05.05.2021 йилдаги ПФ-6221-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 майдаги ПФ-136-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 06/22/136/0425-сон)
тиббий муолажалар мазкур Фармоннинг 1-банди тўртинчи хатбошисига мувофиқ ўрта тиббиёт ходимлари мақомини оширишдан келиб чиқиб бажарилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгилансинки, Жамғарма маблағлари таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқланадиган Ишчи гуруҳининг қарорига асосан ҳудудий тиббиёт муассасаларига хориждан ишга жалб қилинадиган малакали мутахассислар, мамлакатимизда фаолият юритаётган иқтидорли мутахассисларга зарур шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан уларни моддий рағбатлантириш тўловларини амалга ошириш, шунингдек, тиббиёт ходимларини нуфузли хорижий тиббиёт муассасалари ва марказларига малака ошириш ва стажировка ўташ учун юбориш, етакчи хорижий мутахассисларни давлат тиббиёт муассасалари фаолиятига жалб этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун йўналтирилади.
(8-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 октябрдаги ПҚ-5254-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2021 й., 07/21/5254/0933-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3-иловада кўрсатилган ташкилотларнинг талабларига асосан сертификатланган тиббий техника, тиббий буюмлар ва уларнинг бутловчи қисмлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат рўйхатидан ўтказилишида лаборатория синовларидан ўтказилмайди ҳамда ўрнатилган тартибда ўн беш иш кунидан кечиктирмай рўйхатдан ўтказилади;
стандарт талабларга мувофиқлиги 3-иловада кўрсатилган ташкилотлар томонидан берилган сертификатлар билан тасдиқланган тиббий буюмлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мажбурий сертификатлаштиришдан озод этилади.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 апрелдаги ПФ-102-сонли Фармонига асосан иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2022 й., 06/22/102/0291-сон)
13. Белгилаб қўйилсинки, мазкур Фармоннинг 3 ва 7-бандлари 26 та туман (шаҳар)ларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6110-сон Фармонида, Сирдарё вилоятида эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги «Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4890-сон қарорида белгиланган хусусиятларни инобатга олган ҳолда қўлланилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.

1.

Б.А. Мусаев

соғлиқни сақлаш вазири, Ишчи гуруҳи раҳбари

2.

А.Ш. Иноятов

соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари

3.

Э.М. Мухитдинов

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари

4.

У.Ю. Сабиров

соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари

5.

Ж.И. Абруев

молия вазири ўринбосари

6.

А.Н. Каримов

адлия вазири ўринбосари

7.

С.И. Исмаилов

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори

8.

У.Т. Мухамедов

Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи

9.

Б.Б. Азизов

Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти директори

10.

А.Ш. Бекмуродов

«Эл-юрт умиди» жамғармаси ижрочи директори

11.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари

12.

М.М. Мўминов

Соғлиқни сақлаш вазирлиги йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи, Ишчи гуруҳи котиби

(1-илова матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 февралдаги ПФ-78-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.02.2022 й., 06/22/78/0163-сон)

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

«Тиббиёт бригадалари»нинг самарали фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ҳамда туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларнинг янгиланган штат нормативларини тасдиқлаш.

2021 йил 1 июнь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Молия вазирлиги (Ишметов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов)

2. «Тиббиёт бригадалари» фаолиятини йўлга қўйиш учун 10 мингта штатлар ажратиш.

2021 йил 1 июль

3. Аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатилишида «маҳаллабай» ёндашувни самарали ташкиллаштириш, жойларда тиббиёт ходимларига тизимли равишда амалий ва услубий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш.

2021 йил 1 август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев)

2.

Ўрта тиббиёт ходимларининг касбий малакаларини ривожлантириш.

1. Халқаро тажрибадан келиб чиқиб, ўрта тиббиёт ходимларининг касбий малакаларига қўйиладиган талабларни ва уларнинг тиббиёт тизимидаги вазифалари ва функцияларини ўрганиш.

2. Ўрта тиббиёт ходимларининг малака талаблари, вазифалари, ваколатлари, жавобгарлиги, ихтисослик йўналишлари ва лавозимларини қайта кўриб чиқиш.

3. Олий ва ўрта махсус тиббиёт таълим муассасаларининг ўқув дастурлари ва режаларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш.

4. Ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.

2021 йил 1 август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов)

3.

Марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг давлат бюджетидан молиялаштириладиган койкалар фондини қайта кўриб чиқиш.

1. Республика бўйича Давлат бюджетидан молиялаштириладиган койкалар фондидан фойдаланиш самарадорлигини шифохоналар кесимида ўрганиш.

2. Давлат бюджетидан молиялаштириладиган койкалар фондини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига таъминланадиган койкалар фондига ўтказиш бўйича шифохона кесимида йиллик истиқболли параметрларни (графикларни) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022-2023 йиллар давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Молия вазирлиги (Ишметов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

4.

Бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқини берувчи йўлланма (ордер) бериш тизимини ахборот технологияларини қўллаган ҳолда такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

2021 йил 1 август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев),Молия вазирлиги (Ишметов)

5.

Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг малакали мутахассисларини марказдан тизимли асосда ҳудудларга жалб қилиш механизмини ишлаб чиқиш.

1. Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари мутахассисларини шартнома асосида тиббий хизматлар кўрсатиш учун ҳудудларга жалб этиш амалиётини йўлга қўйиш.

2021 йил 1 июль

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев)

2. Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан ҳудудларда кўрсатиладиган тиббий хизматлар учун нархларни шакллантириш тартибини тасдиқлаш.

2021 йил 1 август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Молия вазирлиги (Ишметов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Шорахметов)

6.

Оилавий шифокорларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш ва малакасини ошириб бориш.

Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан ўз йўналишлари бўйича ҳудудлардаги оилавий шифокорларни қисқа муддатли курсларда ўқитишни ташкил этиш.

Режа-жадвалга мувофиқ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев)

7.

Олис ва чекка ҳудудлардаги шифокорларга бўлган эҳтиёжни қоплаш учун «Қишлоқ шифокори» дастурини самарали амалга ошириш чораларини кўриш.

1. Олис ва чекка ҳудудлардаги шифокорларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб бўш шифокор иш ўринлари рўйхатини тузиш ва талабгорларни ҳар бир маҳалла кесимида аниқлаш.

2021 йил 1 июнь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев)

2. «Қишлоқ шифокори» дастури доирасида талабгорлар билан шартномалар имзолаш, уларга уй-жой ажратиш ва тегишли маблағлар тўланишини таъминлаш.

2022 йил 1 август

3. «Қишлоқ шифокори» дастури ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш.

2021 йил 1 октябрь ва 2022 йил 1 январь

8.

Хориждаги тиббиёт ташкилотларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган катта илмий ва амалий тажрибага эга мутахассисларни мамлакатимиздаги тиббиёт ташкилотларида профессионал фаолият олиб боришига кўмаклашиш.

1. Хориждаги тиббиёт ташкилотларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган мутахассислар тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш ва унинг янгилаб борилишини таъминлаш.

2. Хориждаги мутахассисларни мамлакатимиздаги тиббиёт муассасаларига ишга жойлаштириш, улар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, яшаш жойи билан таъминлаш чораларини кўриш.

2021-2022 йиллар давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов), Молия вазирлиги (Ишметов), «Эл-юрт умиди» жамғармаси (Бекмуродов), манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3. Амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиш.

Ҳар ярим йил якуни бўйича

9.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тизимини такомиллаштириш.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартибини ахборот технологияларини кенг жорий қилишни назарда тутган ҳолда қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

Бунда, тиббиёт муассасаларида бевосита диагностика ва даволаш-профилактика фаолияти билан шуғулланаётган илмий даражаси мавжуд бўлган ёки, истисно тариқасида, соғлиқни сақлаш вазирининг тақдимномасига кўра илмий даражаси мавжуд бўлмасада, юқори назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган мутахассисларга бир поғона юқори малака тоифаси беришга рухсат беришни назарда тутиш.

2021 йил 1 июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги(Садиков)

10.

Республикада касбий фаолиятни амалга ошираётган тиббиёт ва фармацевтика ходимларини рўйхатга олиш ҳамда улар тўғрисида ягона электрон маълумотлар базасини яратишга йўналтирилган ахборот тизимини (кейинги ўринларда — Рўйхатга олиш ахборот тизими) жорий этиш.

1. Рўйхатга олиш ахборот тизимини ишлаб чиқишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

2. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра Рўйхатга олиш ахборот тизимини яратиш ва амалиётга жорий этиш учун Давлат бюджетидан зарур маблағларни ажратиш.

2022 йил 1 январь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев),Молия вазирлиги (Ишметов)

11.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини рўйхатга олиш тизимини 2024 йилгача босқичма-босқич жорий этиш.

Халқаро тажрибадан келиб чиқиб, тиббиёт ва фармацевтика ходимларини ID рақам бериш орқали рўйхатга олиш тизимини 2024 йилгача босқичма-босқич жорий этишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил 1 ноябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

12.

Ҳудудлар учун зарур бўлган тор мутахассисликдаги шифокорларни тайёрлаш кўламини ошириш.

1. Клиник ординатура мутахассисликлари бўйича қабул квоталарини қайта кўриб чиқиш.

2021 йил 1 август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев)

2. Ҳудудларда тор мутахассисларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш ва клиник ординатурада ўқитиш учун маҳаллий бюджетлардан грантлар ажратиш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

13.

