Ўзбекистон Республикаси Марказий
банки Бошқаруви томонидан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
1997 йил 22 август, 358-сон
Баённома № 27/15
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНК ТИЗИМИДА ҚИММАТБАҲО МЕТАЛЛАР ВА ҚИММАТБАҲО ТОШЛАР БИЛАН АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ОПЕРАЦИЯЛАР ВА УЛАРНИНГ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ
тартиби
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 11 ноябрда 528-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2002 йил 8 апрелдаги 46-мҳ-сон буйруғига мувофиқ давлат реестридан чиқарилган.
Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг 40 ва 42-моддалари, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддасига ва «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига асосан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан амалга ошириладиган операциялар ҳисобини юритиш қоидаларини ва унинг ўзига хос хусусиятларини белгилайди.
1. Умумий қоидалар
1.1. Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкнинг (ЎРМБ) ихтиёридаги ва ЎРМБга бошқариш ёки сақлаш учун берилган қимматбаҳо металлар ҳисоби қуйидаги баланс ҳисоб-рақамларда олиб борилади:
10203 Халқаро андозага мос келадиган олтин
10207 Халқаро андозага мос келмайдиган олтин
10211 Бошқа қимматбаҳо металлар (қимматбаҳо металлар тypи бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақда юритилади)
10299 Олтин ва бошқа қимматбаҳо металлар ҳисоб рақамлари бўйича зарарларни қоплаш захираси
10401 Норезидент банклардаги вакиллик ҳисоб рақами — Ностро (Марказий банкда)
10407 Норезидент банклардаги бошқа депозитлар
10501 Резидент банклардаги чет эл валюталаридаги вакиллик ҳисоб рақами — Ностро (Тижорат банкида)
10507 Резидент банклардаги чет эл валюталаридаги бошқа депозитлар ва берилган ссудалар
45605 Қимматбаҳо металлар бўйича тижорат операциялардан олинган фойда
55606 Қимматбаҳо металлар бўйича тижорат операциялардан кўрилган зарар
30906 Девальвация учун яратилган захира
2. Қимматбаҳо металларни сотиб олиш бўйича амалга ошириладиган операциялар
2.1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва ваколатли банклар қимматбаҳо металларни бевосита ишлаб чиқарувчи корхоналар ва Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги қошидаги «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар» қўмитаси орқали халқаро бозордаги жорий нархларда Марказий банкнинг тўлов ўтказиш кунидаги расмий курси бўйича сотиб олишлари мумкин.
2.2. Қимматбаҳо металларни сотиб олиш учун Марказий банк ҳар ойнинг 5 санасига қадар қимматбаҳо металлар қўмитаси ҳисоб рақамига жорий ойда сотиб олинадиган қимматбаҳо металларнинг тахминий ҳажми, қимматбаҳо металларнинг ўтган ой давомидаги халқаро бозоридаги ўртача нархи ва Марказий банкнинг тўлов кунидаги чет эл валюталарига ўрнатилган расмий курсидан келиб чиққан ҳолда, хизмат фармойишига асосан аванс тўловини ўтказади. Бунда қуйидагича бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади.
а) аванс тўловлари ўтказиб берилганда,
Дебет — 19909 Бошқа дебиторлик ҳисоб рақами
Кредит — Қимматбаҳо металлар қўмитаси ҳисоб рақами
б) қимматбаҳо металлар қабул қилинганлиги тўғрисидаги узил-кесил қабул қилиш далолатномасига ва тайёрланган хизмат фармойишига асосан қимматбаҳо металлар кирим қилинганда,
Дебет — 10203 Халқаро андозага мос келадиган олтин
10207 Халқаро андозага мос келмайдиган олтин
10211 Бошқа қимматбаҳо металлар
Кредит — 19909 Бошқа дебиторлик ҳисоб рақами
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қимматбаҳо металларни қабул қилиб олингандан кейин олдиндан берилган аванс суммаси ва қабул қилиб олинган қимматбаҳо металлар қиймати ўртасида фарқ бўлиши мумкин. Бу фарқ кейинги ой учун аванс суммаси ўтказилаётганда мувофиқлаштирилади.
3. Қимматбаҳо металларни сотиш билан боғлиқ операциялар
3.1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва ваколатли банклар олтин захираларидан самарали фойдаланиш учун қимматбаҳо металларни халқаро бозорда ва ички бозорларда ўрнатилган тартибда сотишлари мумкин.
3.2. Халқаро бозорда сотиш учун жўнатилаётган қимматбаҳо металларнинг қиймати — уларнинг соф оғирлиги, ўзаро битимга асосан кeлишилгaн қимматбаҳо металларнинг баҳоси ва ЎРМБ томонидан белгиланган жорий валюта расмий курси асосида аниқланади.
