Автотранспортда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари ва ундан чиқишлари, юк олиб ўтишлари ва ҳаракатини тартибга солиш, улар томонидан зарур йиғимлар, пошлиналар ва бошқа тўловлар тўланишини, йўл, маиший ва сервис хизмати кўрсатиш тизимини ташкил этиш, автомобилда хорижий юк ташувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ҳаракат қилиш учун мўлжалланган автомобиль йўллари рўйхати, ҳаракатнинг вақтинчалик йўналиш варақаси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш-чиқишда ва унда ҳаракат қилишда хорижий автотранспорт воситаларининг йўл қўйилиши мумкин бўлган параметрлари ҳамда автотранспорт воситалари ва юкларга ҳайдовчиларнинг зарур ҳужжатлари рўйхати (1—4-иловалар) тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш йўналишларидаги ўзгартиришлар қатъий равишда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг тегишли ҳудудий бошқармаси томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 январдаги 4-сонли қарори асосида иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 1-2-сон, 10-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Автомобилда хорижий юк ташувчи ҳайдовчиларнинг, юкларни кузатиб борувчилар ёки йўловчилар сифатидаги шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, чиқишлари, бўлишлари ва юк олиб ўтишлари Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон ва 2002 йил 21 февралдаги 62-сон қарорларига, шунингдек, МДҲ қатнашчиси бўлган давлатларнинг ушбу масалаларни тартибга солувчи тегишли битимларига мувофиқ амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 1 майдаги 150-сонли қарори таҳририда ЎР ҚҲТ, 2002 й., 9-сон, 66-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилаб қўйилсинки, хорижий шахсларнинг (шу жумладан, юк олиб ўтиш) кўрсатиб ўтилган масалалар бўйича халқаро қоидаларга, Вена Конвенциясига (ҳайдовчилик ҳужжатлари тўғрисида), шунингдек, республиканинг амалдаги қонунчилигига хилоф равишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари ва бўлишлари хорижий давлат транспорт воситасининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ чоралар кўрилиши учун ҳудудий божхона органларига ёки ички ишлар органларига келтирилишига сабаб бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Алматов) республика ҳудуди орқали ўтувчи транспорт воситаларининг ҳудудга кирган кунидан бошлаб 3 кундан ортиқ бўлмаган муддатда чиқиб кетишларини таъминлаган ҳолда, уларнинг юк олиб ўтишлари устидан қаттиқ назорат ўрнатсин, шунингдек берилган буюртманомаларга мувофиқ автомобиль транспортида ташиладиган махсус юкларни кузатиб боришни амалга оширсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 1 майдаги 150-сонли қарори таҳририда ЎР ҚҲТ, 2002 й., 9-сон, 66-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг транзит орқали ўтувчи транспорт воситаларининг ҳаракат йўналиши Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан ўзгартирилган тақдирда уларнинг чиқиб кетиш муддати Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан бошлаб 10 кундан ошмаслиги керак.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 28 сентябрдаги 205-сонли қарори асосида хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 40-сон, 416-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ҳудудга кириш ҳужжатларини расмийлаштирганлик учун ставка ва автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги учун олинадиган тўлов қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Йиғимларни ундириш эркин муомаладаги валютада бевосита божхона постларида ваколатли банкларнинг қабул қилиш пунктларида амалга оширилади, олинган маблағлар жамғарма даромадларининг транзит ҳисоб рақамлари орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг валюта ҳисоб рақамларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатларни расмийлаштириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш учун йиғимлар тўлаш устидан назорат божхона органлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг валюта маблағларини сарфлаш транзит магистраль йўлларни таъмирлаш ва сақлаш, чет элда ишлаб чиқарилган йўл техникаси, асбоб-ускуналар, технологиялар ва материаллар сотиб олишга, шунингдек «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг малакали кадрларини чет элда ёки хорижий мутахассисларни республикага таклиф этган ҳолда тайёрлаш учун «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси ва ҳудудий йўл-эксплуатация ташкилотларининг харажатларини молиялаштириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 январдаги 6-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 1-2-сон, 12-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Агар икки томонлама битимларда ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, автомобилда хорижий юк ташувчилар томонидан юкларнинг учинчи мамлакатлар(дан)га ташилиши тақиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасига — автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида кириш ва чиқишларини;
(7-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июлдаги 359-сонли қарори таҳририда ЎР ҚҲТ, 2004 й., 30-сон, 345-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига – хорижий автотранспортнинг республика ҳудуди бўйлаб ҳаракат қилишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига республикага кириб келаётган автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини, йўл қўйиладиган оғирлик ва габарит параметрларини, халқаро юк ва йўловчилар ташишни амалга оширишда Европа битими (ЕСТР) талабларига мувофиқ уларда назорат приборлари (тахографлар) мавжудлигини ҳисобга олиш ва назорат қилиш юклансин, шунингдек хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш йўналишларига риоя қилишлари.
