Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
ИҚТИСОДИЙ НОЧОР КОРХОНАЛАР ИШЛАРИ ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
(қарорнинг номланиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 июлдаги 362-сонли қарори таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Корхоналарнинг банкротлиги тўғрисидаги қонунчиликни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 1996 йил 11 декабрдаги ПФ-1658-сон Фармонини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 18 февралдаги 77-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 7-сон, 82-модда)
2. Қўмита ва унинг ҳудудий органлари ходимларининг чекланган сони 240 нафардан иборат этиб, шу жумладан марказий аппарат ходимлари сони — 40 нафардан иборат этиб белгилансин (бинони қўриқлаш ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 мартдаги 133-сонли қарорга мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Қўмитага раиснинг икки ўринбосарига эга бўлишга рухсат берилсин, улар лавозимга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қўмита ходимларига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий-маиший ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш шартлари жорий этилсин.
(2-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 18 февралдаги 77-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 7-сон, 82-модда)
4. Қўмита марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари жорий фаолиятини маблағ билан таъминлаш манбаи этиб республика бюджети маблағлари белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги республика бюджетини шакллантиришда Қўмита марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармаларига зарур маблағ ажратилишини назарда тутсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қўмита йилига Жамғарма маблағларининг 5 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдордан Қўмитанинг моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда ходимлари меҳнатини рағбатлантириш учун фойдаланиш ҳуқуқи берилсин.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 июлдаги 362-сонли қарори таҳририда)
5. Қўмита:
Қўмита ҳудудий бошқармаси тўғрисидаги намунавий Низомни;
қарздор корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш тартиби ҳақидаги Низомни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига киритсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Меҳнат вазирлиги Аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Қўмитaгa жорий фаолиятни амалга ошириш ва моддий-техник базани мустаҳкамлаш учун тенг улушларда 20 млн. сўм миқдорида бир марталик текин ёрдам кўрсатсинлар.
7. Қўмита Тошкент шаҳар, Ўзбекистон шоҳ кўчасидаги 53-уйга жойлаштирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси юқорида кўрсатилган манзилдаги бино қурилиши тугаллангунга ва ишга туширилгунга қадар Қўмитaни вақтинча ўз биносида жойлаштирсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда Қўмита ҳудудий бошқармалари ижро этувчи аппаратларини жойлаштириш масаласини ҳал этсинлар.
8. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Қўмитани белгиланган тартибда телефон ва телекс алоқаси, шу жумладан Ҳукумат алоқаси билан таъминласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қўмитага иккита енгил автомобиль учун зарур лимит ажратсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш бош вазирнинг ўринбосарлари В.А. Чжен ва Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 28 декабрь,
465-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 июлдаги 362-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 18 февралдаги 77-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 7-сон, 82-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 18 февралдаги 77-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 7-сон, 82-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 18 февралдаги 77-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 7-сон, 82-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 июлдаги 362-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)

(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 12-сон, 38-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 4-сон, 42-модда; 2004 й., 7-сон, 82-модда)