3.3. Қимматбаҳо мeтaллapни халқаро бозорда белгиланган фиксинг баҳосида сотганда,
а) Қимматбаҳо металларни халқаро бозорда сотиш учун жўнатилганда,
сўмда
Дебет — 10203 Халқаро андозага мос келадиган олтин (йўлда)
10207 Халқаро андозага мос келмайдиган олтин (йўлда)
10211 Бошқа қимматбаҳо металлар(йўлда)
10901 Қимматбаҳо металлар (йўлда) тижорат банкида
Кредит — 10203 Халқаро андозага мос келадиган олтин
10207 Халқаро андозага мос келмайдиган олтин
10211 Бoшқa қимматбаҳо металлар
10901 Қимматбаҳо металлар (тижорат банкида)
б) Қимматбаҳо металларни сотишдан келиб тушган хорижий валюталарни кирим қилганда,
валютада
Дебет — 10401 Норезидент банклардаги вакиллик ҳисоб рақами — Ностро (Марказий банкда)
Дебет — 10501 Резидент банклардаги чет эл валюталаридаги вакиллик ҳисоб рақами — Ностро (тижорат банкида)
Кредит — 17101 Валюталарнинг спот курси бўйича савдоси
сўмда
Дебет — 17101 Валюталарнинг спот курси бўйича савдоси
Кредит — 10203 Халқаро андозага мос келадиган олтин (йўлда)
10207 Халқаро андозага мос келмайдиган олтин (йўлда)
10211 Бошқа қимматбаҳо металлар (йўлда)
10901 Қимматбаҳо металлар (йўлда) тижорат банкида
3.4. Қимматбаҳо металларни халқаро бозорда белгиланган фиксинг баҳосидан юқори баҳода сотганда,
а) қимматбаҳо металларни халқаро бозорда сотиш учун жўнатилганда,
сўмда
Дебет — 10203 Халқаро андозага мос келадиган олтин (йўлда)
10207 Халқаро андозага мос келмайдиган олтин (йўлда)
10211 Бошқа қимматбаҳо металлар (йўлда)
10901 Қимматбаҳо металлар(йўлда) тижорат банкида
Кредит — 10203 Халқаро андозага мос келадиган олтин
10207 Халқаро андозага мос келмайдиган олтин
10211 Бошқа қимматбаҳо металлар
10901 Қимматбаҳо металлар (тижорат банкида)
б) Қимматбаҳо металларни сотишдан келиб тушган хорижий валюталарни кирим қилганда,
валютада
Дебет — 10401 Норезидент банклардаги вакиллик ҳисоб paқaми — Ностро (Марказий банкда)
Дебет — 10501 Резидент банклардаги чет эл валюталаридаги вакиллик ҳисоб рақами — Ностро (тижорат банкида)
Кредит — 17101 Валюталарнинг спот курси бўйича савдоси
сўмда
Дебет — 17101 Валюталарнинг спот курси бўйича савдоси
Кредит — 10203 Халқаро андозага мос келадиган олтин (йўлда)
10207 Халқаро андозага мос келмайдиган олтин (йўлда)
10211 Бошқа қимматбaҳo металлар (йўлда)
10901 Қимматбаҳо металлар (йўлда) тижорат банкида
Кредит — 45605 Қимматбаҳо металлар бўйича тижорат операциялардан олинган фойда
3.5. Қимматбаҳо металларни халқаро бозорда белгиланган фиксинг баҳосидан паст баҳода сотганда,
a) қимматбаҳо металларни халқаро бозорда сотиш учун жўнатилганда,
сўмда
Дебет — 10203 Халқаро андозага мос келадиган олтин (йўлда)
10207 Халқаро андозага мос келмайдиган олтин (йўлда)
10211 Бошқа қимматбаҳо металлар (йўлда)
10901 Қимматбаҳо металлар (йўлда) тижорат банкида
Кредит — 10203 Халқаро андозага мос келадиган олтин
10207 Халқаро андозага мос келмайдиган олтин
10211 Бошқа қимматбаҳо металлар
10901 Қимматбаҳо металлар (тижорат банкида)
б) Қимматбаҳо металларни сотишдан келиб тушган хорижий валюталарни кирим қилганда,
валютада
Дебет — 10401 Hоpeзидeнт банклардаги вакиллик ҳисоб рақами — Ностро (Марказий банкда)
Дебет — 10501 Резидент банклардаги чет эл валюталаридаги вакиллик ҳисоб рақами — Ностро (тижорат банкида)
Кредит — 17101 Валюталарнинг спот курси бўйича савдоси
сўмда
Дебет — 17101 Валюталарнинг спот курси бўйича савдоси
Дебет — 55606 Қимматбаҳо металлар бўйича тижорат операциялардан кўрилган зарар
Кредит — 10203 Халқаро андозага мос келадиган олтин (йўлда)
10207 Халқаро андозага мос келмайдиган олтин (йўлда)
10211 Бошқа қимматбаҳо металлар (йўлда)
10901 Қимматбаҳо металлар (йўлда) тижорат банкида
3.6. Агар қимматбаҳо металлар ички бозорда сотилганда, ўзаро келишувга асосан халқаро бозор нархида ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўрнатилган чет эл валютасининг шу кундаги расмий курси эквиваленти бўйича қимматбаҳо металларни сотиб олаётган мижоз маблағни банк ҳисоб рақамига кўчиради. Бунинг учун банкда 29896 «Бошқа мажбуриятлар» ҳисоб рақамида алоҳида шахсий ҳисобварақ очилади.
