Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикасида коронавирус пандемияси даврида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шу жумладан аҳолини коронавирусга қарши эмлаш борасида режалаштирилаётган ишлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи — Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг ахборотини эшитиш ҳақида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг «Ўзбекистон Республикасида коронавирус пандемияси даврида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шу жумладан аҳолини коронавирусга қарши эмлаш борасида режалаштирилаётган ишлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи — Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг ахборотини эшитиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси ҳамда Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси эшитувга тайёргарлик кўрилишини ва унинг ўтказилишини ташкил этсин.
3. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилсин.
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 18 февраль,
760-IV-сон