[
ОКОЗ:
1.
01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.01.00 Умумий қоидалар]
[
ТСЗ:
1.
Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг моддий таъминотини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Мамлакатимизда кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоя қилишнинг самарали тизимини шакллантириш, Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга фаол қатнашаётган қарияларни эъзозлаш ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган фахрийларнинг моддий таъминотини янада кучайтириш мақсадида:
Олдинги
таҳрирга қаранг.
1. 2022 йил 1 майдан бошлаб 1941 — 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда — 3 080 000 сўм этиб белгилансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 апрелдаги ПФ-128-сонли
Фармони
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2022 й., 06/22/128/0369-сон)
2. Мазкур Фармонни бажариш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.
3. Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларга ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 11 май,
ПФ-6224-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.05.2021 й., 06/21/6224/0449-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2021 й., 09/21/6279/0802-сон; 30.04.2022 й., 06/22/128/0369-сон)