(7-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 январдаги 4-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 1-2-сон, 10-модда)
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 5 июндаги 245-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 11-сон, 65-модда)
8. Ўзбекистон Республикасининг божхона ишлари, транспорт ва коммуникациялар соҳасидаги халқаро конвенцияларга қўшилишига доир масалаларни ўрганиш, тайёрлаш ва таклиф киритиш учун 5-иловага* мувофиқ таркибда Идоралараро комиссия тузилсин.
республиканинг халқаро автотранспорт воситалари фаолияти ва божхона ишлари масалаларига дахлдор халқаро конвенциялар ва битимларга қўшилиши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг республика бўйича оқимини ўрганиш асосида чегарадаги Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари мажмуилари ташкил этилиши бўйича, улар жойлашадиган аниқ жойларни, бўлажак қурилиш ишлари миқдорини ва ҳажмини, буюртмачилар ва маблағ билан таъминлаш манбаларини белгилаган ҳолда, таклифларни ишлаб чиқсин.
(8-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июлдаги 359-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 30-сон, 345-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси (Голишев) Идоралараро комиссиянинг таклифлари бўйича 1995 йил учун инвестиция дастурларини шакллантиришда Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари мажмуилари қурилишини назарда тутсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июлдаги 359-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 30-сон, 345-модда)
10. Давлат солиқ қўмитаси (Гатаулин) 1996 йил 1 январгача ўз маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати органлари билан келишилган лойиҳалар бўйича хорижий автотранспорт воситалари ҳаракати учун мўлжалланган автомобиль трассалари бўйлаб божхона мажмуиларининг қурилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ўзсаноатқурилишбанк», «Ўздеҳқончиликсаноатбанк», «Ўзжамғармабанк», бошқа вакил қилинган тижорат банклари Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида валюта алмаштириш ҳамда тўловлар ва йиғимларни қабул қилиш пунктларининг ўз филиалларини ташкил этсинлар.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июлдаги 359-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 30-сон, 345-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 5 апрелдаги 121-сонли қарорига ўз кучини йўқотган)
13. «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси (Тожиев) хорижий автомобилларга ёнилғи қуйиладиган шохобчаларни зарур ёнилғи билан таъминласин.
14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (Комилов) автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва чиқишларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қабул қилинган тартиби тўғрисида дипломатик каналлар орқали давлатларнинг элчихоналари, консулхоналари ва ваколатхоналарига маълум қилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Хорижий давлатлар оғир юкли ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб юриши учун тўловлар тўғрисидаги Низом 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Белгилаб қўйилсинки, чет давлатлар оғир юк кўтарувчи ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб юришидан тушган маблағлар Республика йўл фондига ўтказилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 25 декабрдаги 457-сонли қарорига мувофиқ киритилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг тегишли мажмуиларига юклансин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 25 декабрдаги 457-сонли қарорига мувофиқ 16-банд деб ҳисобланган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 10 декабрдаги 433-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 23-сон, 189-модда)
Ҳайдовчи Водитель____________ Driver | Ҳайдовчилик гувоҳномаси Водит. удостоверение_______________________ Driver's licence | |
Давлатнинг номи Страна_________________________________________________________ Country | ||
