22.02.2021 йилдаги 763-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 22.02.2021 йилдаги 763-IV-сон
Кучга кириш санаси
22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Б. Юсупалиевнинг ҳамда инновацион ривожланиш вазири И. Абдурахмоновнинг «Ўзбекистон Республикасида коронавирус пандемияси даврида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шу жумладан аҳолини коронавирусга қарши эмлаш борасида режалаштирилаётган ишлар тўғрисида»ги ахбороти ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ҳамда инновацион ривожланиш вазирининг «Ўзбекистон Республикасида коронавирус пандемияси даврида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шу жумладан аҳолини коронавирусга қарши эмлаш борасида режалаштирилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини эшитиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси таъкидлайдики, ўтган даврда мамлакатимизда коронавирус пандемияси салбий оқибатларининг олдини олиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш борасида кенг миқёсли ишлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимиз Президенти томонидан сўнгги йилларда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, айниқса, бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган эътибор самараси туфайли, дунё мамлакатлари орасида юртимиз пандемия даврини қийинчиликларсиз ва ижтимоий-иқтисодий йўқотишларсиз ўтказди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан коронавирус пандемияси муносабати билан қабул қилинган қатор фармон ва қарорларда аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ҳамда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар белгилаб берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, мамлакатимиз Президентининг 2020 йил 29 январдаги фармойиши билан Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишга доир чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси тузилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги ҳузурида Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилиб, пандемияга қарши курашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш мақсадларига 2020 йил давомида қарийб 13 трлн. сўм маблағ йўналтирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик барқарорликни таъминлаш ҳамда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида пандемиянинг эрта босқичларида республика бўйлаб кучайтирилган карантин чекловлари жорий этилди. Таълим муассасалари фаолияти масофавий тарзда олиб борилди, халқаро ҳамда маҳаллий авиа ва темир йўл қатновлари фаолияти тўхтатилди. Санитария-карантин пунктлари фаолияти кучайтирилиб, ҳудудларда мослаштирилган карантин зоналари ташкил этилди. Хориждаги фуқароларимиз чартер рейслар билан мамлакатимизга олиб келинди ва карантин зоналарида карантинга олинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бир қаторда, Тошкент вилоятида 20 минг ўринли, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида жами 7 085 ўринли карантин муассасалари ҳамда Тошкент вилояти Зангиота туманида 4 000 ўринли махсус шифохона қурилиб, замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Бундай махсус шифохоналар Нукус, Самарқанд шаҳарлари ҳамда Термиз ва Поп туманларида ҳам барпо этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан коронавирус инфекциясига қарши курашиш тадбирларига 4 825,0 млрд. сўм маблағ йўналтирилди. Жумладан, 1 232,2 млрд. сўм қурилиш-таъмирлаш ишларига, 2 217,2 млрд. сўм тиббиёт ходимларини ва бошқа ходимларни қўшимча рағбатлантириш тўловларига, 1 317,8 млрд. сўм бошқа тадбирларга (дори ва гигиена воситалари, озиқ-овқат, тиббий техникага ва бошқаларга) сарфланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ўтган давр мобайнида дунё бўйлаб COVID-19 аниқланганлар сони 110 миллион нафардан, касалликдан вафот этганлар сони 2,4 миллион нафардан ошди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда санитария-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш борасида кўрилган чоралар натижасида дунё бўйлаб 221 та мамлакат орасида Ўзбекистон 1 млн. аҳолига нисбатан коронавирус билан касалланиш кўрсаткичи бўйича 137-ўринни, COVID-19 дан ўлим ҳолати бўйича 159-ўринни эгаллагани ҳолда, ҳозирги вақтда умумий аҳоли сонига нисбатан COVID-19нинг фаол босқичида бўлган беморлар 0,002 фоизни ташкил этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилда ҳам коронавирус пандемиясига қарши курашни тизимли равишда давом эттириш долзарб аҳамият касб этади. Коронавирусга қарши курашиш соҳасидаги тиббий-илмий изланишлар натижаларига ва олимларнинг фикрига кўра, аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш инсон саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда пандемияни жиловлашнинг энг самарали усулидир. