Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги
1998 йил 17 ноябрь, 538-сон
Ўзбекистон Республикаси
Давлат солиқ қўмитаси
1998 йил 30 октябрь, 11/2-8118-сон
УЙ-ЖОЙЛАРНИ ОЛИШ-СОТИШ, АЛМАШТИРИШ ВА ҲАДЯ ҚИЛИШ ШАРТНОМАЛАРИНИ НОТАРИАЛ ТАСДИҚЛАГАНДА ДАВЛАТ БОЖИНИ УНДИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
тушунтириш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 17 ноябрда 538-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур тушинтириш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Адлия вазирлигининг 2008 йил 18 мартдаги 2008-14-сонли «Уй-жойларни олиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя қилиш шартномаларини нотариал тасдиқлаганда давлат божини ундириш тартиби тўғрисида тушунтиришни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 538-1, 20.03.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Жойлардан нотариал идоралари томонидан айрим нотариал ҳаракатлар учун давлат божини ундирилиши бўйича келиб тушаётган сўровлар муносабати билан Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси давлат божини тўлаш тартиби тўғрисида қуйидагиларни тушунтирадилар:
Жисмоний шахсларга тегишли бўлган уй-жойларни ҳадя қилиш шартномалари нотариал идораларда тасдиқланганда давлат божи БТИ идоралари томонидан аниқланган инвентаризация қийматидан, олиш-сотиш, алмаштириш шартномаларини нотариал тасдиқлаганда эса томонлар келишган нархдан, аммо БТИ идоралари томонидан аниқланган инвентаризация қийматидан кам бўлмаган нархлардан келиб чиққан ҳолда ундирилади.
Вазир муовини М. ЖАЛИЛОВ
Раис муовини Ш. САТТАРОВ