[
ОКОЗ:
1.
19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.10.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик]
[
ТСЗ:
1.
Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар / Халқаро шартномалар (битмлар)]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
22-моддасига
мувофиқ:
1. 2020 йил 6 ноябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган МДҲ иштирокчи-давлатларининг жамиятни рақамли ривожлантириш соҳасида ахборот ҳамкорлиги тўғрисидаги битим тасдиқлансин.
2. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгилансин.
3. Ташқи ишлар вазирлиги мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ҳамда уни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома йўлласин.
4. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан ўрнатилган тартибда назоратни таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 29 апрель,
ПҚ-5097-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2021 й., 07/21/5097/0385-сон)