05.02.2021 йилдаги СҚ-234-IV-сон
Хусусан, илм-фан ва илмий фаолиятни такомиллаштиришга қаратилган 58 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 октябрдаги «Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-6097-сонли Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги «Илмий даражали кадрларни тайёрлаш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 696-сонли қарори тасдиқланган.
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 11 сентябрдаги СҚ-137-IV-сонли Қарори билан илмий фаолиятни ривожлантириш учун кўрилаётган чоралар ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўровида акс этган масалалар батафсил ўрганилмаганлиги кўрсатиб ўтилсин.