LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 16 сентябрдаги 405-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1462-2, 16.09.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28 февралдаги Р-2146-сонли Фармойишининг 8-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қарор қилади:
1. «Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директор ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагог кадрлари аттестацияси тўғрисида»ги низомнинг янги таҳрири иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор кучга кирган кундан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2002 йил 3 январдаги 4,18 ва 18-сон қарори билан тасдиқланган (2002 йил 4 январь, рўйхат рақами 1094) «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими раҳбарлар таркибини, педагог ва муҳандис-педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида»ги низом ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2002 йил 24 апрелдаги 10, 293 ва 22-сон қарори билан тасдиқланган (2002 йил 14 май, рўйхат рақами 1094-1) низомга киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг
2005 йил 24 мартдаги 05/ҚҚ, 01-77, 01/1185-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
2005 йил 24 мартдаги 05/ҚҚ, 01-77, 01/1185-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28 февралдаги Р–2146-сон «Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директорлари аттестацияси тўғрисида»ги Фармойиши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 июндаги 293-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги ва 2001 йил 4 октябрдаги 400-сон «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун педагог кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг директор ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагог кадрлари (кейинги ўринларда — директор ўринбосарлари ва педагоглар) аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
Директор ўринбосарлари ва педагоглар аттестацияси уларнинг Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Давлат таълим стандартлари, республикада амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бажарилишини таъминлашдаги фаоллиги, таълим муассасасида олиб борилаётган маънавий-маърифий, тарбиявий ишлар сифати ва эгаллаб турган лавозимларига мувофиқлигини аниқлаш, таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш, касб маҳоратлари ўсишини рағбатлантириш, таълим-тарбия, маънавий-маърифий йўналишлардаги меҳнати натижаларини холис баҳолаш мақсадида ўтказилади.
1. Директор ўринбосарлари ва педагоглар аттестацияси ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда — ДТМ) таркибидаги Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган жадваллар асосида ташкил этилади ва ўтказилади.
2. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари (кейинги ўринларда — таълим муассасалари) директор ўринбосарлари ва педагоглари аттестациядан 3 йилда бир марта ўтказилади.
5. Комиссия раиси ва котиби ДТМ экспертларидан, комиссия раиси ўринбосари эса Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ёки бўйсунувида таълим муассасаси мавжуд бўлган вазирлик ёки идора мутахассисларидан тайинланади.
Аттестация комиссияси таркибига ДТМ экспертлари, Марказ ёки унинг ҳудудий бошқармалари вакиллари, шунингдек бўйсунувида таълим муассасаси мавжуд бўлган вазирлик ёки идора вакиллари киритилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Аттестация комиссияларининг фаолият кўрсатиш муддати ДТМ томонидан белгиланади. Зарур ҳолларда комиссиялар таркибига ўзгартиришлар ДТМ буйруғи билан киритилиши мумкин.
Корхона, ташкилот ва идора ходимлари ўриндошлик асосида ишлаётган таълим муассасасида аттестациядан ўтказилади.
8. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқарма) ва таълим муассасалари раҳбарияти аттестация жараёнини ташкил этишга масъул ҳисобланадилар.
9. Аттестациядан ўтувчи директор ўринбосарлари ва педагоглар аттестация комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
сўнгги 3 йилда нашр этилган илмий, ўқув-методик ишлари, ихтиролари ва мақолалари рўйхати (мавжуд бўлса);
аттестациядан ўтувчининг охирги 3 йилдаги ўқув, услубий, илмий ва маънавий-маърифий йўналишлар бўйича олиб борган ишлари ҳисоботи;
таълим муассасасини ривожлантириш борасидаги ишлари ва келгусидаги режалари тўғрисида қисқача маълумот (директор ўринбосарлари учун).
Аттестация комиссиялари аттестациядан ўтувчининг иш фаолиятига оид қўшимча маълумотлар сўраш ҳуқуқига эга.
Комиссияга тақдим этилган ҳужжатлар таълим муассасаси директори (раҳбари) томонидан имзоланади. Ҳужжатлардаги маълумотларнинг асослилигига имзо қўйган шахс масъул ҳисобланади.
10. Директор ўринбосарлари ва педагогларни аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги расмий хабар ва аттестация ўтказиш жадвали аттестация бошланишидан 1 ой олдин ДТМ томонидан ҳудудий бошқармаларга ва таълим муассасаларига юборилади.
11. Лавозимига танлов асосида янги қабул қилинган директор ўринбосарлари ва педагоглар уч йилдан кейин навбатдаги аттестацияга жалб қилинади.
13. Педагог кадрлар таянч маълумоти ёки қайта тайёрлаш муассасаларида олган мутахассислиги бўйича аттестациядан ўтказилади.
14. Таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар педагоглари аттестацияга жалб қилинмайди.
