Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2020 йилдаги фаолияти тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2020 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга):
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ҳамда қўмиталар билан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорликни самарали йўлга қўйиш;
қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашнинг олдини олиш бўйича фаолиятни кучайтириш;
«Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
мурожаатларда қайд этилган масалаларни ҳал қилиш бўйича фаолиятнинг натижадорлигини ошириш тавсия этилсин.
3. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 15 февраль,
752-IV-сон