда қўллаш шартлари асосида ўз мамлакатига қайтарилишини тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно;
инвестицияларнинг миқдори бўйича инвестициялаш ҳажмларига миқдорий чеклашлар ҳамда бошқа қўшимча талаблар, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда хорижий инвестицияларнинг минимал миқдорини кўпайтириш тарзидаги талаблар жорий этилиши;
республика корхоналарининг устав жамғармаларида хорижий инвесторнинг улуш билан иштирок этиши бўйича чеклашлар жорий этилиши;
хорижий инвесторларнинг визаларини расмийлаштириш ва узайтириш борасидаги қўшимча тартиботлар, шунингдек хорижий инвестицияларни амалга ошириш бўйича бошқа қўшимча талаблар жорий этилиши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикасининг «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Қонуни 3-моддасининг тўртинчи қисмида белгиланган кафолатларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Бунда, юқорида кўрсатилган барча инвестициялаш шарт-шароитлари ёмонлашган тақдирда хорижий инвестор мазкур кафолатни қўллаш тўғрисида тегишли ваколатли органни хабардор қилиши назарда тутилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда мазкур Фармон қабул қилиниши муносабати билан амалдаги қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
10. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. Азимов зиммасига юклатилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Радиоэлектрон саноати буюмлари ҳамда компьютер ва ҳисоблаш техникаси бутловчи буюмларини ишлаб чиқариш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 24 мартдаги ПФ–3586-сонли Фармони 1а-иловасида кўрсатилган қурилиш материалларининг янги турларини ишлаб чиқариш.
маҳаллий хом ашёдан саноат миқёсида қайта ишланган тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (алкоголли, алкоголсиз ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари бундан мустасно).
гўшт ва сут маҳсулотларининг тайёр турлари, пишлоқ ва сариёғ, шунингдек ҳайвонларнинг ички органларидан қайта ишланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Балиқ личинкалари ва чавоқларини ишлаб чиқариш, балиқ ва балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда консервалаш.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 июндаги ПФ-5094-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚT, 2017 й., 27-сон, 604-модда)
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги ПФ-4434-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 167-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 майдаги ПФ-5033-сонли Фармонига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 332-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.