«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ:
1. 2019 йил 15 апрель куни Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Қозоғистон Республикасидаги Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари бўлган меҳнаткаш-мигрантлар ва Ўзбекистон Республикасидаги Қозоғистон Республикасининг фуқаролари бўлган меҳнаткаш-мигрантларнинг меҳнат фаолияти ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Битим тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгилансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисидаги тегишли билдиришномани Қозоғистон томонига юборсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан ўрнатилган тартибда назоратни таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.