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон Республикасининг 2021 йилга мўлжалланган Давлат бюджетида аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирларига 3,0 трлн. сўм маблағ йўналтирилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу маблағлар ҳисобидан аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари ҳам амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда мамлакатимизда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирларини самарали ташкил этиш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ривожланган давлатларнинг йирик фармацевтика компаниялари ва илмий-тадқиқот марказлари томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши вакциналарни харид қилиш чоралари кўрилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотларга кўра, бугунги кунда ривожланган давлатлар томонидан ишлаб чиқилган 14 та вакцина учинчи босқич клиник синовларидан ўтказилмоқда. Бироқ, айрим мамлакатларда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик барқарорликни таъминлаш мақсадида, фавқулодда ҳолатни инобатга олган ҳолда, учинчи босқич клиник синовлари якунланмаган ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти рўйхатга олмаган COVID-19 вакциналари билан оммавий эмлаш амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини оммавий эмлаш мақсадида дунёнинг 13 та фармацевтика компанияси ҳамда илмий-тадқиқот марказлари билан коронавирусга қарши вакциналарни тезкор етказиб бериш юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи чоғида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Хитой Халқ Республикаси Фан ва техника вазирлиги ўртасида йўлга қўйилган илмий-техник ҳамкорлик бўйича қуйи қўмита фаолияти доирасида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Хитой Фанлар академияси Микробиология институти ва ушбу мамлакатнинг «Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co., Ltd» компанияси билан ҳамкорликда коронавирусга қарши янги рекомбинант вакцинаси яратиш борасида ҳамкорлик қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co., Ltd» компанияси коронавирусга қарши вакцинани яратишда Ўзбекистоннинг ҳиссаси ва саъй-ҳаракатларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасини «ZF 2001» вакцинасини бирга яратган ҳаммуаллиф давлат сифатида белгилаганлиги ҳамда ушбу янги вакцинани «ZF-UZ-VAC 2001» номи билан биргаликда ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланишга келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси GAVI (Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал альянс) ташкилотининг COVAX (коронавирусга қарши эмлаш механизми) фондига аъзо давлатлар қаторига киради. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан COVAX фонди ҳисобидан мамлакатимиз аҳолисини коронавирусга қарши эмлаш бўйича етарли миқдорда вакцина етказиб бериш юзасидан буюртма тайёрланиб, GAVI ташкилотига тақдим этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ишларига тайёргарлик кўриш ва уни амалга ошириш билан боғлиқ аниқ вазифалар белгилаб олиниб, халқаро тажрибадан келиб чиқиб, хавф гуруҳига кирувчи шахсларни биринчи навбатда эмлаш назарда тутилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек эмланиши лозим бўлган шахсларнинг электрон рўйхатини шакллантириш, 3 138 та эмлаш пункти, 862 та ҳаракатдаги ва мобиль бригадалар фаолиятини йўлга қўйиш, мавжуд 1 та марказий, 14 та ҳудудий ҳамда 206 та туман (шаҳар) вакцина сақлаш омборхоналарини, улардаги 457 та совуткич, 148 та электр генератор, 121 та термосумка ва термоконтейнерни шай ҳолатига келтириш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини эмлаш тадбирларига жалб этиладиган тиббиёт ходимларини ва бошқа ходимларни жорий йилнинг февраль ойи якунига қадар коронавирусга қарши эмлаш масалалари бўйича қайта ва тўлиқ тайёргарликдан ўтказиш режалаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Б. Юсупалиевнинг ва Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И. Абдурахмоновнинг «Ўзбекистон Республикасида коронавирус пандемияси даврида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шу жумладан аҳолини коронавирусга қарши эмлаш борасида режалаштирилаётган ишлар тўғрисида»ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев раҳбарлигида соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш борасида ўз вақтида кўрилган чоралар коронавирус пандемияси даврида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлашда ижобий натижалар берганлиги эътироф этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (А.