03.05.1993 йилдаги 198-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 22.09.2000
Ҳужжат 22.09.2000 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ ва мустақил молия назоратининг таъсирчанлигини кучайтириш, корхоналар, бирлашмалар, концернлар, уюшмалар, қўшма корхоналар, жамоат ташкилотлари ва бошқа тузилмаларга бошқарув фаолияти, бухгалтерлик ҳисоб-китоби ва молия соҳаларида малакали ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
3. Аудиторлар (аудиторлик фирмалари) ўз фаолиятида «Аудиторлик фаолияти тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ Бош бошқармасининг буйруқлари ва йўриқномаларига амал қилади, молия, солиқ ва бошқа давлат назорати органлари билан яқиндан алоқада иш кўради.
Аудитор (аудиторлик фирмаси) аудиторлик текширувларни ўтказишда «Аудиторлик фаолияти тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик актлари қоидаларини бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
3. Палата ўз фаолиятида «Аудиторлик фаолияти тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ва мазкур Низомга амал қилади.