Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ:
1. 2021 йил 30 март куни Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Венгрия Ҳукумати ўртасида минтақалараро ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқлансин.
2. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги мазкур халқаро шартнома амалга оширилиши учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгилансин.
3. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида тегишли билдиришномани Венгрия томонига юборсин.
4. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари мазкур халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 28 июнь,
ПҚ-5165-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.06.2021 й., 07/21/5165/0605-сон)