Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 22 августдаги ПҚ-4422-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
5. Компенсация жисмоний ва юридик шахснинг хоҳишига кўра 4-банднинг «а» ёки «б» кичик бандларида назарда тутилган харажатларнинг фақат битта тури бўйича ажратилади.
8. Компенсация миқдорини ҳисоблаш ва уни ажратиш ушбу Низомга 2-иловада келтирилган намунавий таркиб асосида шакллантириладиган Энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда тижорат банкларидан ушбу мақсадлар учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан компенсация миқдорини ҳисоблаш ва ажратиш бўйича туман (шаҳар) ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳ) томонидан амалга оширилади.
10. Ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатлар талабгорлар томонидан ишчи гуруҳга почта ёки электрон алоқа воситалари орқали тақдим этилади.
11. Ишчи гуруҳ ариза тушган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг тўғри ва тўлиқлигини текширади ҳамда энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни қурилиш-созлаш ишлари ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилганлигини жойига чиқиб ўрганади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати

I. Компенсация миқдорини ҳисоблаш тартиби

1-босқич

Талабгор

Компенсация ажратиш юзасидан ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шакл бўйича ариза билан ишчи гуруҳга мурожаат қилади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

Ишчи гуруҳ

Ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг тўғри ва тўлиқлигини текширади ҳамда энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни қурилиш-созлаш ишлари ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилганлигини жойига чиқиб ўрганади. Бунда:

ўрнатилган энергия самарадор қурилмаларни сотиб олишга сарфланган харажатларнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қопланиши тўғрисидаги ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ далолатномани тасдиқлайди ҳамда талабгорга юборади;

тақдим этилган ҳужжатлар тўғри ёки тўлиқ бўлмаганда ёхуд қурилиш-созлаш ишлари ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилмаган тақдирда, ўрнатилган энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни сотиб олишга сарфланган харажатларнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қопланишини рад этиш тўғрисидаги ушбу Низомга 5-иловада келтирилган шаклга мувофиқ далолатномани тасдиқлайди ҳамда талабгорга юборади.

Талабгорлар рад этиш тўғрисидаги далолатномада кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этганларидан кейин, бир ой муддатда ушбу Низомда белгиланган тартибда ишчи гуруҳга такроран мурожаат қилишлари мумкин.

Мурожаат келиб тушган кундан бошлаб 10 ишкунида

3-босқич

Ишчи гуруҳ

Ижобий хулосага асосан туман (шаҳар) ҳокимлиги молия бўлимига (кейинги ўринларда — ҳудудий молия бўлими) компенсация тўлаб бериладиган талабгорлар рўйхатини юборади.

Мурожаат келиб тушган кундан бошлаб 10 иш кунида

II. Компенсация ажратиш тартиби

4-босқич

Ҳудудий молия бўлими

Барча сўровларни умумлаштиради ҳамда компенсанция учун талаб этиладиган маблағларни ажратиш юзасидан тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармаларига (кейинги ўринларда — ҳудудий молия бошқармалари) мурожаат қилади.

Ҳар ойнинг 5-санасига қадар

5-босқич

Ҳудудий молия бошқармалари

Ҳудудий молия бўлимлари сўровларини умумлаштиради ҳамда компенсация тўлаш учун талаб этиладиган маблағларни ажратиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига мурожаат қилади.

Ҳар ойнинг 10-санасига қадар

6-босқич

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ҳудудий молия бошқармаларининг сўровларига асосан компенсация тўлаш учун талаб этиладиган маблағларни Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетига ажратади.

Ҳар ойнинг 20-санасига қадар

7-босқич

Ҳудудий молия бошқармалари

Ажратилган маблағни туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига ажратади.

Маблағ ажратилган куни

8-босқич

Ҳудудий молия бўлимлари

Ажратилган компенсация маблағларини талабгорнинг банк картаси ёки банк ҳисобварағига ўтказади.

Маблағ ажратилган куни

АРИЗА

1. Энергия самарадор қурилма номи

2. Энергия самарадор қурилманинг тури

3. Энергия самарадор қурилманинг қуввати

4. Энергия самарадор қурилманинг жойлашган манзили

5. Энергия самарадор қурилманинг кафолат муддати

2

0

2

ой

йил

6. Энергия самарадор қурилмани ўрнатган ташкилот
____________________
7. Энергия самарадор қурилманинг ўрнатилган вақти

2

0

2

ой

йил

8. Ушбу маълумотларга қуйидагилар илова қилинади:

1.

варақ

2.

варақ

3.

варақ

4.

варақ

5.

варақ

...

...

9. Вазирлар Маҳкамасининг 20__ йил «___» _____________ даги __-сон қарори билан тасдиқланган Энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда ушбу мақсадлар учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация ажратиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари доирасида ишчи гуруҳ тегишли ўрганишларни амалга ошириб жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўрнатилган энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда ушбу мақсадлар учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қопланиши бўйича белгиланган шаклга мувофиқ далолатномани расмийлаштирганидан сўнг туман (шаҳар) ҳокимлиги молия бўлими томонидан ажратиладиган маблағни банк картамга ёки банкдаги ҳисобварағимга ўтказиб берилишини сўрайман.

Банк картаси ёки банк ҳисобварағи / банк реквизитлари:
____________________________________________________________________________________________
____________________________________________________________________________________________
10. Мен ____________________________ ёки _____________________________________________________

(жисмоний шахс, Ф.И.О., телефон рақами, электрон почта манзили)

(юридик шахснинг номланиши, ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР рақами, телефон рақами, электрон почта манзили)

барча тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқлайман ____________

(имзо)

Ўрнатилган энергия самарадор қурилмаларни сотиб олишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қопланиши тўғрисида
ДАЛОЛАТНОМА

«___»__________ 20__ йилдаги ____-сон

Мазкур далолатнома ишчи гуруҳ раҳбари _________________________________________________________

(лавозими, Ф.И.О.)

ва ишчи гуруҳ аъзолари ________________________________________________________________________

(иш жойи ва лавозими, Ф.И.О.)

Энергия самарадор қурилмани ўрнатган
жисмоний ёки юридик шахс ____________________________________________________________________

(жисмоний шахс Ф.И.О., юридик шахс номи)

Энергия самарадор қурилмани ўрнатган
жисмоний ёки юридик шахс вакили ______________________________________________________________

(Ф.И.О.)

иштирокида энергия самарадор қурилмаларни ўрнатилганлиги тўғрисида тузилди.
Объектнинг номи ______________________________________________________________
Объектнинг жойлашган манзили __________________________________________________
Энергия самарадор қурилма _____ йил ____________________ томонидан ишлаб чиқарилган.

(ишлаб чиқарувчи номи)

Кафолат муддати _________________

(ой, йил)

Техник кўрсаткичи:
ишлаб чиқариш қуввати ___________;

(кВт,....)

ўрнатилган қуввати __________.

(кВт,....)

Сарфланган маблағ: ўз маблағи ҳисобидан ___________;
(сўмда)
тижорат банки кредити ҳисобидан __________.

(сўмда)

Тижорат банки кредити: фоиз ставкаси __________;

(фоизда)

фоиз ставкасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий
банкининг қайта молиялаш ставкасидан ошган қисми __________.

(фоизда)

Тижорат банки кредити бўйича: жами фоиз тўловлари харажатлари __________;

(сўмда)

фоиз ставкасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш
ставкасидан ошган қисми бўйича фоиз тўловлари харажатлари __________.

(сўмда)

Ушбу билан, жисмоний (юридик) шахснинг энергия самарадор қурилмани ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилганлиги ва қурилиш — созлаш ишлари
____________________________________________________________________________________________
____________________________________________________________________________________________
____________________________________________________________________________________________
равишда амалга оширилганлигини маълум қилади.

ХУЛОСА:

_____________________________________________________ га Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан

(жисмоний шахс Ф.И.О., юридик шахс номи)

______________________ сўм миқдорида компенсация тўлаш мақсадга мувофиқ.

Ишчи гуруҳ аъзолари:

Ишчи гуруҳ раҳбари — туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосари

_________________

______________________

(имзо)

(сана)

туман (шаҳар) электр таъминоти корхонаси бошлиғи ёки унинг ўринбосари, масъул ходими

__________________

______________________

(имзо)

(сана)

туман (шаҳар) газ таъминоти бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари, масъул ходими

__________________

______________________

(имзо)

(сана)

туман (шаҳар) қурилиш бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари, масъул ходими

__________________

______________________

(имзо)

(сана)

туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари, масъул ходими

__________________

______________________

(имзо)

(сана)

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг вилоят (Тошкент шаҳар) ҳудудий бошқармаси бошлиғи ёки унинг ўринбосари, масъул ходими

__________________

______________________

(имзо)

(сана)

Ўрнатилган энергия самарадор қурилмаларни сотиб олишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қопланишини рад этиштўғрисида
ДАЛОЛАТНОМА

«___»__________ 20__ йилдаги ____-сон

Мазкур далолатнома ишчи гуруҳ раҳбари _________________________________________________________

(лавозими, Ф.И.О.)

ва ишчи гуруҳ аъзолари ________________________________________________________________________

(иш жойи ва лавозими, Ф.И.О.)

Энергия самарадор қурилмани ўрнатган
жисмоний ёки юридик шахс ____________________________________________________________________

(жисмоний шахс Ф.И.О., юридик шахс номи)

Энергия самарадор қурилмани ўрнатган
жисмоний ёки юридик шахс вакили ______________________________________________________________

(Ф.И.О.)

иштирокида энергия самарадор қурилмаларни ўрнатилганлиги тўғрисида тузилди.
Объектнинг номи ______________________________________________________________
Объектнинг жойлашган манзили __________________________________________________
Энергия самарадор қурилма _____ йил ____________________ томонидан ишлаб чиқарилган.

(ишлаб чиқарувчи номи)

Кафолат муддати _________________

(ой, йил)

Техник кўрсаткичи:
ишлаб чиқариш қуввати ___________;

(кВт,....)

ўрнатилган қуввати __________.

(кВт,....)

Сарфланган маблағ: ўз маблағи ҳисобидан ___________;
(сўмда)
тижорат банки кредити ҳисобидан __________.

(сўмда)

Тижорат банки кредити: фоиз ставкаси __________;

(фоизда)

фоиз ставкасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий
банкининг қайта молиялаш ставкасидан ошган қисми __________.

(фоизда)

Тижорат банки кредити бўйича: жами фоиз тўловлари харажатлари __________;

(сўмда)

фоиз ставкасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш
ставкасидан ошган қисми бўйича фоиз тўловлари харажатлари __________.

(сўмда)

Ушбу билан, жисмоний (юридик) шахснинг энергия самарадор қурилмани ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилганлиги ва қурилиш — созлаш ишлари
____________________________________________________________________________________________
____________________________________________________________________________________________
____________________________________________________________________________________________
равишда амалга оширилганлигини маълум қилади.

ХУЛОСА:

_______________________________________ га Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ___________

(жисмоний шахс Ф.И.О., юридик шахс номи)

сўм миқдорида компенсация тўлаш мақсадга мувофиқ эмас.

Рад этиш сабаблари:
1. _________________________________________________________________________________
2. _________________________________________________________________________________
3. _________________________________________________________________________________
4. _________________________________________________________________________________
_. _________________________________________________________________________________