Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2019 — 2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 17 апрелдаги ПҚ-4291-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, ичимлик маҳсулотларининг истеъмол қадоқларини хўжалик айланмасига жалб қилиш механизмларини такомиллаштириш ва улардан ҳосил бўладиган чиқиндилар ҳажмларини камайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади.
ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича депозит тизимини жорий этиш лойиҳасини (кейинги ўринларда — лойиҳа) ишлаб чиқиш ва лойиҳани илова қилган ҳолда, уни амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасини (кейинги ўринларда — Давлат экология қўмитаси) ёзма равишда хабардор қилиш;
6. Депозит тизими ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
7. Депозитли тарани индентификация қилиш, сотувга чиқариладиган ҳар бир маҳсулот бирлигининг ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ маркировкаланадиган, депозит маркировкаси ҳисобига амалга оширилади.
йиғиш пунктлари ва истеъмолчилардан ушбу Низомнинг 14-банди талабларига мувофиқ келувчи депозитли тарани қабул қилиш;
ўзлари томонидан йиғилган, ушбу Низомнинг 14-банди талабларига мувофиқ келувчи депозитли тарани депозит тизими ташаббускорига топшириш;
истеъмолчилардан ушбу Низомнинг 14-банди талабларига мувофиқ келувчи депозитли тараларни қабул қилиш;
ушбу Низомнинг 14-банди талабларига мувофиқ келувчи депозитли тарани ихтиёрий йиғиш пунктига топшириш;
27. Депозит тизимининг ташаббускори депозит тўлови миқдорини ушбу Низомнинг 10-банди талабларига мувофиқ ўзгартириши ёки уни муайян тарага татбиқ этилишини тўхтатиши мумкин. Бунда депозит тизими ташаббускори депозит тўлови миқдори ўзгарадиган ёки депозит тизимининг муайян тарага татбиқ этилиши тўхтатиладиган санани кўрсатган ҳолда, бу тўғрисида Давлат экология қўмитасини ёзма равишда, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ҳамда йиғиш пунктларига маълумот жойлаштириш орқали депозит тизими иштирокчиларини хабардор қилиши шарт.

Депозит тизимини жорий этиш лойиҳаси


____________________________________________________________________________________________

(юридик шахснинг тўлиқ номи — депозит тизими ташаббускори)

Асосий фаолият йўналиши: _____________________________________________________________________
Жойлашган ери (почта манзили): _________________________________________________________________
Электрон почта манзили: _______________________________________________________________________
Телефон ва факс рақами (агар мавжуд бўлса): _______________________________________________________

(мамлакат ва шаҳар кодини кўрсатган ҳолда)

1. Депозит тизими татбиқ этиладиган тарага қадоқланадиган маҳсулот

Т/р

Маҳсулот номи

ТИФ ТН коди

Маҳсулот маркаси ёки брендининг номи

Маҳсулот тури (алкоголли ёки алкоголсиз)

Изоҳ: Жадвалга маҳсулотга хос ва зарур бўлган қўшимча маълумотлар киритилиши мумкин.

2. Депозит тизими татбиқ этиладиган тара

Т/р

Фойдаланилишига кўра тури (кўп марта айланадиган / бир марта фойдаланиладиган)

Материал номи

Ҳарфий белги (қисқартма)

Рақамли код

Изоҳ: Жадвалга тарага хос ва зарур бўлган қўшимча маълумотлар киритилиши мумкин.

3. Депозит тўлови миқдори

Ўрнатиладиган депозит тўлови миқдори

(сўм)

Муомалага чиқариладиган депозитли тара миқдорининг прогнози

(дона)

Изоҳ: Жадвалга депозит тўловига хос ва зарур бўлган қўшимча маълумотлар киритилиши мумкин.

4. Депозит маркировкаси

Тарага депозит маркировкасини тушириш усуллари:
____________________________________________________________________________________________

5. Депозит тизими ташаббускори ва лойиҳа тўғрисида қўшимча маълумотлар

____________________________________________________________________________________________
Изоҳ: Лойиҳага депозит тизими иштирокчилари ўртасида тузиладиган шартнома лойиҳалари илова қилиниши мумкин.
Ташкилот раҳбари

________________

____________________________________

имзо

Ф.И.О.

