Автотранспортда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари ва ундан чиқишлари, юк олиб ўтишлари ва ҳаракатини тартибга солиш, улар томонидан зарур йиғимлар, пошлиналар ва бошқа тўловлар тўланишини, йўл, маиший ва сервис хизмати кўрсатиш тизимини ташкил этиш, автомобилда хорижий юк ташувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ҳаракат қилиш учун мўлжалланган автомобиль йўллари рўйхати, ҳаракатнинг вақтинчалик йўналиш варақаси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш-чиқишда ва унда ҳаракат қилишда хорижий автотранспорт воситаларининг йўл қўйилиши мумкин бўлган параметрлари ҳамда автотранспорт воситалари ва юкларга ҳайдовчиларнинг зарур ҳужжатлари рўйхати (1—4-иловалар) тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Автомобилда хорижий юк ташувчи ҳайдовчиларнинг, юкларни кузатиб борувчилар ёки йўловчилар сифатидаги шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, чиқишлари, бўлишлари ва юк олиб ўтишлари Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 7 сентябрдаги 415-31-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишларининг вақтинчалик қоидаларига, шунингдек, МДҲ қатнашчиси бўлган давлатларнинг ушбу масалаларни тартибга солувчи тегишли битимларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилаб қўйилсинки, хорижий шахсларнинг (шу жумладан, юк олиб ўтиш) кўрсатиб ўтилган масалалар бўйича халқаро қоидаларга, Вена Конвенциясига (ҳайдовчилик ҳужжатлари тўғрисида), шунингдек, республиканинг амалдаги қонунчилигига хилоф равишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари ва бўлишлари хорижий давлат транспорт воситасининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ чоралар кўрилиши учун ҳудудий божхона органларига ёки ички ишлар органларига келтирилишига сабаб бўлади.
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Алматов) республика ҳудуди орқали ўтувчи транспорт воситаларининг ҳудудга кирган кунидан бошлаб 3 кундан ортиқ бўлмаган муддатда чиқиб кетишларини таъминлаган ҳолда, уларнинг юк олиб ўтишлари устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Автомобиль воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш ҳужжатларини расмийлаштирганлик учун ставка ҳамда ҳудудга кирганлик учун олинадиган тўлов, виза ва бож йиғимларидан ташқари, 100 АҚШ доллари миқдорида белгилансин.
Йиғимларни ундириш бевосита божхона постларида банк бўлимлари томонидан амалга оширилади ва олинган маблағлар АҚШ долларида Республика йўл фондининг валюта счётига ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш ҳужжатларини расмийлаштириш, ҳудудга кирганлик учун йиғимларнинг тўланганлигини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг божхона хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Белгилаб қўйилсинки, тушган валюта маблағлари «Ўзавтойул» давлат концерни томонидан транзит магистрал йўлларни тузатиш ва сақлаш учун чет элларда ишлаб чиқарилган йўл техникаси, асбоб-ускуналар, технологиялар ва материалларни сотиб олиш, шунингдек, чет элларда ёки хорижий фирмалар мутахассисларини республикага таклиф этган ҳолда малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида фойдаланилади
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 5 апрелдаги 121-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Агар икки томонлама битимларда ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, автомобилда хорижий юк ташувчилар томонидан юкларнинг учинчи мамлакатлар(дан)га ташилиши тақиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. МХХ чегара қўшинлари Бош бошқармаси ва Давлат солиқ қўмитаси божхона Бош бошқармасига автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг назорат-ўтказиш пунктларига киришлари ва чиқишларини, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат автомобиль назоратига ҳамда кириш-чиқиш ва фуқаролик Бошқармасига эса — хорижий автотранспортнинг республика ҳудуди бўйича — ҳаракатини ҳисобга олиш ва назорат қилиш юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикасининг божхона ишлари, транспорт ва коммуникациялар соҳасидаги халқаро конвенцияларга қўшилишига доир масалаларни ўрганиш, тайёрлаш ва таклиф киритиш учун 5-иловага* мувофиқ таркибда Идоралараро комиссия тузилсин.