Нодавлат тиббиёт ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартибини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда, шу жумладан қуйидагилар назарда тутилади:

нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимлари ягона комплекси доирасида тиббий ҳисобот топшириш механизмини такомиллаштириш;

қўшимча тиббий ихтисослик турини ёки нодавлат тиббиёт ташкилоти филиалини лицензиялашда унинг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини ўрганиш, ўрганишларни фақат сўралаётган тиббий ихтисослик тури ҳамда ташкилот филиали қисмида ўтказиш;

тиббий фаолиятни амалга ошириш учун лицензия талаблари ва шартлари бузилган тақдирда, лицензиянинг амал қилиши фақат бундай бузилишларга йўл қўйилган тиббий ихтисослик тури қисмида тўхтатиш (тугатиш).

2021 йил 1 июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

14.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясини 2022 — 2025 йилларда амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

Бунда, 2019 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш натижаларини чуқур таҳлил қилиш ҳамда халқаро экспертлар иштирокида келгуси йиллар учун устувор вазифаларни белгилашга алоҳида эътибор қаратиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил 1 январь

Вазирлар Маҳкамаси (Мусаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

15.

Даволаш-профилактика муассасалари, овқатланиш, меҳнат, коммунал хўжалиги ва бошқа йўналишлардаги санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини халқаро стандартларга мувофиқ қайта кўриб чиқиш ва тубдан такомиллаштириш бўйича дастур қабул қилиш.

1. Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва етакчи хорижий экспертларни жалб қилиш.

2021 йил 1 июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Санитария-эпидемиология хизмати (Юсупалиев), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов), Қурилиш вазирлиги (Закиров), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш, кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш.

2021 йил 1 сентябрь

3. Дастур лойиҳасини амалга ошириш.

2021 йил 1 октябрдан бошлаб

«

10.

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ваколатига кирадиган масалалар бўйича:

уч ойда кўпи билан бир маротаба — умумий овқатланиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи, шу жумладан озиқ-овқат хом ашёси, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва сотиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ҳамда истеъмолчиларни водопровод суви билан таъминлайдиган, оқова сувларни чиқариб ташлайдиган;

олти ойда кўпи билан бир маротаба — қонун ҳужжатларига кўра ходимлари тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган савдо ва аҳолига хизмат кўрсатиш билан шуғулланадиган, шу жумладан сартарошхона ва косметология хизматларини кўрсатувчи;

бир йилда кўпи билан бир маротаба — аҳолига диагностика, даволаш-профилактика хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати

10 кундан ошмаган ҳолда

».

а) 3-банд қуйидаги таҳрирдаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
саккизинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишинча тўққизинчи — ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 6-банднинг учинчи хатбошисидан «тиббиёт олий таълим ташкилотини охирги 3 йил ичида тамомлаган ва» сўзлари чиқариб ташлансин.
учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбошисида «20 фоизи» сўзларидан кейин «шунингдек, тиббий фаолиятни лицензиялаш учун ундириладиган йиғимлар»сўзлари билан тўлдирилсин;
олтинчи хатбошида «хорижий экспертлар ва консалтинг ташкилотларини жалб қилиш» сўзлари «маҳаллий ва хорижий экспертлар ҳамда консалтинг ташкилотларини жалб қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошида «олий» сўзидан кейин «ва ўрта» сўзлари билан тўлдирилсин.
а) 4-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
иккинчи хатбошидаги «2020 йил 1 ноябрдан» сўзлари «2021 йил 1 июндан» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги «Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4890-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси тўғрисидаги вақтинчалик низомнинг 28-бандида «2 йилдан 5 йилгача — 0,1, 5 йилдан 10 йилгача — 0,2, 10 йилдан 15 йилгача — 0,3, 15 йилдан 20 йилгача — 0,4, 20 йилдан 25 йилгача — 0,5, 25 йилдан юқори — 0,6» сўзлари «1 йилдан 3 йилгача — 0,3, 3 йилдан 5 йилгача — 0,6, 5 йилдан 10 йилгача — 0,8, 10 йилдан 15 йилгача — 1,0, 15 йилдан 20 йилгача — 1,2, 20 йилдан юқори — 1,5» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 1-банднинг учинчи хатбошисидан «тиббий олий таълим ташкилотини охирги 3 йил ичида тамомлаган ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 2-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
в) 7-банд «мутахассислар» сўзидан кейин «ва (ёки) тиббиёт ходимлари» сўзлари билан тўлдирилсин.
иккинчи — ўнинчи хатбошилар тегишинча учинчи-ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
а) 5-банднинг иккинчи хатбошиси «республика болалар тиббиёт муассасалари» сўзларидан кейин «ва ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 6-банд қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
в) 10-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
а) 2-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
в) 7-банд чиқариб ташлансин;
г) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
в) 6-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
7, 10, 15 ва 17-бандлари 2021 йил 1 июндан;
8-банди 2021 йил 1 июлдан бошлаб амалга киритилади.