Олдинги таҳрирга қаранг.
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сонли қарори таҳририда)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2018 йил 1 августдан ўз кучини йўқотади.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари давлат Бош инспекцияси тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари Давлат Бош инспекцияси (кейинги ўринларда «Инспекция» деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 12 июлдаги 268-сон қарорига асосан ташкил этилган.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Инспекция Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг давлат бюджетидаги мустақил тузилмаси ва айни бир вақтда республика деҳқончилик мажмуининг идоралараро органи ҳисобланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Инспекция таркибига бошқарув аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги Чорвачиликда наслчилик ишлари давлат инспекциялари киради.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 20 мартдаги 111-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Олий Мажлиснинг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъати қарорлари ва буйруқларига, ушбу Низомга ва бошқа меъёрий ҳужжатларга амал қилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Инспекция, мулкчилик шакли ва қайси идорага қарашлилигидан қатъи назар, республикадаги чорвачилик билан шуғулланадиган хўжаликлар, корхоналар, ташкилотларда, шунингдек деҳқон хўжаликларида наслчилик ишларининг олиб борилишини ва улар томонидан меъёрий ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилиб боради.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сонли қарори таҳририда)
6. Инспекция юридик шахс ҳисобланади, у белгиланган тартибда мустақил балансга, банк муассасаларида ҳисоб-китоб счётларига, гербли думалоқ муҳрга, бурчакли ва бошқа штампларга эга бўлади.
чорвачиликда наслчилик ишларига оид қонунчилик ҳужжатларини тайёрлашда фаол иштирок этиш ва давлат дастурини ишлаб чиқиш, уларнинг бажарилиши устидан давлат назоратини ўрнатиш, илмий-тадқиқот ишлари йўналишларини белгилаш ва уларга баҳо бериш, фан ютуқлари ва илғор тажрибани ишлаб чиқаришга татбиқ қилишни назорат этиш;
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, наслдор моллар етказиб берувчилар ва олувчи корхоналар томонидан чорва молларининг сифат (насл) кўрсаткичлари тўғри аниқланганлигини назорат қилиш;
қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари зотини яхшилаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш, наслчилик ишларини ривожлантиришга доир таклифларни ўрганиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, давлат қўмиталари ва тегишли идораларга тақдим этиш;
наслдор моллардан оқилона фойдаланиш, ҳайвонларни ҳамда уларнинг уруғларини экспорт ва импорт қилиш устидан назорат ўрнатиш;
наслдор чорва моллари етиштирувчи ва наслдор молларни айирбошлашни амалга оширувчи чет эл фирмалари билан ўз ваколати доирасида шартномалар тузиш;
чорва молларини сунъий қочириш ва кўпайтириш, наслдорлик ва маҳсулдорлик сифатларини ҳамда биотехнологик усулларни яхшилаш бўйича қўлланмалар, услубий тавсияномалар ва бошқа меъёрий ҳужжатларни тайёрлаш ва жойларга етказиш, юқори маҳсулдор моллар каталоглари, бюллетенлари ва давлат наслчилик китобларини тузиш ва нашр қилишни ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
корхона ва ташкилотларга, фермерларга, фуқароларга наслчилик ишларини олиб бориш ҳуқуқига эга эканлиги тўғрисида рухсатномалар бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд ўн биринчи хатбоши билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 20 мартдаги 111-сонли қарорига мувофиқ тўлдирилган)
чорвачиликда наслчилик ишлари бўйича ҳисобга олиш ва ҳисоботларни юритишни назорат қилиш ҳамда ахборотларни белгиланган тартибда давлат статистика органларига бериш;
наслчилик заводи, хўжалиги ва фермаларида замонавий усуллар билан молларнинг маҳсулдорлигини ошириш, наслдорлик сифатларини такомиллаштириш, ҳисобга олиш ва ҳисобот ишларини юритиш, молларни белгилар мажмуи бўйича баҳолаш (бонитировка) юзасидан назорат қилиб бориш;
наслчилик хизмати мутахассислари малакасини ошириш, наслдор моллар кўргазмалари ва кимошди савдоларини ташкил этиш;
чорвачиликда наслчилик ишларини ривожлантиришда, молларни сунъий қочиришнинг илғор усулларини кенг жорий қилишда зарур бўлган асбоб-ускуналар, анжом ва бошқа воситаларга эҳтиёжларни аниқлаш ва белгиланган тартибда тегишли ташкилотларга таклифлар киритиш;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тегишли таклифлар киритиш учун чорвачиликда наслчилик ишларининг молиявий таъминотига доир ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари билан биргаликда наслчилик ишларида фойдаланиладиган технология асбоб-ускуналарни ишлаб чиқаришда ва импорт бўйича сотиб олишда, янги технологик асбоб-ускуналар ва махсус транспортлар яратилишида иштирок этиш;
давлат, идоравий ва хусусий секторларда наслчилик ишлари мутахассислари фаолиятини назорат қилиш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;
