Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида»ги ҚЛ-743-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2021 йил 25 январда киритилган «Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида»ги ҚЛ-743-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 27 январь,
714-IV-сон