26.06.2021 йилдаги ПҚ-5163-сон
6. Бош прокуратура, Омбудсман, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ 2021 йил 1 декабрга қадар Жиноят кодексида қийноққа солиш учун жавобгарлик белгиловчи нормаларни БМТнинг «Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашга қарши Конвенцияси» (Нью-Йорк, 1984 йил 10 декабрь) талабларига мувофиқлаштириш мақсадида қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчаларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин.