Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШДАН ТУШАДИГАН МАБЛАҒЛАРНИ ТЎЛАШ, ТАҚСИМЛАШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МАСАЛАЛАРИГА ОИД БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 31 июлдаги 273-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларнинг тўланишини, тақсимланишини, ҳисобга олинишини ва уларнинг тушишини ва фойдаланилишини назорат қилишнинг умумий қабул қилинган тартиби қўлланилишини таъминлаш мақсадида ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим корхоналар ва мулкларни давлат тасарруфидан чиқариш ҳамда хусусийлаштиришнинг баъзи масалалари тўғрисида» 1995 йил 4 декабрдаги 448-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларни тўлаш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш масалаларига оид айрим қарорлари илова қилинаётган рўйхатга мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 26 декабрь,
475-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
1995 йил 20 декабрдаги 475-сон
қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларни тўлаш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш масалаларига оид ўз кучини йўқотган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, давлат савдоси ҳамда умумий овқатланиш корхоналари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1992 йил 23 сентябрдаги 443-сон қарорининг 9-банди ва 12-бандининг 1-хатбоши.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон енгил саноат моллари ишлаб чиқариш давлат уюшмаси («Ўзбекенгилсаноат») бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ҳамда унинг корхоналари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1992 йил 28 ноябрдаги 558-сон қарорининг 6-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, давлат савдоси ва умумий овқатланиш корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни жадаллаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1993 йил 6 январдаги 3-сон қарорининг 4-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнининг самарали ташкил этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1993 йил 11 августдаги 402-сон қарорига 7-илованинг 7-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларнинг тушишини назорат қилиш ва уларни тўлаш, тақсимлаш, ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида» 1993 йил 23 августдаги 425-сон қарори.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзмонтажмахсусқурилиш» уюшмасининг ижарачи корхона ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ҳамда хусусийлаштиришни тугаллашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1993 йил 6 сентябрдаги 445-сон қарорининг 1-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида» 1994 йил 15 мартдаги Фармонини бажариш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 29 мартдаги 171-сон қарорига 1-илова IV бўлимнинг 4.1-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика кўчмас мулк биржасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 29 апрелдаги 228-сон қарорига илованинг III бўлими ва IV бўлимнинг 12-бандидаги қавс ичидаги «объектлар дастлабки нархининг 10 фоизи ва дастлабки нархдан ортиқча қийматнинг 5 фоизи» сўзлари.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси савдо-харид уюшмаси «Ўзтайёрловсавдо»ни ташкил этиш масалалари» номли 1994 йил 5 августдаги 399-сон қарори 7-бандининг 4-хатбоши.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмасини молиявий қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 1994 йил 17 августдаги 422-сон қарорининг 1-банди.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат автотранспорт воситаларини сотиш тартиби тўғрисида» 1994 йил 28 сентябрдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат автотранспорт воситаларини жисмоний ва давлат тасарруфида бўлмаган юридик шахсларга сотиш тартиби»нинг 21-банди.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 29 ноябрдаги 575-сон қарорининг 4-банди.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкентуйжойинвестқурилиш» Тошкент молия-қурилиш корпорацияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1994 йил 27 декабрдаги 622-сон қарорининг 10-банди.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигининг агрокимё хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 10 мартдаги 82-сон қарори 6-бандининг 4-хатбоши.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер майдонлари билан биргаликда ҳамда ер майдонларини мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун хусусий мулк сифатида сотиш тартиби тўғрисида» 1995 йил 11 апрелдаги 126-сон қарорига 3-илованинг 9 ва 11-бандлари.
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида халқаро туризмнинг замонавий инфраструктурасини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 3 июндаги 210-сон қарорининг 4-банди.