республиканинг халқаро автотранспорт воситалари фаолияти ва божхона ишлари масалаларига дахлдор халқаро конвенциялар ва битимларга қўшилиши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг республика бўйича оқимини ўрганиш асосида чегарадаги назорат ўтказиш пунктлари мажмуилари ташкил этилиши бўйича, улар жойлашадиган аниқ жойларни, бўлажак қурилиш ишлари миқдорини ва ҳажмини, буюртмачилар ва маблағ билан таъминлаш манбаларини белгилаган ҳолда, таклифларни ишлаб чиқсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси (Голишев) Идоралараро комиссиянинг таклифлари бўйича 1995 йил учун инвестиция дастурларини шакллантиришда назорат-ўтказиш пунктлари мажмуилари қурилишини назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Давлат солиқ қўмитаси (Гатаулин) 1996 йил 1 январгача ўз маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати органлари билан келишилган лойиҳалар бўйича хорижий автотранспорт воситалари ҳаракати учун мўлжалланган автомобиль трассалари бўйлаб божхона мажмуиларининг қурилишини таъминласин.
11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ўзсаноатқурилишбанк», «Ўздеҳқончиликсаноатбанк», «Ўзжамғармабанк», бошқа вакил қилинган тижорат банклари назорат-ўтказиш пунктларида валюта алмаштириш ҳамда тўловлар ва йиғимларни қабул қилиш пунктларининг ўз филиалларини ташкил этсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 5 апрелдаги 121-сонли қарорига ўз кучини йўқотган)
13. «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси (Тожиев) хорижий автомобилларга ёнилғи қуйиладиган шохобчаларни зарур ёнилғи билан таъминласин.
14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (Комилов) автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва чиқишларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қабул қилинган тартиби тўғрисида дипломатик каналлар орқали давлатларнинг элчихоналари, консулхоналари ва ваколатхоналарига маълум қилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг тегишли мажмуиларига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Туркманистон чегараси — Олот (Бухоро вилояти) — Ғишт кўприк (Тошкент вилояти) — Қозоғистон чегараси.
М-37 автомобиль йўли бўйича: Туркманистон чегараси — Олот — Бухоро — Навоий — Самарқанд автомобиль йўли бўйлаб Самарқанд шаҳрини айланиб ўтиб 4Р45 автомобиль йўлига ўтиш, сўнгра М-39 Жиззах — Чиноз — Тошкент автомобиль йўлига ўтиш, ундан Тошкент шаҳрини айланиб ўтиб 4Р1 автомобиль йўлига ўтиш, ундан М-39 йўли бўйича Ғишт кўприккача ва Қозоғистон чегарасига чиқиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
М-37 автомобиль йўли бўйича: Туркманистон чегараси — Олот — Бухоро — Навоий — Самарқанд автомобиль йўли бўйлаб Самарқанд шаҳрини айланиб ўтиб 4Р45 автомобиль йўлига ўтиш, ундан М-39 Жиззах автомобиль йўлига ўтиш, сўнгра А-376 — Ховос — Бекобод автомобиль йўли бўйлаб Тожикистон чегарасига чиқиш.
Афғонистон чегараси — Хайратон (Сурхондарё вилояти) — Олот (Бухоро вилояти) — Туркманистон чегараси.
Хайратондан М-39 Шеробод — Ғузор автомобиль йўлига ўтиш, сўнгра А-380 Қарши — Бухоро автомобиль йўлидан М-37 автомобиль йўли бўйлаб Олотгача, ундан Туркманистон чегарасига чиқиш.
Афғонистон чегараси — Хайратон (Сурхондарё вилояти) — Ғишт кўприк (Тошкент вилояти) — Қозоғистон чегараси.
Хайратондан М-39 Шеробод — Ғузор автомобиль йўлига ўтиш, сўнгра А-380 Қарши автомобиль йўлидан А-378 автомобиль йўли бўйлаб Самарқанд шаҳрини айланиб ўтиб 4Р45 автомобиль йўлига ўтиш, сўнгра М-39 Жиззах — Чиноз — Тошкент автомобиль йўлига ўтиш, Тошкентни айланиб ўтиб 4Р1 автомобиль йўлига ўтиш, ундан М-39 автомобиль йўли бўйича Ғишт кўприккача ва Қозоғистон чегарасига чиқиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Афғонистон чегараси — Хайратон (Сурхондарё вилояти) — Бекобод (Тошкент вилояти) — Тожикистон чегараси.
Хайратондан М-39 Шеробод — Ғузор автомобиль йўлига ўтиш, сўнгра А-380 Қарши автомобиль йўлига ўтиш, сўнгра А-378 Самарқанд йўлига ўтиш, сўнгра Самарқанд шаҳрини айланиб, 4Р45 автомобиль йўлига ўтиш, ундан М-39 Жиззах автомобиль йўлига ўтиш, сўнгра А-376 Ховос — Бекобод автомобиль йўли бўйича Тожикистон чегарасига чиқиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қозоғистон чегараси — Ғишт кўприк (Тошкент вилояти) — Бекобод (Тошкент вилояти) — Тожикистон чегараси.
