04.08.2021 йилдаги ПҚ-5208-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

«Нукус шаҳрида аёллар ва болалар шифохонасини ташкил этиш» лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш соҳасида Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, республикада аёллар ва болалар учун замонавий, юқори технологик ҳамда ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2021 йил 26 май куни Тошкент ва Абу-Даби шаҳарларида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати ўртасидаги Халифа бин Зоид Ал Наҳаён жамғармасининг грант маблағларини Ўзбекистонга жалб этишда ҳамкорлик тўғрисидаги битим (кейинги ўринларда — Битим) тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Битимни амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазирлиги Битимнинг кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисидаги тегишли билдиришномани Бирлашган Араб Амирликлари томонига юборсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик, идоралар ва ташкилотларнинг раҳбарлари Битим кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан ўрнатилган тартибда назоратни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, лойиҳа доирасида қурилиш ишлари якунлангач, шифохона ўрнатилган тартибда Шайх Халифа бин Зоид Ал Наҳаён жамғармаси томонидан беғараз равишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ.Р. Сариев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) лойиҳани амалга ошириш учун Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмасига зарур ер участкаси ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, лойиҳа доирасида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини бузиш ҳамда мулкдорларга компенсация тўлашда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибга қатъий амал қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) лойиҳа майдонининг чегараларига қадар ташқи муҳандислик тармоқлари ва транспорт коммуникацияларини ташкил этиш, жумладан электр энергияси, газ ва сув таъминоти, йўллар ва телекоммуникация тармоқлари бўйича ишларни маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Битимдаги келишувлар ижросини таъминлаш мақсадида, истисно тариқасида, лойиҳани амалга оширишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари фойда солиғи ва ижтимоий солиқдан, уларнинг ходимлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари томонидан Жамғарма учун амалга ошириладиган ишлар (хизматлар, товарлар)га нисбатан «ноль» (0%) даражали ставкада қўшилган қиймат солиғи қўлланилиши таъминлансин. Бунда, қўшилган қиймат солиғи бўйича салбий фарқни қайтариш қонунчиликда белгиланган тезлаштирилган тартибга мувофиқ амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт қилинган товарлар ва моддий бойликларни мажбурий сертификатлаш тартиботларидан ўтишдан, божхона божи, акциз солиғи ва қўшилган қиймат солиғидан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур бандда назарда тутилган солиқ ва божхона имтиёзлари Битим белгиланган тартибда кучга кирганидан сўнг қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг буюртманомалари асосида белгиланган тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазирлиги (А.Х. Камилов) кириш визалари расмийлаштирилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазирлиги (П.Р. Бобожонов) кўп марталик визалар берилиши ҳамда вақтинчалик яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйилиши (уларнинг муддатлари узайтирилиши)ни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 4 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-5208-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2021 й., 07/21/5208/0751-сон)