16.03.2021 йилдаги 144-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларига ном беришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 20 октябрдаги ПФ-6084-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, савдо, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларига ном беришни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан савдо, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларига (кейинги ўринларда — объектлар) давлат тилида ном бериш (нейминг) хизматини кўрсатиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмаларига объектларга давлат тилида ном бериш хизматини кўрсатишга оид қуйидаги қўшимча вазифалар юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқ келадиган, миллий қадриятларга мос ҳамда объектларга қўйиш тавсия этиладиган номлар захирасини онлайн режимида шакллантириш ҳамда уни доимий янгилаб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи ёзув, пешлавҳа, реклама ва эълонлар матнини тайёрлаш, шунингдек, уларнинг давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлиги, номларнинг бир хил ёки ўхшашлик даражаси юзасидан лингвистик экспертиза ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номлаш, ном яратиш фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик қилиш, уларга маслаҳат ёрдамлари кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига кўра объектлар учун давлат тили қоида ва меъёрларига, қонунчилик ҳужжатларига ва миллий қадриятларга мос бўлган давлат тилида номлар яратиш ва танлаш бўйича шартнома асосида хизматлар кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, объектларга ном бериш «Давлат тили ҳақида», «Фирма номлари тўғрисида» ва «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари талабларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Марказга ушбу қарорда назарда тутилган қўшимча вазифалар юкланганлигини ҳисобга олган ҳолда унинг уставини янги таҳрирда тасдиқласин ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан қайта ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Марказни давлат тилида номлашнинг лингвистик меъёрлари ва методикасини ишлаб чиқиш ҳамда номлаш, ном яратиш бўйича методик қўлланма ва адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олти ой муддатда Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда тадбиркорлик субъектлари учун давлат тилида номлашнинг лингвистик меъёрлари ва методикаси асосида яратилган номлар захирасининг электрон дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ва уни Давлат хизматлари агентлигининг Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимига интеграция қилиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун ва моҳияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзбек тилида ном яратишнинг лингвистик асосларини яратишга, соҳалар бўйича номлар захирасини шакллантириш ва уларнинг электрон дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ҳамда миллий бренд қийматини оширишга қаратилган илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ илмий лойиҳалар танловини эълон қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 16 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
144-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 09/21/144/0214-сон)