Қозоғистон чегарасидан М-39 Ғишт кўприк — Тошкент автомобиль йўли бўйлаб Тошкент шаҳрини айланиб 4Р1 автомобиль йўлига ўтиш, ундан А-373 Қорасув автомобиль йўлига ўтиш, сўнгра 4Р20 Бўка—Бекобод йўли бўйича Тожикистон чегарасига чиқиш.
Афғонистон чегараси — Хайратон (Сурхондарё вилояти — Узун (Сурхондарё вилояти) — Тожикистон чегараси.
Хайратондан М-39 автомобиль йўлидан М-41 Жарқўрғон — Қумқўрғон — Шўрчи — Денов —Узун йўли бўйича Тожикистон чегарасига чиқиш.
Қозоғистон чегараси — Ғишт кўприк (Тошкент вилояти) — Узун (Сурхондарё вилояти) — Тожикистон чегараси.
М-39 Ғишт кўприк — Тошкент йўли бўйлаб Тошкент шаҳрини айланиб ўтиб 4Р1 автомобиль йўлига ўтиш, ундан М-39 Чиноз — Жиззах — Самарқанд автомобиль йўлига ўтиш, сўнгра Самарқанд шаҳрини айланиб ўтиб 4Р45 автомобиль йўлига ўтиш, ундан А-378 Қарши автомобиль йўлига ўтиш, сўнгра А-380 Ғузор автомобиль йўлидан М-39 Шеробод йўлига, ундан 4Р103 йўлидан Сурхонгача, ундан М-41 Қумқўрғон — Шўрчи — Денов — Узун йўли бўйлаб Тожикистон чегарасига чиқиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тожикистон чегарасидан А-376 Бекобод — Ховос — Жиззах — Самарқанд автомобиль йўли бўйлаб Самарқанд шаҳрини айланиб ўтиб 4Р45 автомобиль йўлига ўтиш, ундан А-378 Қарши автомобиль йўлига ўтиш, сўнгра А-380 Ғузор автомобиль йўлидан М-39 Шеробод автомобиль йўлига, ундан 4Р103 йўлидан Сурхонгача, ундан М-41 Қумқўрғон — Шўрчи — Денов — Узун йўли бўйлаб Тожикистон чегарасига чиқиш.
Тожикистон чегараси — Андархон шаҳарчаси (Фарғона вилояти) — Андижон (Андижон вилояти — Қирғизистон чегараси.
Тожикистон чегараси А-376 йўлидан Андархон шаҳарчаси — Қўқон автомобиль йўли бўйлаб Қўқон шаҳри ичидан А-373 Андижон автомобиль йўлига ўтиш, ундан Қирғизистон чегарасига чиқиш.
Афғонистон чегараси — Хайратон (Сурхондарё вилояти) — Самарқанд (Самарқанд вилояти) — Тожикистон чегараси.
Хайратондан М-39 Шеробод — Ғузор автомобиль йўли бўйлаб А-380 Қарши автомобиль йўлига ўтиш, ундан А-378 Самарқанд автомобиль йўлига ўтиш, Самарқандни айланиб ўтиб 4Р45 автомобиль йўлидан М-39 автомобиль йўлига ўтиш, ундан А-337 автомобиль йўли бўйлаб Тожикистон чегарасига чиқиш.
Туркманистон чегараси — Олот (Бухоро вилояти) — Самарқанд (Самарқанд вилояти) — Тожикистон чегараси.