ўз ваколати доирасида чет эл чорва наслчилиги ташкилотлари билан ўзаро манфаатдорлик асосида ҳамкорликни амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликларига киритиш учун, мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча тоифадаги хўжаликларда, шу жумладан, деҳқон хўжаликларида наслчилик ишларини ташкил этиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча қишлоқ хўжалиги ўқув юртларида чорва наслчилиги бўйича ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқишда қатнашиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг йигирма иккинчи ва йигирма тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сонли қарори таҳририда)
республиканинг барча хўжаликларида чорвачиликда наслчилик ишлари бўйича ишлаб чиқилган тадбирларнинг бажарилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида ва Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликларида наслчилик ишлари бўйича давлат инспекциялари ҳисоботларини эшитиш;
(8-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 20 мартдаги 111-сонли қарори таҳририда)
аттестация комиссиясининг таклифлари асосида наслчилик хўжаликлари рўйхатини қайта кўриб чиқиш ва унга тегишли ўзгартиришлар киритиш;
чорва наслчилиги, чорва молларини сунъий қочириш бўйича янги технологик қўлланмалар яратилиши, шунингдек, асбоб-ускуналар ва жиҳозлардан фойдаланиш устидан назорат ўрнатиш;
ҳеч қандай зотга мансуб бўлмаган ва наслчилик сифати бўйича текширилмаган моллардан подани тўлдиришда фойдаланишни тақиқлаш, генетик усулларни қўллаб молларнинг келиб чиқишини аниқлаб боришни назорат қилиш, шунингдек, ноёб ва қимматбаҳо наслчилик материалларининг республикадан четга олиб кетилишига йўл қўймаслик;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мулкчилик шаклидан ва қайси идорага қарашлилигидан қатъи назар, чорвачилик билан шуғулланадиган барча хўжаликларга, ёрдамчи хўжаликларга, корхоналарга, муассасаларга, аҳолининг фермер ва деҳқон хўжаликларига монеликсиз кириш, зарур бўлган маълумотларни талаб қилиш;
(8-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сонли қарори таҳририда)
биргаликдаги текширувларга корхоналар, муассасалар ва илмий-тадқиқот ташкилотлари мутахассисларини жалб этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари Бош Давлат инспекциясига Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тайинланадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги Чорвачиликда наслчилик ишлари давлат инспекцияларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тайинланадиган бошлиқлар раҳбарлик қиладилар.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сонли қарори таҳририда)
10. Чорвачиликда наслчилик ишлари Давлат инспекторларига барча тоифадаги хўжаликларда давлат ва хўжалик бошқаруви идоралари, ташкилот, муассаса, корхоналар, мулкчилик шаклидан ва қайси идорага қарашлилигидан қатъи назар, шунингдек, фермер ва хусусий шахслар томонидан олиб бориладиган чорвачиликдаги наслчилик ишларининг бажарилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш ҳуқуқи берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Инспекциясининг бошлиғи Ўзбекистон Республикаси чорвачиликда наслчилик ишлари бўйича бош давлат инспектори, унинг ўринбосари — бош давлат инспекторининг ўринбосари ҳисобланадилар.
(11-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сонли қарори таҳририда)
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Чорвачиликда наслчилик ишлари Давлат инспекциясининг бошлиғи Қорақалпоғистон Республикаси Чорвачиликда наслчилик ишлари давлат инспектори ҳисобланади.
Вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги Чорвачиликда наслчилик ишлари давлат инспекцияларининг бошлиқлари вилоятлар бош давлат инспекторлари, инспекция мутахассислари — вилоят давлат инспекторлари ҳисобланадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Инспекциясининг бошлиғи ўз ваколати доирасида:
Инспекция фаолиятига раҳбарлик қилади ва ўзига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун масъул бўлиб, ходимлар ўртасида, уларнинг лавозимларига мувофиқ равишда, вазифаларни тақсимлайди;
Инспекция ваколатига тааллуқли масалалар бўйича барча муассаса ва ташкилотларда ишончномасиз вакиллик қилади;
наслчилик ишлари бўйича ҳисобга олиш ва ҳисоботларни юритиш тартиби бузилишлари аниқланган тақдирда наслчилик корхона, хўжалик, завод, ферма, фермер ва деҳқон хўжаликларидан наслчилик материаллари сотишни тақиқлаб қўяди;
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги топшириқларининг белгиланган муддатларда ва сифатли бажарилишини таъминлайди, шунингдек, Вазирликнинг бошқа бўлинмалари томонидан Инспекция фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича зарур ҳужжатлар ва материалларни тайёрлашда қатнашади;
барча тоифадаги хўжаликларда Инспекция номидан амалдаги қонунларга ва мазкур Низомга мувофиқ иш юритади;
чорвачиликда наслчилик ишларини юритиш қоидаларига амал қилмаган мансабдор шахсларни, шунингдек, наслдор чорва молларининг эгаларини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ интизомий, моддий ва маъмурий жавобгарликка тортиш масалаларини қўяди;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, ташкилотларга, муассасаларга, корхоналарга, мулкчилик шаклидан ва қайси идорага қарашлилигидан қатъи назар, барча хўжаликларга чорва наслчилиги бўйича қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан кўрсатмалар беради.
(12-банднинг биринчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сонли қарори таҳририда)