Дебет — Мижознинг ҳисоб рақами
Кредит — 29896 Бошқа мажбуриятлар (алоҳида ҳисобварақ)
3.7. Маблағ келиб тушгандан кейин қимматбаҳо металлар жўнатилади ва тегишли хизмат фармойишига асосан қуйидаги бухгалтерия ёзуви бажарилади.
Дебет — 29896 Бошқа мажбуриятлар (алоҳида ҳисобварақ)
Кредит — 10203 Халқаро андозага мос келадиган олтин
10207 Халқаро андозага мос келмайдиган олтин
10211 Бошқа қимматбаҳо металлар
10901 Қимматбаҳо металлар (тижорат банкида)
3.8. Фармойиш шу масалалар билан боғлиқ бўлган мутахассислар томонидан кўриб чиқилган ва имзоланган бўлиши лозим.
4. Қимматбаҳо металларни чет эл банкларида депозитга жойлаштириш бўйича амалга ошириладиган амаллар
4.1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва ваколатга эга бўлган банклар олтин захираларини самарали бошқариш мақсадида олтин захираларининг маълум бир қисмини халқаро бозор нархида чет эл банкларига ва республикадаги банкларга депозитга жойлаштириши мумкин.
4.2. Депозитга қўйиш учун жўнатилаётган қимматбаҳо металларнинг қиймати — уларнинг соф оғирлиги, ўзаро битимга асосан келишилган баҳоси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган жорий валюта расмий курси асосида аниқланади.
а) чет эл банкларига қимматбаҳо металларни депозитга жойлаштириш учун жўнатилган ва ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган хизмат фармойишига асосан бухгалтерияда қуйидаги ёзувлар амалга оширилади,
Дебет — 10203 Халқаро андозага мос келадиган олтин (йўлда)
10207 Халқаро андозага мос келмайдиган олтин (йўлда)
10211 Бошқа қимматбаҳо металлар (йўлда)
10901 Қимматбаҳо металлар (йўлда) (тижорат банкида)
Кредит —10203 Халқаро андозага мос келадиган олтин
10207 Халқаро андозага мос келмайдиган олтин
10211 Бошқа қимматбаҳо металлар
10901 Қимматбаҳо металлар (тижорат банкида)
б) Қимматбаҳо металларнинг депозитга қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатга ва хизмат фармойишига асосан қуйидаги бухгалтерия ёзуви амалга оширилади,
валютада
Дебет — 10407 Норезидент банклардаги бошқа депозитлар
Кредит — 17101 Валюталарнинг спот курси бўйича савдоси
сўмда
Дебет — 17101 Валюталарнинг спот курси бўйича савдоси
Кредит 10203 Халқаро андозага мос келадиган олтин (йўлда)
10207 Халқаро андозага мос келмайдиган олтин (йўлда)
10211 Бошқа қимматбаҳо металлар (йўлда)
10901 Қимматбаҳо металлар (йўлда) (тижорат банкида)
в) Депозитга қўйилган қимматбаҳо металлар учун тузилган шартномага асосан фоиз суммаси ҳисобланганда,
валютада
Дебет — 10409 Норезидент банклардаги чет эл валюталаридаги ҳисоб рақамлари бўйича ҳисобланган фоизлар
Кредит — 17101 Валюталарнинг спот курси бўйича савдоси
сўмда
Дебет — 17101 Валюталарнинг спот курси бўйича савдоси
Кредит — 40301 Норезидент банклардаги маблағлар бўйича фоизли даромадлар
г) агарда қўйилган депозит учун фоиз олтин ҳисобида тўланса қуйидагича бухгалтерия ёзувлари орқали амалга оширилади,
валютада
Дебет — 10407 Норезидент банклардаги бошқа депозитлар
Кредит — 17101 Валюталарнинг спот курси бўйича савдоси
сўмда
Дебет — 17101 Валюталарнинг спот курси бўйича савдоси
Кредит — 40301 Норезидент банклардаги маблағлар бўйича фоизли даромадлар
д) Депозитга қўйилган қимматбаҳо металлар учун ҳисобланган фоиз суммаси чет эл банклари томонидан тўлаб берилганда,