Н. Арипов) тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимиз аҳолисини коронавирусга қарши оммавий эмлаш тадбирларини самарали ва шаффоф ҳолда ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлашга доир қонун ҳужжатларига мувофиқ фуқароларнинг тиббий аралашувни рад этиш ёки унинг тўхтатилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги принципидан келиб чиқиб, коронавирусга қарши оммавий эмлаш тадбирлари мазмун-моҳияти ва оқибатларидан аҳолини хабардор қилган ҳолда, ихтиёрийлик асосида, фуқароларнинг розилиги билан ўтказилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коронавирусга қарши вакцина олишни истамаган фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг ҳуқуқларини чеклашга йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш тадбирларини амалга ошириш жараёнида вакцинанинг фуқаролар соғлиғига ножўя таъсири оқибатида етказилиши мумкин бўлган зарарнинг (ногиронлик, ўлим ҳолатлари) ўрнини қоплаш (компенсация) ҳамда жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимиз аҳолисини коронавирусга қарши оммавий эмлаш тадбирларини ташкил этиш учун ажратиладиган давлат бюджети маблағларининг самарали ва мақсадли сарфланиши устидан молиявий назоратни кучайтириш ҳамда бу борада амалга оширилган ишлар юзасидан аҳолини хабардор қилиб бориш имконини берадиган шаффоф тизимни яратиш бўйича зарур чоралар кўришга эътибор қаратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Россия Федерацияси томонидан мамлакатимизга тақдим этилган 100 доза «Спутник V» вакцинасининг лаборатория текширувлари ҳамда Россияда ўтказилган учинчи босқич клиник синовлар натижалари асосида Ўзбекистон Республикасида «Спутник V» вакцинаси сертификатланган ҳолда оммавий қўллашга рухсат этилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини «Спутник V» вакцинаси билан эмлаган ҳолда, меҳнат муҳожирларини Россия Федерациясида ишлашга рухсат бериш масалалари юзасидан Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан музокаралар олиб борилаётганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Россия тўғридан-тўғри инвестиция фонди (РТИФ) билан бир миллион доза «Спутник V» вакцинасини (беш юз минг дозаси ҳомийлик хайриялари ҳисобидан) харид қилиш бўйича чоралар кўрилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш тадбирларида шаффофликни таъминлаш мақсадида ҳамда халқаро тажриба асосида ушбу касаллик билан касалланишда хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламини эмлаш биринчи галда амалга оширилаётганлигини инобатга олиб, Республика махсус комиссияси (А.Н. Арипов) коронавирусга қарши эмлаш тадбирларини босқичма-босқич амалга ошириш тартибини 2021 йилнинг 1 март кунига қадар тасдиқлаш масаласини кўриб чиқсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85 ва ундан юқори ёшдаги шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75 ёшдан 85 ёшгача бўлган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65 ёшдан 75 ёшгача бўлган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт ходимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сурункали касалликлари бўлган шахслар (18-65 ёш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб ўқитувчилари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл давлатларда таҳсил олаётган талабалар биринчи галда босқичма-босқич бепул, давлат ҳисобидан эмланиши назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Оммавий эмлаш тадбирларида биринчи навбатда хавф гуруҳига кирувчи шахслар эмланишини ҳисобга олиб, Республика махсус комиссияси (А.Н. Арипов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.М. Хаджибаев), Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (Б.Қ. Юсупалиев) хизмат сафарига борувчилар, меҳнат муҳожирлари, ихтиёрий навбатсиз вакцина олиш истагидагиларга қулайлик яратиш мақсадида нодавлат тиббиёт ташкилотларига Ўзбекистон Республикасида фойдаланиш мумкин бўлган коронавирусга қарши вакциналар билан пуллик асосида эмлаш тадбирларини ташкил этишга рухсат бериш масаласини кўриб чиқиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан эмлаш тадбирлари белгиланган тартибда амалга оширилиши устидан қатъий назорат олиб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (А.