Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг:
2021 йил 7 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2020 йилдаги фаолияти тўғрисида»ги 683-IV-сонли;
2021 йил 18 январдаги «Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича парламент ва депутатлар назоратини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 707-IV-сонли;
2021 йил 18 январдаги «Таълим соҳасини янада ривожлантириш борасидаги ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича парламент ва депутатлар назоратини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 708-IV-сонли қарорлари тасдиқлансин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 27 январь,
723-IV-сон