23.11.1998 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 546
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигининг Тушунтириши, 23.11.1998 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 546
Кучга кириш санаси
23.11.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 30.05.2019
 LexUZ шарҳи
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 60-моддасига (Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги Қонуни билан ўзгартириш киритилган) ва «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг, 3-моддасига биноан ўн олти ёшдан бошлаб то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги фуқароларгина ишсиз шахс деб эътироф этилиши мумкин.
шу ишни илгари бажариб келган ходим ишга қайта тикланиши сабабли (106-модданинг 2-банди) бекор бўлган ҳолларда, барча ходимлар сингари пенсионер бўлган ходимлар ҳам илгариги иш жойларидан Меҳнат кодексининг 67-моддаси ва «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 25-моддасида белгиланган тартиб асосида қўшимча моддий мадад олиш ҳуқуқига эгадирлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 ноябрдаги «Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тўғрисида»ги ПФ-1289-сонли Фармони ва шу асосда ишлаб чиқилиб, Адлия вазирлигида 1995 йил 20 декабрда 198-сон билан рўйхатга олинган «Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби»га биноан, ишлаётган пенсионерларга (айрим тоифадаги пенсионерлардан ташқари) пенсия 50 фоиз миқдорида тўланади.
Шунинг учун пенсионерлар билан меҳнат шартномаси мазкур тушунтиришнинг 2-бандида келтирилган асослар бўйича бекор қилинганда, улар ишга жойлашгунларига қадар, шу жумладан иккинчи ва учинчи ойлар учун моддий мадад олишларидан қатъи назар, меҳнат шартномаси бекор қилинган куннинг кейинги кунидан бошлаб пенсия яшаш жойидаги ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан 100 фоиз миқдорида тўланиши лозим.