Ҳужжат кучини йўқотган 14.03.2018 12.05.1997 йилдаги 240-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 14.03.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ИНВЕСТИЦИЯ-ДАСТУРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 мартдаги 197-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида» 2017 йил 18 декабрдаги ПҚ-3437-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурини шакллантиришни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури молиявий манбалар — бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари фондларнинг маблағлари, банкнинг марказлаштирилган кредитлари, хорижий сармоялар ва ҳукумат кафолати остидаги кредитлар, шунингдек марказлаштирилган инвестициялар билан чамбарчас уйғунлаштирилган ҳолда жорий календарь йилга Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция дастури тасдиқланган йил давомида унга лойиҳаларнинг (хорижий сармоялар иштирокидаги лойиҳалар бундан мустасно) қўшимча киритилишига йўл қўйилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция дастурига йил давомида хорижий сармоялар иштирокидаги лойиҳаларни қўшимча киритиш маблағ билан таъминлашнинг тасдиқланган манбалари мавжуд бўлган тақдирда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Хорижий сармоялар бўйича агентлик билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин, бунда дастурга киритиладиган лойиҳаларни танлаш мезонлари ва уларнинг рўйхатини тузиш механизмини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 12 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
240-сон