Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг «Ўзбекистон Республикасида капитал бозорини ривожлантириш борасида ҳукумат томонидан белгиланган устувор йўналишларни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж. Қўчқоровнинг жавоби ҳақида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг «Ўзбекистон Республикасида капитал бозорини ривожлантириш борасида ҳукумат томонидан белгиланган устувор йўналишларни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж. Қўчқоров томонидан юборилган ёзма жавоб маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ёзма жавоб маълумотида қайд этилган бандларнинг ижро этилишини таъминлаш юзасидан парламент назоратини амалга оширсин.
3. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 3 февраль,
747-IV-сон