Н. Арипов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.М. Хаджибаев), Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (Б.Қ. Юсупалиев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Ю. Абдурахмонов), Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда эпидемиологик барқарорликни таъминлаш мақсадида коронавирусга қарши оммавий эмлаш тадбирлари 2021 йилнинг март ойидан бошланишини ва ушбу тадбирларни бюджет параметрлари доирасида амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Коронавирусга қарши вакцинага талаб юқорилиги ва ишлаб чиқариш қувватлари етишмаслиги натижасида дунё бўйлаб коронавирусга қарши вакциналар тақчиллиги юзага келганлиги, вакцина ишлаб чиқарувчилар томонидан биринчи навбатда эпидемиологик вазият оғир бўлган мамлакатларга вакциналар етказиб берилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Ю. Абдурахмонов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.М. Хаджибаев), Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (Б.Қ. Юсупалиев) ҳамда соҳа олимларининг мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлаш мақсадида аҳолини оммавий эмлаш тадбирларини тезкор ташкил этиш юзасидан берган таклифига асосан Хитой Халқ Республикасининг «Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co., Ltd» компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган «ZF-UZ-VAC 2001» вакцинасининг учинчи босқич клиник синовларида кузатилаётган ижобий натижаларга таяниб, ушбу вакцинани Ўзбекистон Республикасида дунё тажрибаси асосида фавқулодда ҳолатларда фойдаланиш тамойили билан тезлаштирган (соддалаштирилган) ҳолда давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда оммавий эмлаш тадбирларига йўналтириш масаласини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика махсус комиссияси (А.Н. Арипов)га «ZF-UZ-VAC 2001» вакцинасини дунё тажрибаси асосида фавқулодда ҳолатларда фойдаланиш тамойили билан тезлаштирган ҳолда рўйхатдан ўтказиш ва қисқа муддатларда аҳолининг хавф гуруҳига кирувчи шахсларни коронавирусга қарши эмлаш чораларини кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов, Ташқи ишлар вазирлиги (Ф.Н. Арзиев) мамлакатимиз туризм салоҳиятини янада кенгайтириш мақсадида икки ой муддатда хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида коронавирусга қарши вакцина олганлик сертификати билан республика ҳудудига чекловларсиз кириб келиш тизимини жорий этиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиб, Республика махсус комиссиясига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.М. Хаджибаев), Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (Б.Қ. Юсупалиев) аҳолини оммавий эмлаш тадбирларини тизимли ташкил этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда республика бўйлаб 3 138 та эмлаш пунктлари, 862 та ҳаракатдаги ва мобил бригадалар фаолияти тўлиқ йўлга қўйилиши ҳамда ушбу эмлаш тадбирларида вакциналарнинг «совуқлик занжири» тизимини сақлаш учун вакцина сақлаш омборхоналари, улардаги совуткичлар, электр генераторлари, термосумкалар ва термоконтейнерларни, шунингдек, барча авторефрижератор ва мини-авторефрижераторларнинг шай ҳолатга келтирилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти (У.М. Мустафоев) билан биргаликда эмлаш пунктлари ва вакцина сақлаш омборхоналарида «совуқлик занжири» тизимини сақлаш мақсадида уларни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Ж. Хаджаев), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.А. Ходжаев)га оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ вакилларини кенг жалб қилган ҳолда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирларининг кенг ёритилиши ҳамда коронавирусга қарши эмлаш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси (Е.М. Борисова):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирларининг ўз вақтида ва самарали ташкил этилиши устидан парламент ва депутат назоратини ўрнатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бу борада амалга оширилаётган ишлар юзасидан мутасадди вазирлик ва идораларнинг ахборотларини қўмита мажлисларида эшитиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш тадбирларининг бориши юзасидан таҳлилий маълумотларни тайёрлаб, уларни Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича парламент комиссияси муҳокамасига киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У.И. Иноятов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 22 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
763-IV-сон