29.03.2021 йилдаги 164-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги «Тўполанг» сув омборидан хавфсиз ва самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда сув-энергетика ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш, «Тўполанг» сув омборидан хавфсиз ва ишончли фойдаланишни таъминлаш ҳамда давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлардан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти, Молия вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги «Тўполанг» сув омборини (кейинги ўринларда — объект) «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятига унинг устав капиталидаги давлат улушини объект баланс қийматига ошириш ҳисобига бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Молия вазирлиги «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти билан биргаликда бир ой муддатда объектнинг барча иншоотлари, асосий воситалари (механизмлар, автотранспорт воситалари) ва товар-моддий бойликлари тўлиқ хатловдан ўтказилиб, белгиланган тартибда топширилиши ва қабул қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2021 йил давомида объектнинг бошқарув тизимини ўз ичига олувчи сув ресурсларини бошқариш, объектнинг техник ҳолати ишончлилигини натурада кузатиш ишларини мунтазам амалга оширишга қаратилган назорат-ўлчаш ва сейсмик хавфсизлик қурилмалари, локал хабар бериш тизимини автоматлаштириш ҳамда қўриқлаш муҳандислик-техник воситалари билан жиҳозлаш ишлари амалга оширилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) объектдан фойдаланишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унинг хавфсиз ва ишончли ишлашини, жумладан, сувни тўплаш ва чиқаришда сув омборидан фойдаланиш қоидаларига қатъий амал қилинишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув омборидан Гидрометеорология хизмати маркази маълумотлари ва ўртача кўп йиллик сув сарфларига кўра ишлаб чиқилган ва Сув хўжалиги вазирлиги билан келишилган жадвал асосида сув чиқарилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сувнинг ҳисоби ва ҳисоботи «Тўполанг ГЭСлар каскади» УК томонидан амалга оширилишини ҳамда маълумотлар тизимли равишда Сув хўжалиги вазирлигига тақдим этиб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев ҳамда «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.А. Сангинов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 29 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
164-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 09/21/164/0251-сон)