Дебет — 10401 Норезидент банклардаги вакиллик ҳисоб рақами — Ностро (Марказий банкда)
Кредит — 10409 Норезидент банклардаги чет эл валюталаридаги ҳисоб рақамлари бўйича ҳисобланган фоизлар
е) Ҳар ойнинг охирида чет эл валюталари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган расмий валюта курси ўзгариши муносабати билан қайта баҳоланади ва ҳосил бўладиган фарқ суммага қуйидагича бухгалтерия ёзуви амалга оширилади,
агар фарқ сумма ижобий бўлса,
Дебет — 17101 Валюталарнинг спот курси бўйича савдоси
Кредит — 45401 Спот битимлари бўйича чет эл валютасидаги фойда (тижорат банкида)
Кредит — 30906 Девальвация учун яратилган захира (Марказий банкда)
агар фарқ сумма салбий бўлса,
Дебет — 30906 Девальвация учун яратилган захира (Марказий банкда)
Дебет — 55302 Спот битимлари бўйича чет эл валютасидаги зарарлар (тижорат банкида)
Кредит — 17101 Валюталарнинг спот курси бўйича савдоси
4.3. Қимматбаҳо металларни резидент бўлган тижорат банкларида депозитга жойлаштириш билан боғлиқ бўлган операциялар ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган хизмат фармойишига асосан қуйидаги бухгалтерия ёзувлари орқали амалга оширилади:
Дебет — 10507 Резидент банклардаги чет эл валюталаридаги бошқа депозитлар ва берилган ссудалар
Кредит — 10203 Халқаро андозага мос келадиган олтин
10207 Халқаро андозага мос келмайдиган олтин
10211 Бошқа қимматбаҳо металлар
10901 Қимматбаҳо металлар (тижорат банкида)
4.4. Тижорат банкларида депозитга олинган қимматбаҳо металларнинг ҳисоби ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган хизмат фармойишига асосан қуйидаги бухгалтерия ёзувлари орқали амалга оширилади,
Дебет — 10901 Қимматбаҳо металлар (тижорат банкида)
Кредит — 20896 Марказий банкнинг бошқа ҳисоб рақамлари
Чет эл банкларига сотиш, депозитга қўйиш ва бошқа мақсадларда юборилган қимматбаҳо металлар учун транспорт, cyғypтa ва бошқа харажатлар амалга оширилганда,
Дебет — 55114 Олтин ва бошқа қимматбаҳо металлар бўйича воситачилик ва бошқа хизматлар учун харажатлар
56314 Транспорт воситалари харажатлари
56710 Суғурта харажатлари
Кредит — хизмат кўрсатувчи субъектлар ҳисоб рақами
4.5. Чет эл валютаси ва қимматбаҳо металларнинг барча қолдиқларини қайта баҳолаш ҳар ойнинг охирги иш кунига бўлган Марказий банкнинг расмий курсига асосан ҳамда Лондон қимматбаҳо металлар бозоридаги ойнинг охирги иш кунининг биринчи ярмидаги «фиксинг» нархига асосан ҳар ойнинг охирида амалга оширилади.
а) қимматбаҳо металларнинг нархи ошганда қуйидаги ўтказмалар амалга оширилади,
Дебет — 10203 Халқаро андозага мос келадиган олтин
10207 Халқаро андозага мос келмайдиган олтин
10211 Бошқа қимматбаҳо металлар
Кредит — 30906 Девальвация учун яратилган захира (Марказий банки)
Кредит — 45605 Қимматбаҳо металлар бўйича тижорат операциялардан олинган фойда (тижорат банкида)
б) қимматбаҳо металларнинг нархи тушганда қуйидаги ўтказмалар амалга оширилади,
Дебет — 30906 Девальвация учун яратилган зaхиpa (Марказий банки)
Дебет — 55606 Қимматбаҳо металлар бўйича тижорат операциялардан кўрилган зарар (тижорат банкида)
Кредит — 10203 Халқаро андозага мос келадиган олтин
10207 Халқаро андозага мос келмайдиган олтин
10211 Бошқа қимматбаҳо металлар
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси ўринбосари М.Р. ЖУМАГАЛДИЕВ