Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисини чақириш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунининг 16-моддасига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
I. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлиси 2021 йил 5 февраль куни чақирилсин.
Белгилансинки, пандемия даврида мамлакатимизда карантин чора-тадбирлари амал қилаётганлигини инобатга олиб, ялпи мажлис видеоконференцалоқа режими орқали ўтказилади.
II. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлиси муҳокамасига қуйидаги масалалар киритилсин:
1. «Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси
2. «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
3. «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси
4. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси
5. «Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси
6. 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2020 йилдаги ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи ҳақида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши
7. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йилдаги фаолияти ва 2021 йилга мўлжалланган устувор вазифалари тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши
8. Боёвут, Бўстон, Олот, Тўрақўрғон, Қарши туманларини ва Каттақўрғон шаҳрини 2020 — 2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари дастурларининг ижросини ўрганиш натижалари тўғрисида.
Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси
9. Илмий фаолиятни ривожлантириш учун кўрилаётган чоралар ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари ҳақида.
Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси
10. Мамлакатимизда тошқинлар, сел оқимлари, кўчки хавфи мавжуд тоғ ва тоғолди ҳудудларида жойлашган аҳоли пунктлари ҳамда иқтисодий объектлар хавфсизлигини таъминлашга оид қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари тўғрисида.
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси
11. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) сайлаш тўғрисида.
Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси
12. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раисини сайлаш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши
13. Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида.
Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси
14. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши
III. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ишларини мувофиқлаштириб бориш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари З. Низамходжаев зиммасига юклансин.
IV. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ялпи мажлисига таклиф этилганларни овқатлантириш (тушлик) харажатларини истисно тариқасида Президент Администрацияси биноси ошхонасида фаолият юритиб келаётган «TRUFFO GROUP» МЧЖ билан тўғридан-тўғри шартнома асосида амалга оширишга рухсат берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2021 йил 1 февраль,
КҚ-180-IV-сон