Автотраспорт воситасининг Давлат рақами Автотраспортное средство Гос. номер_________ Motor transport | Маркаси Марка_______________ Type | |
Юк: Груз: Lading: | Номи Наименование________ Name | Вазни Объем (вес)__________ Volume weight |
Тегишли ҳужжатлар Сопроводительные документы_____________________________________ Covering documents | ||
Қатнов йўналиши________________________________________________ Маршрут следования_____________________________________________ Movement route___________________________________________________ _______________________________________________________________ | ||
Тўхташ ва дам олиш учун тавсия этиладиган меҳмонхона, мотель ва кемпинглар, ёқилғи қуйиш шохобчаси, техник хизмат кўрсатиш шохобчаси Рекомендуемые пункты стоянок, гостиницы, мотели и кемпинги для отдыха, АЗС, СТО Recommended poins of parking, hotels, motels and camping-sites for resting, filling station, maintence stations____________________________________________ _______________________________________________________________ Мўлжалланган чиқиб кетиш жойи, куни ва вақти Предполагаемый пункт, дата и время выезда_________________________ Plece date and time of exit___________________________________________ | ||
Кириб келганлиги тўғрисида белги. Отметка о въезде______ Register on entry | Чиқиб кетганлиги тўғрисида белги Отметка о выезде___________________________ Register on exit | |
Ҳайдовчининг имзоси | Ҳайдовчининг имзоси |
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. | Габаритлар: эни баландлиги |
|
2. | автомобилнинг ва автопоездларнинг узунлиги: ўқларининг сони турлича бўлган автомобилларнинг узунлиги ярим прицепли ёки бир прицепли автопоездларнинг узунлиги |
|
3. | Автомобилллар ёки автопоездларнинг ўқига йўл қўйилиши мумкин бўлган оғирлик | — 8 тоннадан ошмаслиги керак |
4. | Автотранспорт воситасининг оғирлиги кўпи билан | — 40 тоннадан ошмаслиги керак |
Халқаро юк ташишлар халқаро алоқалар тўғрисидаги икки томонлама ҳукуматлараро битимлар асосида, автомобиль транспортига тегишли кўп томонлама конвенциялар ва битимларнинг талабларига мувофиқ ҳамда амалдаги миллий кўрсатмаларга риоя қилиш шарти билан амалга оширилади. Мана шундан келиб чиққан ҳолда автомобиль транспортида халқаро юк ташишларни бажариш чоғида қуйидаги ҳужжатлар бўлиши зарур:
а) ҳудудлари бўйича юк ташиладиган мамлакатларнинг кириш-чиқиш ва юк олиб ўтиш визаларининг ҳақиқий муддатлари кўрсатилган чет эл паспорти;
б) Йўл ҳаракати тўғрисида 1998 йил 8 ноябрдаги Конвенцияга мувофиқ автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи халқаро ҳайдовчилик гувоҳномаси;
в) 1970 йил 1 июлдаги Европа битимига аъзо бўлган мамлакатларда юритиш назарда тутилган, автомобилда халқаро юк ташишни амалга оширувчи транспорт воситалари экипажларига тааллуқли ҳайдовчининг шахсий назорат дафтарчаси.
а) Йўл ҳаракати тўғрисида 1968 йил 8 ноябрдаги Конвенцияга мувофиқ автотранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;
б) автотранспорт воситасининг мамлакатга кириши ёки мамлакат ҳудуди орқали ўтиши учун (агар битимда назарда тутилган бўлса) рухсатнома;
в) 1975 йилга Халқаро йўл қоидалари тўғрисидаги Конвенция талабларига мувофиқ автотранспорт воситасига божхона муҳрлари ва пломбалари бўлган юкларни халқаро ташиш учун рухсат бериш тўғрисида гувоҳнома;
г) тез бузилувчи юкларни ташиш лозим бўлган ҳолларда тез бузилувчи маҳсулотларни (СПС гувоҳномаси) ташиш учун автотранспорт воситасига рухсат бериш тўғрисида гувоҳнома.
а) Юкларни халқаро йўлларда ташишга оид шартнома тўғрисидаги Конвенция талабларига мувофиқ товар-транспорт накладнойи ва юкнинг ҳар бир номи бўйича юклаб жўнатиш тафсилоти бўлган рўйхати;
в) 1975 йилга Халқаро йўл қоидалари дафтарчаси қўлланган ҳолда Юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Конвенцияга мувофиқ ХЙҚ дафтарчаси (ТИР карнети);
г) битта товар-транспорт накладнойи бўйича юклаб жўнатиладиган товарнинг ҳар битта партиясига бериладиган товарнинг сифат сертификати;
Кейинги таҳрирга қаранг.