аттестациядан ўтувчиларга аттестациянинг тартиби ва қоидаларини тушунтириш учун семинарлар ўтказади ва уларнинг аттестацияда тўлиқ қатнашишини таъминлайди;
директор ўринбосарларининг фаолиятлари, мансаб вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг охирги аттестациядан кейинги йиллардаги ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ҳамда маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлари, шунингдек таълим муассасасини ривожланиш суръатига қўшган ҳиссасининг аниқ статистик маълумотларини ўрганиш асосида таҳлил қилинади;
мансаб вазифаларида белгиланган масалалар бўйича суҳбатдан ўтказилади. Суҳбат жараёнида берилган савол ва жавоблар махсус (саҳифаланган, боғланган, муҳрланган) журналга қайд этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Таълим муассасасини ривожлантириш суръатини белгиловчи кўрсатгичларга қуйидагилар киради: битирувчиларнинг билим даражаси, таълим муассасасидаги ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ишларининг ташкил этилиш даражаси, ўқувчиларнинг халқаро ва республика олимпиадалари, спорт мусобақалари, маънавий-маърифий йўналишлар бўйича кўриклардаги натижалари, битирувчиларининг ишга (ўқишга) жойлашиши, ўқитувчилар, иқтидорли ва кам таъминланган ўқувчиларни ижтимоий ҳимоялаш бўйича олиб борилган ишлар, таълим муассасаси моддий-техник базаси, фан ва ишлаб чиқариш билан интеграцияси, тадбиркорлик фаолияти, хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорлик масалалари.
педагог кадрнинг охирги аттестациядан кейинги йиллардаги ўқув, илмий, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бўйича фаолияти ўрганилади;
педагог кадрлар ўз мутахассислиги ва меъёрий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий йўналишлар ва педагогик маҳоратини аниқлаш бўйича суҳбатдан ўтказилади. Суҳбат жараёнида берилган савол ва жавоблар махсус (саҳифаланган, боғланган, муҳрланган) журналга қайд этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Аттестация комиссияси директор ўринбосарлари ва педагоглар фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ҳамда суҳбат натижалари асосида умумий хулосани қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Умумий хулосалар комиссия аъзоларининг очиқ овоз бериши йўли билан аниқланади. Овозлар тенг бўлганда комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
20. Комиссия аттестация натижаларига кўра директор ўринбосарлари ва педагоглар ҳақида «Аттестациядан ўтди», «Аттестациядан шартли ўтди» ёки «Аттестациядан ўтмади» деб хулоса чиқаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. «Аттестациядан ўтди» деб эътироф этилган директор ўринбосарлари ва педагоглар эгаллаб турган лавозимига лойиқ деб топилади.
22. «Аттестациядан шартли ўтди» деб эътироф этилган директор ўринбосарлари ва педагоглар 6 ойдан сўнг қайта аттестациядан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. «Аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилган директор ўринбосарлари ва педагоглар Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-бандига асосан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинади.
24. Таянч маълумоти дарс бераётган фанига мос келмайдиган педагог кадрлар қайта тайёрлаш курсларидан ўтмаган бўлса, аттестацияга қўйилмайди.
25. Таянч маълумоти дарс бераётган фанига мос келмасдан аттестацияга қўйилмаган педагогларга, тегишли таълим муассасаси раҳбари ўз мутахассислигига ўтишни ҳамда қайта тайёрлаш курсига боришни таклиф қилади. Ушбу таклифларга рози бўлмаганда амалдаги қонунчилик асосида у билан меҳнат шартномаси бекор қилинади.
26. Аттестация қилинувчи аттестацияга узрли сабаб билан келмаган тақдирда, унинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилади. Аттестацияга узрсиз сабабга кўра қатнашмаган директор ўринбосарлари ва педагог «Аттестациядан ўтмади» деб ҳисобланади.
27. Аттестация комиссиясининг хулоса (баҳо ва тавсия)лари иловага мувофиқ аттестация варақасида қайд этилади ва баённома билан расмийлаштирилади.
Аттестация варақаси ходимнинг шахсий ҳужжатларига қўшиб қўйилади, баённоманинг биринчи нусхаси ДТМда сақланади.
29. Ўтказилган аттестация натижалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директор ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагог кадрлари аттестацияси тўғрисида низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
___________________________________________________________________ | ||
(Таълим муассасаси номи) | ||
Аттестациядан ўқтувчининг Ф.И.Ш. _____________________________________ Туғилган йили __________________ Лавозими ____________________________ Маълумоти ________________________ Мутахассислиги ____________________ Тамомлаган ўқув юртининг номи ва тамомлаган вағти ______________________ _____________________________________________________________________ Илмий даражаси ва унвони _____________________________________________ Умумий меҳнат стажи _____________ Умумий педагогик стажи ______________ Мазкур таълим муассасасидаги иш стажи _________ Бошқа қўшимча маълумотлар ____________________________________________________________________ | ||
(Давлат мукофотлари: орден, медал, кўкрак нишони ва бошқалар. ХТВ томонидан таъсис этилган кўкрак нишони) | ||
Аттестация комиссиясининг хулосаси ____________________________________ ______________________________________________________________________ Аттестация комиссиясининг раиси _______________________________________ | ||
(фамилияси, исми ва имзоси) | ||
ўринбосари ______________________________________________ | ||
(фамилияси, исми ва имзоси) | ||
котиби ___________________________________________________ | ||
(фамилияси, исми ва имзоси) | ||
Комиссия аъзолари: 1. ________________________________ | 2. ____________________________ | |
(фамилияси, исми ва имзоси) | (фамилияси, исми ва имзоси) | |
3. ________________________________ | 4. ____________________________ | |
(фамилияси, исми ва имзоси) | (фамилияси, исми ва имзоси) | |
5. ________________________________ | 6. ____________________________ | |
(фамилияси, исми ва имзоси) | (фамилияси, исми ва имзоси) | |
7. ________________________________ | 8. ____________________________ | |
(фамилияси, исми ва имзоси) | (фамилияси, исми ва имзоси) | |
Муҳр ўрни | ||
Аттестация варақаси билан танишдим, | 200__ йил _____________________ | |
(сана, ой) | ||
____________________________ | ||
(имзо) |
Кейинги таҳрирга қаранг.