20___йил «_____» _____________

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ишлаб чиқарувчилар, қадоқловчилар ёки депозит тизими операторлари (кейинги ўринларда — депозит тизими ташаббускори)

1. Депозит тизими татбиқ этиладиган тара турларини аниқлаб олади.

2. Депозит тўлови миқдорини белгилайди.

3. Депозит маркировкасини тарага тушириш усулларини белгилайди.

4. Депозит тизими иштирокчилари ўртасида тузиладиган шартнома лойиҳаларини ишлаб чиқади.

1 — 4. Лойиҳани ишлаб чиқиш даврида

5. Депозит тизимини жорий этиш лойиҳасини (кейинги ўринларда — лойиҳа) ишлаб чиқади ва лойиҳани илова қилган ҳолда, уни амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасини (кейинги ўринларда — Давлат экология қўмитаси) ёзма равишда хабардор қилади.

5. Лойиҳа ишлаб чиқилганидан кейин

2-босқич

Давлат экология қўмитаси

Лойиҳани маълумот ва умумлаштириш учун қабул қилади.

Лойиҳа қабул қилиб олинган кундан бошлаб

3-босқич

Депозит тизими ташаббускори

1. Депозит тизими иштирокчилари билан (истеъмолчилардан ташқари) тегишли шартномалар тузади.

2. Маҳсулот ёрлиғига (этикеткасига) ёки бевосита тарага депозит маркировкасини туширади, депозитли тарадаги маҳсулотни бозорга жойлаштиради (шу жумладан, депозит тўловини ундирган ҳолда).

3. Йиғиш пунктлари ва истеъмолчиларни депозит тизимининг амалдаги тартиби, талаблари, қоидалари ва улардаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар билан оммавий ахборот воситалари ҳамда йиғиш пунктларига маълумот жойлаштириш орқали таъминлайди.

4. Депозит тизими иштирокчилари (истеъмолчилардан ташқари) ўртасидаги барча тадбирларни мувофиқлаштириб боради.

Лойиҳа юзасидан Давлат экология қўмитаси хабардор қилинган кундан бошлаб

4-босқич

Истеъмолчи

1. Депозитли тарадаги маҳсулотни сотиб олади (шу жумладан, депозит тўловини тўлаган ҳолда).

2. Ихтиёрий йиғиш пунктига ишлатилган депозитли тарани топширади.

3. Топширилган ҳар бир депозитли тара учун йиғиш пунктидан депозит тўловини тўлиқ миқдорда олади.

Заруратга кўра

5-босқич

Йиғиш пункти

1. Истеъмолчилардан депозитли тарани қабул қилади.

2. Истеъмолчиларга ҳар бир қабул қилинган депозитли тара учун депозит тўловини тўлиқ миқдорда тўлайди (қайтаради).

3. Қабул қилинган депозитли тарани тури ва материаллари бўйича саралаб йиғишни ва вақтинча сақлашни амалга оширади.

4. Йиғилган депозитли тарани депозит тизими ташаббускорига топширади.

5. Топширилган ҳар бир депозитли тара учун депозит тизими ташаббускоридан депозит тўловини тўлиқ миқдорда олади.

6. Қабул қилинган ва топширилган депозитли таранинг тури ва материаллари бўйича алоҳида ҳисобини юритади.

Доимий равишда

6-босқич

Депозит тизими ташаббускори

1. Йиғиш пунктлари ва истеъмолчилардан депозитли тарани қабул қилади.

2. Йиғиш пунктлари ва истеъмолчиларга ҳар бир қабул қилинган депозитли тара учун депозит тўловини тўлиқ миқдорда тўлайди (қайтаради).

3. Ўзаро келишувга мувофиқ, истеъмолчилардан депозитли тарани йиғишни ташкил этганлик (қабул қилиш, сақлаш, ҳисобини юритиш, юклаш ва х.к.) учун йиғиш пунктларига пул мукофотлари тўловини амалга оширади.

4. Депозитли тарани саралаш ва ташишни ташкил этилишини таъминлайди.

Доимий равишда

7-босқич

Депозит тизими ташаббускори

1. Йиғилган депозитли таранинг тури ва материали бўйича алоҳида ҳисобини юритади.

2. Депозитли тара ташувчиларининг реестрини юритади.

Доимий равишда