д) агар юк карантин ва ветеринария товарлари тоифасига кирса, карантин ва ветеринария сертификатлари;
е) агар юк ташқи савдо юки ҳисобланса, мамлакатга юкни олиб келиш, мамлакатдан олиб чиқиб кетиш учун Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан бериладиган рухсатнома. Агар юк корхоналарнинг тўғридан-тўғри алоқалари орқали идораларга қарашли транспорт билан ташилса, тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш тўғрисидаги шартнома ёки протокол нусхаси.
1. Йўллар ва сунъий иншоотларнинг тезда эскиришига сабаб бўлувчи ҳамда қатновда халал беришни вужудга келтирувчи оғир юкли ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг юриши учун тўловлар уларни сақлаш, таъмирлаш, ўтказиб юборишларни ташкил этиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча иш ҳажмларини қоплаш харажатлари билан аниқланади.
Оғир юкли ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг умумий фойдаланишдаги йўллар бўйлаб юриши учун тўловга қуйидагилар киради:
транспорт воситаси умумий ҳақиқий вазнининг йўл қўйиладиган умумий вазндан ошиб кетганлиги учун тўлов;
ғилдирак ўқи ҳақиқий нагрузкаларининг йўл қўйиладиган йўл конструкцияларидан ошиб кетганлиги учун тўлов;
Йиғимлардан катта ҳажмли ва оғир юкли транспорт воситаларининг юриб ўтиши туфайли вужудга келган йўллар ва иншоотларни таъмирлаш, сақлаш бўйича қўшимча иш ҳажмларини бажаришда, ўтказиб юборишларни ташкил этишда ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда фойдаланилади.
2. Рухсатномасиз юриб ўтганлик учун транспорт воситаси эгасидан юриб ўтиш учун тўловнинг ўн баравари миқдорида қоплов пули ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Йўл ҳаракати қоидаларига ёхуд ташувларни амалга ошириш шартларига риоя қилмаслик туфайли йўлларга ва йўл иншоотларига зарар етказганлик учун транспорт воситаси ҳайдовчиси амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.
4. Агар йўлларга ва иншоотларга етказилган зарар катта ҳажмли ва оғир юкли транспорт воситалари келишилган қатнов маршрути бўйича, Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этган ҳолда юриб ўтганда рўй берса, у ҳолда жавобгарлик ва зарарни тўлаш, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, қатнов маршрути келишиб олинган ташкилот зиммасига тушади.
5. Катта ҳажмли ва оғир юкли транспорт воситаларини Давлат автомобиль назорати патруль автомобилларининг кузатиб борганлиги учун тўлов ушбу Низом билан тартибга солинмайди. Ушбу тўлов транспорт воситалари эгаларидан Давлат автомобиль назорати билан тузилган шартнома асосида ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Транспорт воситаси умумий ҳақиқий вазнининг йўл қўйиладиган вазндан кўплиги учун тўлов миқдори 1-жадвалдаги тарифларга мувофиқ белгиланади.
Оғир юкли транспорт воситалари автомобиль йўллари бўйлаб юриб ўтганда ғилдирак ўқи ҳақиқий нагрузкасининг йўл қўйиладиган миқдордан ортиқчалиги учун тўлов нагрузкаси ортиқча бўлган ҳар бир ўқ учун 2-жадвалдаги тарифларга мувофиқ ундирилади.
7. Транспорт воситалари ҳажмларининг ортиқчалиги учун тўлов юриб ўтилган 1 км йўл учун 0,15 АҚШ доллари миқдорида ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Оғир юкли ва катта ҳажмли транспорт воситалари ташувлари учун аризаларни кўриб чиқиш, маршрутни келишиб олиш ва рухсатномалар бериш учун тўловлар миқдори йўл органлари томонидан иккита тариф бир марталик ва маршрутнинг 100 километри бўйича белгиланади. Бир марталик тарифи АҚШ долларини ташкил қилади. Маршрутнинг 100 километри учун тариф 11 АҚШ долларига тенг.
(мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 25 декабрдаги 457-сонли қарорига мувофиқ 6-илова билан тўлдирилган)
Кейинги таҳрирга қаранг.