Туркманистон чегарасидан М-37 Олот — Бухоро — Навоий — Самарқанд автомобиль йўли бўйлаб Самарқанд шаҳрини айланиб ўтиб 4Р45 автомобиль йўлига ўтиш, ундан М-39 автомобиль йўлига ўтиш, сўнгра А-377 автомобиль йўли бўйлаб Тожикистон чегарасига чиқиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳайдовчи Водитель____________ Driver | Ҳайдовчилик гувоҳномаси Водит. удостоверение_______________________ Driver's licence | |
Давлатнинг номи Страна_________________________________________________________ Country | ||
Автотраспорт воситасининг Давлат рақами Автотраспортное средство Гос. номер_________ Motor transport | Маркаси Марка_______________ Type | |
Юк: Груз: Lading: | Номи Наименование________ Name | Вазни Объем (вес)__________ Volume weight |
Тегишли ҳужжатлар Сопроводительные документы_____________________________________ Covering documents | ||
Қатнов йўналиши________________________________________________ Маршрут следования_____________________________________________ Movement route___________________________________________________ _______________________________________________________________ | ||
Тўхташ ва дам олиш учун тавсия этиладиган меҳмонхона, мотель ва кемпинглар, ёқилғи қуйиш шохобчаси, техник хизмат кўрсатиш шохобчаси Рекомендуемые пункты стоянок, гостиницы, мотели и кемпинги для отдыха, АЗС, СТО Recommended poins of parking, hotels, motels and camping-sites for resting, filling station, maintence stations____________________________________________ _______________________________________________________________ Мўлжалланган чиқиб кетиш жойи, куни ва вақти Предполагаемый пункт, дата и время выезда_________________________ Plece date and time of exit___________________________________________ | ||
Кириб келганлиги тўғрисида белги. Отметка о въезде______ Register on entry | Чиқиб кетганлиги тўғрисида белги Отметка о выезде___________________________ Register on exit | |
Ҳайдовчининг имзоси | Ҳайдовчининг имзоси |
1. | Габаритлар: эни баландлиги |
|
2. | автомобилнинг ва автопоездларнинг узунлиги: ўқларининг сони турлича бўлган автомобилларнинг узунлиги ярим прицепли ёки бир прицепли автопоездларнинг узунлиги |
|
3. | Автомобилллар ёки автопоездларнинг ўқига йўл қўйилиши мумкин бўлган оғирлик | — 8 тоннадан ошмаслиги керак |
4. | Автотранспорт воситасининг оғирлиги кўпи билан | — 40 тоннадан ошмаслиги керак |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Халқаро юк ташишлар халқаро алоқалар тўғрисидаги икки томонлама ҳукуматлараро битимлар асосида, автомобиль транспортига тегишли кўп томонлама конвенциялар ва битимларнинг талабларига мувофиқ ҳамда амалдаги миллий кўрсатмаларга риоя қилиш шарти билан амалга оширилади. Мана шундан келиб чиққан ҳолда автомобиль транспортида халқаро юк ташишларни бажариш чоғида қуйидаги ҳужжатлар бўлиши зарур:
а) ҳудудлари бўйича юк ташиладиган мамлакатларнинг кириш-чиқиш ва юк олиб ўтиш визаларининг ҳақиқий муддатлари кўрсатилган чет эл паспорти;
б) Йўл ҳаракати тўғрисида 1998 йил 8 ноябрдаги Конвенцияга мувофиқ автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи халқаро ҳайдовчилик гувоҳномаси;
в) 1970 йил 1 июлдаги Европа битимига аъзо бўлган мамлакатларда юритиш назарда тутилган, автомобилда халқаро юк ташишни амалга оширувчи транспорт воситалари экипажларига тааллуқли ҳайдовчининг шахсий назорат дафтарчаси.
а) Йўл ҳаракати тўғрисида 1968 йил 8 ноябрдаги Конвенцияга мувофиқ автотранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;
б) автотранспорт воситасининг мамлакатга кириши ёки мамлакат ҳудуди орқали ўтиши учун (агар битимда назарда тутилган бўлса) рухсатнома;
в) 1975 йилга Халқаро йўл қоидалари тўғрисидаги Конвенция талабларига мувофиқ автотранспорт воситасига божхона муҳрлари ва пломбалари бўлган юкларни халқаро ташиш учун рухсат бериш тўғрисида гувоҳнома;
г) тез бузилувчи юкларни ташиш лозим бўлган ҳолларда тез бузилувчи маҳсулотларни (СПС гувоҳномаси) ташиш учун автотранспорт воситасига рухсат бериш тўғрисида гувоҳнома.
а) Юкларни халқаро йўлларда ташишга оид шартнома тўғрисидаги Конвенция талабларига мувофиқ товар-транспорт накладнойи ва юкнинг ҳар бир номи бўйича юклаб жўнатиш тафсилоти бўлган рўйхати;
в) 1975 йилга Халқаро йўл қоидалари дафтарчаси қўлланган ҳолда Юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Конвенцияга мувофиқ ХЙҚ дафтарчаси (ТИР карнети);
г) битта товар-транспорт накладнойи бўйича юклаб жўнатиладиган товарнинг ҳар битта партиясига бериладиган товарнинг сифат сертификати;
Кейинги таҳрирга қаранг.
д) агар юк карантин ва ветеринария товарлари тоифасига кирса, карантин ва ветеринария сертификатлари;
е) агар юк ташқи савдо юки ҳисобланса, мамлакатга юкни олиб келиш, мамлакатдан олиб чиқиб кетиш учун Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан бериладиган рухсатнома. Агар юк корхоналарнинг тўғридан-тўғри алоқалари орқали идораларга қарашли транспорт билан ташилса, тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш тўғрисидаги шартнома ёки протокол нусхаси.