Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 1992 ЙИЛ 11 ДЕКАБРДАГИ ФАРМОНИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ТЎFРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Афғонистон Республикасида ва бошқа давлатлар ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1990 йил 7 майдаги Фармонининг амал қилишини жорий этиш тўғрисида» 1992 йил 11 декабрдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар 1979 йил декабридан 1990 йил февралигача Афғонистон Республикасидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган фуқароларга, шунингдек, бошқа мамлакатларнинг ҳудудларида турли йилларда жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ ҳарбий хизматчиларга улар ҳозир яшаб турган давлатга ва идораларга қарашли уйлар ва квартиралар шахсий мулк қилиб берилишини таъминласинлар.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 29 декабрь,
597-сон